320
асоратланиши, ўзга аъзоларни кўчириб ўтказиш ва ВИЧ-инфекция сабабли
иммунитетнинг
пасайиб кетиши, бу асорат сонининг янада ўсишига олиб
келади. Жигар абсцесслари, юқорига кўтарилувчи билиар инфекция
таъсирида, инфекциянинг портал веноз система бўйлаб гематоген тарқалиши
ёки сепсисда жигар артерияси орқали тарқалиши, инфекциянинг қорин
бўшлиғи аъзоларининг яллиғланиш касалликларида тўғридан - тўғри
тарқалиши, шунингдек жигарнинг жароҳатланишлари натижасида пайдо
бўлади. Кўпчилик ҳолларда
жигар абсцесслари, ўт тош касаллигида ёки
жигардан ташқаридаги ўт йўллари саратонининг парчаланишида аксарият
оғир кечувчи йирингли холангитнинг асорати сифатида ривожланади. Бошқа
сабабларидан: деструктив аппендицит, чамбар ичак дивертикулити,
носпецифик
ярали колит, амёбали дизентериялар асорати бўлган сепсис ёки
пилефлебит ҳисобланади.
Жигар абсцесслари ёлғиз ҳолда бўлиши мумкин, бироқ аксарият ҳолларда
кўп сонли абсцесслар учрайди. Якка абсцесс кўпинча ўнг бўлакда жойлашади.
Абсцессларда бактериологик текширув натижасида бактериал флорани
тахминан 50% ҳолларда топадилар. Сепсисда аксарият ҳолларда тилларанг
стафилококк, гемолитик стрептококк аниқланади. Билиар абсцессларида,
аксарият ичак таёқчаси ёки аралаш флорани аниқлайдилар. Сўнгги йилларда
анаэроб флорага катта аҳамият берилмоқда.
Уни бактерияларни махсус
муҳитга эккандагина топиш мумкин бўлади.
Жигар абсцесси ҳамиша иккиламчи касаллик ҳисобланиб, касалликнинг
асосий клиник белгилари замирида: тана ҳароратининг гектик табиат эга
бўлиши, эт жунжикиши, қалтираш, ҳаддан ташқари кўп терлаш, кўнгил
айниши пайдо бўлади, иштаҳа пасаяди. Оғриқ эса, бу хасталикда кечиккан
симптом бўлиб ҳисобланади ва аксарият йирик ёлғиз абсцессларда учрайди.
Бу ҳолда кўпинча
жигар катталашади, пайпасланганда жигарда оғриқ пайдо
бўлади ва баъзан тери қопламлари ва кўз оқлиғи (склералар) нинг сарғайиши
кузатилади. Қон таҳлилида – юқори лейкоцитоз, лейкоцитар формуланинг
чапга силжиши, анемияга хос белгилар кузатилади. Қон
экмасида тахминан
30% ҳолларда, касаллик қўзғатувчи бактериялар топилади ва аксарият
ҳолларда асосий сабабчи - септик ҳолат бўлади.
Қорин бўшлиғи аъзолари рентгеноскопиясида диафрагманинг ўнг
гумбазини одатдан ташқари юқорига кўтарилганлиги ва харакатчанлигининг
чекланиши аниқланади, плеврал синусда реактив тарзда суюқлик йиғилиши
мумкин. Газ ҳосил қиладиган флора абсцессга сабаб бўлса, жигар сояси
тасвирида суюқлик сатҳи аниқланиши мумкин, баъзан эса жигар
чегараларининг деформацияси аниқланади.
Диагностикасида жигарни ультратовуш ёрдамида текшириш, компьютер
ва рентген томографияси ўтказиш, зарурат бўлганда
эса ангиография,
321
жигарни радиоизотоп техниций билан сканерлаш диагнозни аниқлашда ёрдам
беради. Антибиотиклар билан даволаш микрофлорани сезувчанлигига
мувофиқ тарзда олиб борилади. Жигарда антибиотикнинг кўпроқ
концентрациясини вужудга келтириш учун жигар артериясига ёки
облитерацияланган киндик венасига, у ажратилиб буж ёрдамида тиклангандан
сўнг қўйиган катетер орқали муолажа ўтказилади. Якка ҳолдаги катта ёки бир
неча йирик абсцессларни операция усулида даволанади, абсцесс очилади ва
бўшлиқ дренажланади. Кўп
сонли абсцессларда, бўшлиқни рентгеноскопия,
компъютер томография ёки ультратовуш текшируви назорати остида тери
орқали дренажлаш, даволашнинг кам инвазивли ва
самарали усуллариданб
ҳисобланади. Жигар абсцесси асоратларига сепсис, диафрагма ости абсцесси,
абсцесснинг қорин бўшлиғига ёки плевра бўшлиғига ёрилиши, плевра
эмпиемаси, йирингли перикардит, перитонитлар киради.
Прогнози доимо жиддий. Якка йирик абсцессларда ўз вақтида
дренажланганда 90% гача беморлар соғайиб кетадилар. Кўп сонли абсцесслар
ва дренажланмаган якка абсцессларда даволаш кўпчилик ҳолларда ўлим билан
якунланиши кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: