III Международная научно-практическая конференция
7
III International Scientific and Practical Conference
келган. Жами қатновларнинг 60 % ни (278476) қишлоқ аҳолиси, 26% ни
(121768) 14 ёшгача болалар қатнови ташкил қилган. Қатновларнинг 9% ни
(41127) терапевтларга, 7% ни (32465) педиатр шифокорларга, 5% ни (22698)
акушер гинеколог шифокорларга қилинган ташрифлар ташкил қилган.
Туманда 2019 йилда умумий касалланиш кўрсаткичи ҳар 100 минг
аҳолига 79510 (абс. сонда 106173), бирламчи касалланиш кўрсаткичи 41485
(абс. сонда 53383) ни ташкил қилган. Ҳисоботга кўра, умумий касалланиш
структурасида нафас олиш аъзолари касалликлари 31,1% билан биринчи
ўринда, юрак қон томир касалликлари 21,8% - иккинчи ўринни, ошқозон ичак
тизими касалликлари - 10,8% (учинчи ўринни), ички секреция безлари,
овқатланиш ва моддалар алмашинуви бузилишлари 7,7% билан тўртинчи
ўринни эгаллаган.
Туман кўп тармоқли марказий поликлиниканинг 2019 йил ССВ-12 шакл
йиллик ҳисоботи бўйича умумий касалланиш кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига
46393 ни ташкил қилади. Бирламчи касалланиш ҳолатлари 32245 та қайд
қилиниб, бирламчи касалланиш кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига 23530 ни
ташкил қилган. Умумий касалланиш структурасида юрак қон томир
касалликлари (14598 та) 21,7% - биринчи ўринда, нафас олиш аъзолари
касалликлари 21,1% - иккинчи ўринни, ошқозон ичак тизими касалликлари
(8347) 12,4% - учинчи ўринни, ички секреция безлари, овқатланиш ва моддалар
алмашинуви бузилишлари (6652) 9,9% билан тўртинчи ўриннни эгаллаган.
КТМПда жами 2019 йилда 1495 та қанд касаллиги билан (жами қайд
қилинган касалликларнинг 3,4%), 4125 та камқонлик касаллиги (9,4%),
гипертония касаллиги 4521 (10,4%), ЮИК ги 3564 (8,2%) беморда
аниқлангани қайд қилинган. Бир йил давомида 897 та гипертония касаллиги
билан бирламчи касаллар аниқланиб, уларнинг 854 таси “Д” назоратга олинган
ва жами “Д” ҳисобда турган беморлар (6178) дан 951 таси назоратдан
чиқарилган. Уларнинг 190 таси ўлганлиги сабабли назоратдан чиқарилган деб
кўрсатилган. Қолган 760 таси қандай асосга кўра “Д” назоратдан чиқарилгани
мавҳум. Йил охирида 6124 та бемор гипертония касаллиги билан “Д” назоратда
қолдирилган. Худди шундай вазият юрак ишемик касаллиги ва камқонлик
касаллиги билан “Д” назоратда турган беморларни назоратдан асоссиз
чиқарилишида ҳам мавжуд.
КТМПдаги амалдаги тартиб пациентлар маршрутини аниқлаш
имкониятини бермайди. Поликлиника регистратураси ташриф буюрувчи
пациентлар рўйхатини тўлиқ юритмайди. Аксарият беморлар ҳеч қандай
рўйхатдан ўтмасдан, тўғридан-тўғри шифокорлар қабулига амбулатор картасиз
киради ва врач қабул журналидан бошқа ҳеч қандай ҳужжатда қайд
қилинмайди. Якуний ташхисларни қайд қилиш статистик талони (025-2/ҳ шакл)
вазирлик буйруқлари бўйича юритилиши ва 3 йил давомида ДПМ да
сақланиши белгиланган. Мониторинг бошлангунга қадар ва ўрганилган
ҳисобот даври учун тўлдирилган 025-2/ҳ шакл мавжуд эмаслиги аниқланди.
Муассасанинг йиллик “ССВ -12 шакл”даги “даволаш профилактика муассасаси
Do'stlaringiz bilan baham: |