Iii международная научно-практическая конференция


диффуз эутиреоид (нотоксик) буқоқ (ДНБ)



Download 4,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/418
Sana18.07.2022
Hajmi4,43 Mb.
#823588
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   418
Bog'liq
1620769289505 III онлайн конференция Ташкент 2021

диффуз эутиреоид (нотоксик) буқоқ (ДНБ)
деб аталмоқда. 
ДНБ қалқонсимон безнинг кўплаб янада оғирроқ касалликлари, жумладан 
буқоқнинг тугунли шакли
ривожланишига мойиллик омили ҳисобланади. 
Айрим тадқиқотчилар фикрича, йод танқислиги қалқонсимон без ракининг 
келиб чиқишига ёрдам беради. Буларнинг барчаси мураккаб ва қиммат 
диагностика ва операция қилиб даволаш усулларини талаб қилади. 
Йод танқислигининг барча талофатларини пул билан ўлчаб бўлмайди. 
Шундай талафотлари борки, уларнинг ўрнини ҳар қанча пул билан бўлсин 
тўлдириш мумкин эмас. Йод танқислиги 
туғма гипотиреоз 
учрашини 
кўпайтиради, у ҳомила ва гўдакда миянинг қайтмас ўзгаришларига, энг оғир 
ҳолларда эса ақлий заифлик – 
кретинизм
га (тентакликка) олиб келади. 
Бундан ташқари популяцияда йод танқислиги кретинизмдан ташқари йод 
танқислиги зонасида яшовчи ҳамма аҳолининг интеллектуал (ақлий) 
потенциали пасайишига ҳам олиб келади. Дунёнинг турли мамлакатларида 
охирги йилларда ўтказилган тадқиқотлар яққол йод танқислиги бўлган 
ҳудудларда ақлий ривожланиш ўртача кўрсаткичларининг (IQ) 15-20% га паст 
эканлигини кўрсатди. Шундай қилиб йод танқислиги ҳудудида истиқомат 
қилувчи одамларнинг интеллектуал ривожланиш кўрсаткичлари анча пастроқ 
экан: бундай болаларга мактабда ўқиш, янги билим ва кўникмаларни 
ўзлаштиришлари мураккаб кечади. Мактабдан кейин улар яхши касб ва дуруст 


III Международная научно-практическая конференция
 
75 
III International Scientific and Practical Conference 
маош олиб ишлашлари қийин бўлади. Бу эса мамлакатнинг иқтисодий ва 
сиёсий ривожи даражасида ўз аксини топмай қолмайди. 
Сўнгги ўн йилликда Ер курраси тиббий жамоатчилигининг эътибори 
микронутриент етишмовчилигини бартараф этиш заруратига қаратилган. 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 58-сессиясида “Йод танқислиги 
оқибатидаги камчиликларнинг профилактикаси ва уларга қарши кураш” 
маърузаси тингланди. Йод танқислигига қарши “ёппасига кураш” эълон 
қилинганидан кейин уни бартараф этиш борасида салмоқли ютуқларга 
эришилди: мазкур муаммо ҳануз ҳал этилмаган мамлакатлар сони 2 баробардан 
зиёдроққа қисқарди. Йод танқислиги 72 та давлатда бартараф этилди. 66 
мамлакат ҳақида эса (дунё аҳолисининг таҳм. 9% и) маълумотлар йўқ. Умуман 
олганда 2 млрд га яқин киши яъни инсониятнинг 30 фоизига яқини ҳанузгача 
етарлича йод микроэлементини қабул қилмайди. Булар, асосан, Жануби-
Шарқий Осиё, Океаниянинг ғарбий қисми, шарқий Европа ҳудудидаги 
мамлакатлардир. 
Йод танқислигининг асоратлари критик (болалар, ўсмирлар) ва ўта 
критик хатар гуруҳлари (ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар, гўдаклар) 
соғлиғига жиддий хавф туғдираётир. Ушбу умуммиллий муаммони ҳал этишда 
аввало тиббиёт ходимлари, аптека иши соҳасидагилар, жамоат ташкилотлари, 
ва қолаверса, барча аҳоли биргалашишлари даркор. 
Қалқонсимон безга йод унинг гормонларининг синтези учун хомашё 
сифатида зарурдир. Шу сабабдан йод танқислиги ҳолатида қалқонсимон 
безнинг яширин “очқаши” ҳақида сўз юритилади, бу без гормонал 
фаоллигининг етишмовчилигига олиб келади. Натижада организмнинг 
гормонал йод кўп миқдорда зарур бўлган барча ҳужайралари, тўқима ва 
аъзолари азият чека бошлайди. Организмдаги ўсиш, ривожланиш жараёнлари 
ва умумий тонус қалқонсимон без гормонларига боғлиқ. Гормонал йод 
танқислигидан кўпроқ заминимизнинг йод танқис ҳудудларида яшаётган 
болалар ва ўсмирларга заҳмат етади. Ўсмир-мактаб ўқувчилари йод 
етишмовчилигига айниқса сезгирдирлар, чунки жинсий балоғатга етиш даврида 
қалқонсимон безга жуда катта юклама тушади. Бироқ у бунга бас кела олади , 
яъни гормонлар ишлаб чиқариш учун йод етказиб берилиб турилса бўлгани. 
Суяк скелети, жинсий безларнинг тўлақонли тараққиёти, шунингдек бош 
миянинг функциялари (шу жумладан когнитив) қалқонсимон безнинг 
гормонларига боғлиқдир. Агарда соғлом бола ҳар куни етарли миқдорда йод 
қабул қилса, унинг жисмоний ва ақлий соғлиғида муаммолар бўлмайди. 
Иммунитет тизими, модда алмашинувининг ҳамма турларининг (оқсил, 
углевод, ёғ ва витамин-минерал) ҳолати, ҳамда терморегуляция механизмлари 
қалқонсимон без “ҳомийлиги”га муҳтождирлар. Ҳар куни муайян миқдордаги 
йод элементининг организмга тушиши болаларнинг тўлақонли жисмоний ва 
ақлий ривожланишини ҳамда ўсмирларнинг жинсий балоғатга етишини 
таъминлаш учун зарурдир. 



Download 4,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish