Iii международная научно-практическая конференция



Download 4,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/418
Sana18.07.2022
Hajmi4,43 Mb.
#823588
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   418
Bog'liq
1620769289505 III онлайн конференция Ташкент 2021

Тадқиқотнинг мақсади: 
Бирламчи тиббий санитария тизими 
муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш асосида аҳолига кўрсатилаётган 
тиббий хизмат сифати ва ҳажмини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. 
Тадқиқот объектлари
сифатида Тошкент вилояти Чиноз туманининг кўп 
тармоқли марказий поликлиникаси (КТМП), 60-сонли оилавий поликлиника 
(ОП) ва “С.Рахимов” номли оилавий шифокорлик пункти (ОШП) танлаб 
олинди. Ўрганиш жараёнида қуйидаги йўналишлар қамраб олинди: 
- Юқорида номлари келтирилган бирламчи тиббий-манитария ёрдами 
(БТСЁ) муассасаларига ўрганиш жараёни давомида мурожаат қилган барча 
пациентлар тўғрисидаги маълумотлар; 
- Ўрганиш жараёни давомида БТСЁМларга бўлган мурожаатларниннг 
сабаблари, таркиби, оилавий шифокорлар ва тор мутахасислар фаолиятининг 
ўзаро мувофиқлиги, тез тиббий ёрдам ва амбулатория поликлиника 


III Международная научно-практическая конференция
 

III International Scientific and Practical Conference 
хизматларининг узвий боғлиқлиги (интеграцияси), амбулатория-поликлиника 
муассасаларига мурожаат қилган беморларнинг харакатланиш маршрутлари, 
БТСЁМлар томонидан юритиладиган тиббий хужжатлар, уларни тўлдиришга 
сарфланадиган вақт хронометражи, шунингдек оила шифокори (ОШ) ва тор 
мутахассислар 
томонидан 
мижозларни 
қабул 
қилиш 
жараёнининг 
хронометражи; 
- Чиноз тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2019 йил 
якунлари бўйича статистик ҳисоботлари (1-ССВ, 3-ССВ ва 12- ССВ шакллари). 
Тадқиқот натижалари:
2020 йил январ ҳолатига Чиноз тумани аҳолиси 
сони 133598 нафар бўлиб, ушбу аҳолига жами 366,75 врач штат бирликлари 
ажратилган. Олий маълумотли шифокорлар сони 150 нафарнр жисмоний 
шахсни ташкил этади. Аҳолининг врачлар билан таъминланиш кўрсаткичи
ҳар 10 минг аҳоли сонига 11 ни ташкил қилади. Тумандаги барча амбулатория-
поликлиника муассасаларининг умумий қуввати (бир сменада қатновлар сони) 
1450 га тенг бўлиб, ҳар 10 минг аҳоли сонига 111 ни ташкил қилади.
КТМП қуввати бир сменага 665 қатновга тенг. Поликлиника Чиноз 
тумани марказида яшовчи 43000 аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдами ва 
туманнинг барча 133598 нафар аҳолисига ихтисослашган амбулатория-
поликлиника хизматини кўрсатади. КТМПда 30 та ихтисосликдаги 46 та 
кабинетлар мавжуд, шундан 24 ихтисослик бўйича врачлар қабули хоналари 
фаолият кўрсатмоқда. Поликлиникада жами бўлиб 100 шифокор штат 
бирликлари ажратилган, уларнинг 89,75 бирлигида 50 нафар жисмоний шахс 
шифокорлар фаолият кўрсатмоқда. КТМПда 21 та умумий амалиёт шифокорлар 
штати ажратилган, ушбу штатларда 9 та оилавий шифокор (ОШ) фаолият 
кўрсатмоқда. Ўриндошлик коэфициенти 1,8 га тенг. Қолган участкалар врачлар 
етишмаслиги сабабли ушбу ОШ ва тор соҳа мутахассисларига ўриндошлик 
асосида ишлаш учун 0,5дан 1 ставкагача қўшиб берилган. Поликлиникадаги 
жами 50 нафар врачнинг 21 нафарини (41%) нафақага чиқиб ишлаётган врачлар 
ташкил қилади.
Кўп тармоқли марказий поликлиникадаги ОШлар фаолияти Ўзбекистон 
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 4 апрелдаги “Оилавий 
поликлиникалар фаолиятини ташкил этиш ҳақида”ги 100 сонли буйруғи билан, 
тор соҳа мутахасислари фаолияти эса соҳага доир меъёрий хужжатлар билан 
тартибга солинади. КТМП фаолияти, унинг раҳбари, бўлим мудирлари, тор 
соҳа мутахасислари ҳамда кабинетларининг лавозим функциялари белгиланган 
ягона меъёрий хужжат мавжуд эмас. Тақдим қилинган хужжатларга кўра 
КТМП қуввати бир сменага 665 қатновга тенг деб кўрсатилган, лекин унинг 
мавжуд майдони 0292-11 сонли СанҚваМ талабларига жавоб бермайди. 
Врачгача кўрик хонаси, фильтр, ОШ хоналари, юқумли касалликлар ва ЛОР 
хонаси, лаборатория учун бинолар етишмайди.
КТМП нинг 2019 йил ССВ-1 шаклдаги ҳисоботи маълумотларига кўра 
профилактик кўрикларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган жами 
қатновлар сони 460001 бўлиб, ҳар ишчи кунга ўртача 1508 та қатновдан тўғри 



Download 4,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish