III Международная научно-практическая конференция
6
III International Scientific and Practical Conference
хизматларининг узвий боғлиқлиги (интеграцияси), амбулатория-поликлиника
муассасаларига мурожаат қилган беморларнинг
харакатланиш маршрутлари,
БТСЁМлар томонидан юритиладиган тиббий хужжатлар, уларни тўлдиришга
сарфланадиган вақт хронометражи, шунингдек оила шифокори (ОШ) ва тор
мутахассислар
томонидан
мижозларни
қабул
қилиш
жараёнининг
хронометражи;
- Чиноз тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2019 йил
якунлари бўйича статистик ҳисоботлари (1-ССВ, 3-ССВ ва 12- ССВ шакллари).
Тадқиқот натижалари:
2020 йил январ ҳолатига Чиноз тумани аҳолиси
сони 133598 нафар бўлиб, ушбу аҳолига жами 366,75
врач штат бирликлари
ажратилган. Олий маълумотли шифокорлар сони 150 нафарнр жисмоний
шахсни ташкил этади. Аҳолининг врачлар билан таъминланиш кўрсаткичи
ҳар 10 минг аҳоли сонига 11 ни ташкил қилади. Тумандаги барча амбулатория-
поликлиника муассасаларининг умумий қуввати (бир сменада қатновлар сони)
1450 га тенг бўлиб, ҳар 10 минг аҳоли сонига 111 ни ташкил қилади.
КТМП қуввати бир сменага 665 қатновга тенг. Поликлиника Чиноз
тумани марказида яшовчи 43000 аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдами ва
туманнинг барча 133598 нафар аҳолисига ихтисослашган амбулатория-
поликлиника хизматини кўрсатади. КТМПда 30 та ихтисосликдаги 46 та
кабинетлар мавжуд, шундан 24 ихтисослик бўйича врачлар қабули
хоналари
фаолият кўрсатмоқда. Поликлиникада жами бўлиб 100 шифокор штат
бирликлари ажратилган, уларнинг 89,75 бирлигида 50 нафар жисмоний шахс
шифокорлар фаолият кўрсатмоқда. КТМПда 21 та умумий амалиёт
шифокорлар
штати ажратилган, ушбу штатларда 9 та оилавий шифокор (ОШ) фаолият
кўрсатмоқда. Ўриндошлик коэфициенти 1,8 га тенг. Қолган участкалар врачлар
етишмаслиги сабабли ушбу ОШ ва тор соҳа мутахассисларига ўриндошлик
асосида ишлаш учун 0,5дан 1 ставкагача қўшиб берилган. Поликлиникадаги
жами 50 нафар врачнинг 21 нафарини (41%) нафақага чиқиб ишлаётган врачлар
ташкил қилади.
Кўп тармоқли марказий поликлиникадаги ОШлар фаолияти Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 4 апрелдаги “Оилавий
поликлиникалар фаолиятини ташкил этиш ҳақида”ги 100 сонли буйруғи билан,
тор соҳа мутахасислари фаолияти эса соҳага доир меъёрий
хужжатлар билан
тартибга солинади. КТМП фаолияти, унинг раҳбари, бўлим мудирлари, тор
соҳа мутахасислари ҳамда кабинетларининг лавозим функциялари белгиланган
ягона меъёрий хужжат мавжуд эмас. Тақдим қилинган хужжатларга кўра
КТМП қуввати бир сменага 665 қатновга тенг деб кўрсатилган, лекин унинг
мавжуд майдони 0292-11 сонли СанҚваМ талабларига жавоб бермайди.
Врачгача кўрик хонаси, фильтр, ОШ
хоналари, юқумли касалликлар ва ЛОР
хонаси, лаборатория учун бинолар етишмайди.
КТМП нинг 2019 йил ССВ-1 шаклдаги ҳисоботи маълумотларига кўра
профилактик кўрикларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган жами
қатновлар сони 460001 бўлиб, ҳар ишчи кунга ўртача 1508 та қатновдан тўғри