III Международная научно-практическая конференция
10
III International Scientific and Practical Conference
кўрсаткичлари 2,3 марта, жарохатланишлар ва заҳарланишлар кўрсаткичи
бўйича Наманган ва Жиззах вилоятлари бир биридан 4.2 марта фарқ қилади.
Аҳолисининг ёш таркиби ва турмуш тарзи бир биридан кам фарқ қиладиган
ҳудудлар кесимида умумий касалланиш даражасида ва унинг структурасидаги
бундай тафовутлар статистик ҳисоботларни юритишда жиддий муаммолар
мавжудлигидан далолат беради.
Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги ва Наманган вилоятининг Чуст
туманидаги амбулатория-поликлиника муассасаларида “ССВ -12 шакл”даги
даволаш профилактика муассасаси ҳудудида яшовчи аҳолида қайд қилинган
статистик ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш давомида бир қатор
тизимли камчиликлар аниқланди.
Биринчидан, ҳар қандай тиббий статистик ҳисобот шакли учун бирламчи
тиббий хужжат юритилиши лозим. “ССВ -12 шакл”даги даволаш профилактика
муассасаси ҳудудида яшовчи аҳолида қайд қилинган касалликлар ҳисоботи
учун бирламчи ҳужжат сифатида амбулатория- поликлиника муассасаларига
мурожаат қилган беморлар якуний ташхисини қайд қилиш статистик талони
(025-2/ҳ шакл) қабул қилинган. Ўрганилган ҳудудларда ушбу ҳужжатнинг
юритилмаслиги ва унинг ўрнига врачнинг қабул журнали (024-1/ҳ)
маълумотларидан фойдаланиш одат тусига айланганлиги аниқланди. Бу эса
аҳоли касалланиши кўрсаткичларини таҳлил қилишда қўпол ҳатоларга олиб
келиши мумкин.
Иккинчидан, амбулатория поликлиника муассасаларида тиббий статист
ходимлар (статист врач ва фельдшер) штатларига малакали мутахасисларни
жалб қилиш, уларнинг иш ҳақини ошириш, фаолият юритаётган ходимлар
малакасини узлуксиз ошириш зарурати мавжуд.
Учинчидан, барча бўғиндаги соғлиқни сақлаш муассасаларида статистик
ҳисоботларни қабул қилиш билан бирга унинг ҳаққонийлигини мунтазам
равишда назорат қилиш механизмларини жорий қилиш керак.
Энг асосийси, тиббий статистик хужжатларнинг қағоз вариантда
юритилишидан воз кечиш, статистик ахборотларни тўплашда инсон омилини
камайтириш мақсадида бутун соғлиқни сақлаш тизимида юритиладиган
ҳужжатларни босқичма-босқич рақамлаштириш лозим. Амбулатория-
поликлиника муассасаларида юритиладиган асосий ҳужжатлар бўлган
пациентнинг амбулатор-тиббий картаси (025-ҳ/ш) ҳамда ҳомиладор ва туққан
аёлнинг индивидуал картасини (111-ҳ/ш) ни электрон шаклга ўтказиш орқали
амбулатория-поликлиника муассасасидаги мурожаат қилганларни қайд этиш
журнали - 024-ҳ/ш, якуний ташхисларни қайд қилиш статистик талони – 025-
2/ҳ, шифокорнинг кундалик қабул журнали - 024-1/ҳ, амбулатория-
поликлиника муассасаларига, уйларга врач қатновларини қайд этиш
билдиришномаси - 039-ҳ/ш, профилактик эмлаш картаси - 063-ҳ/ш, эмлашни
қайд этиш журнали - 064-ҳ/ш ва бошқа бир қатор ҳужжатлар қисқартириш
ҳамда ҳисоботларни электрон шаклда, тиббий ходим иштирокисиз йиғиш
имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |