Ж игар хирургик касалликлари анатомо-физиологик хусусиятлари



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana18.07.2022
Hajmi0,52 Mb.
#822969
  1   2   3   4
Bog'liq
840099 (2)



313 
Ж
ИГАР ХИРУРГИК КАСАЛЛИКЛАРИ
 
Анатомо-физиологик хусусиятлари
Жигар инсон организмининг энг йирик аъзоларидан бири ҳисобланади. 
Унинг оғирлиги 1200 – 2000 г ни (тана оғирлигининг 1/50% қисмини) ташкил 
қилади. У она қорнидаги ҳомила ҳаётининг учинчи хафтасида 12 бармоқли 
ичак шиллиқ қавати эпителийидан ажралиб чиқиш йўли билан ривожланади. 
Жигар қориннинг ўнг юқори квадрантида жойлашган бўлиб, қовурғалар билан 
ёпилган. Унинг юқори чегараси ўнг ўрта ўмров чизиғи бўйлаб IV қовурғалар 
оралиғигача етади, пастки чети чақалоқларда аксарият ҳолларда киндиккача 
боради. Эмизик ёшидаги болаларда у қовурға чети остидан 2-3 см га чиқиб 
туради ва тахминан тўрт ёшларга келиб унинг орқасида жойлашади. 
Жигарнинг пастки чегараси ўрта чизиқ бўйлаб киндик билан ханжарсимон 
ўсимта орасидаги масофанинг ўртасида жойлашган. Жигарнинг олдинги 
юқори қабариқ юзаси ўроқсимон бойлам билан икки бўлакка: ўлчамлари 
бўйича катта ўнг ва кичикроқ чап бўлакларга бўлинади. Пастки ботиқ юзасида 
иккита узунасига кетган бўйлама эгатлар (ўнг ва чап) ва кўндаланг эгат 
фарқланиб, буни жигар дарвозаси деб аталади. Бу эгатлар жигарнинг ўнг, чап, 
квадрат ва думсимон бўлакларга бўлади (расм 1). 
Расм 1. Жигар сегментларининг жойлашуви. 
Жигар дарвозаси таркибига жигар артерияси, нервлари ва дарвоза (қопқа) 
венаси киради, лимфатик йўллар ва умумий жигар ўт йўли эса ундан 
бошланади. Жигар, диафрагмага тегиб турадиган орқа юзасидаги қисмидан 
ташқари, ҳамма томонлардан қорин парда билан қопланади. 


314 
Қорин пардаси атрофидаги аъзоларга ўтиб, жигарни турғун ҳолатда 
тутишда муҳим аҳамиятга эга бўлган бойламлар: ўнг ва чап тожсимон, жигар 
- меъда, жигар - 12 бармоқли ичак, жигар - буйрак бойламларини хосил қилади. 
Жигарнинг қон таъминоти хусусий жигар артерияси, шунингдек дарвоза 
венаси томонидан амалга оширилади. Бунда умумий қон оқимининг тахминан 
25% артерияга ва 75% и дарвоза венасига тўғри келади. 
Жигарнинг ўроқсимон бойлами бўйича ўнг ва чап бўлакларга бўлиш 
унинг функционал анатомиясига мос келмайди, бундан визуализация 
усуллари натижаларига баҳо беришда, ҳамда хирургик операциялар 
ўтказишда фойдаланилади. Унинг негизини дарвоза венаси, хусусий жигар 
артерияси ва ўт йўлларининг тармоқланиши принципи ташкил қилинади, улар 
қон таъминотини ва жигарнинг бир-бирига нисбатан узоқлашган соҳаларидан 
қон оқиб келишини таъминлаб туради. Чунончи, дарвоза венаси ўнг ва чап 
тармоқларга бўлиниб, тегишли жигарнинг ўнг ва чап бўлагини озиқлантиради. 
Бўлаклар ўртасидаги чегара қия чизиқ бўйлаб пастки ковак венасидан ўт 
қопчаси ўрнигача ва кейин жигар дарвозасигача боради. Дарвоза венасининг 
ҳар икки тармоғи, ўз навбатида, яна иккита тармоққа бўлиниб секторлар 
номини олган соҳаларни қон билан таъминлайди. 
Ўнг бўлакда - олдинги ва орқа, чап бўлакда - медиал ва латерал секторлар 
фарқланади. Секторлар сегментларга бўлинади, улар рақамлар билан 
белгиланади. Чап бўлакни I-IV сегментлар хосил қилади. Бунда I сегмент 
жигарнинг думсимон бўлагига мос келади, II ва III сегментлар чап латерал 
секторда, IV сегмент эса чап медиал секторда жойлашган. Жигарнинг ўнг 
бўлаги таркибига V-VIII сегментлар киради. Ўнг олдинги сектор V ва VIII га, 
ўнг орқа эса VI ва VII сегментларга бўлинади. 
Жигарнинг гистологик тузилиши асосини шакли призмасимон ва 
ўлчамлари 1 мм дан 2,5 мм гача бўлган бўлакчалар ташкил қилади. Ҳар 
бўлакча ўртасида марказий вена жойлашган бўлиб, ундан радиуслар бўйича 
периферияга томон тўсинлар жойлашиб, улар ўт капиллярларини, қўшилган-
дан кейин эса - ўт йўлларини хосил қиладиган икки қатор жигар 
ҳужайраларидан иборат. Жигар артериясини ва дарвоза венасининг охирги 
тармоқларини капиллярлар хосил қилади, улар жигар ҳужайраларининг ўраб 
туради. Оддий капиллярлардан фарқли равишда, бўлакчалар ичидаги 
капиллярлар эндотелийсидан ташқари, юқори фагоцитар фаолиятга эга бўлган 
Купфер ҳужайраларини сақлайди. Эндотелиал ҳужайралар муайян ўлчамдаги 
макромолекулаларни гепатоцитлар билан эндотелиал ҳужайралар ўртасида 
жойлашган Диссе бўшлиғигача ўтказиб, қонни фильтрлаш хусусиятига эга 
бўлган фенестерлар билан таъминланади. 
Субэндотелиал бўшлиқда юлдузсимон ҳужайралар (Ито ҳужайралари) 
топилади, улар актин ва миозин борлиги туфайли муайян моддалар, масалан 


315 
эндотелин-1 таъсири остида қисқариш қобилиятига эга бўлиб, шу тариқа қон 
оқимини синусоидлар даражасида амалга ошириб туради. Қон капиллярлар 
орқали ўтиб марказий венага тушади, улар бирлашиб, сўнгра жигар 
веналарини хосил қилади. Жигар веналари 3-5 та миқдорда пастки ковак 
венасига қуйилади. 
Жигар ичи ўт йўллари дарвоза венаси ва жигар артериясини 
тармоқларининг йўли бўйлаб жойлашган. Ўнг ва чап бўлакчали жигар йўллари 
бирга кўшилиб, умумий жигар ўт йўли (гепатикохоледох)ни хосил қилади. 
Унга қопча йўли қуйилгандан кейин, бу йўл - умумий ўт йўли (холедох) деб 
аталади ва меъда ости бези йўли билан бирга 12 бармоқли ичакка қуйилади. 
Лимфа Диссе бўшлиқларида хосил бўлади. Жигарда веноз оқим 
бузилганда ва синусоидал босим орта борганда лимфа ишланиши кескин 
кўпаяди, бу асцит хосил бўлишининг энг муҳим омилларидан бири 
ҳисобланади. Жигарнинг лимфатик томирлари лимфанинг жигар дарвозаси 
лимфатик тугунларига ва кейин жигар - 12 бармоқли ичак бойлами бўйлаб 
оқишини таъминлаб туради. Лимфа жигарнинг юза бўлимларидан йўллар 
бўйича оқиб келади, улар диафрагмадан оқиб ўтиб, ички кўкрак артерияси 
йўли бўйлаб кўкс оралиғи тугунларига ва кўкрак лимфатик йўлига лимфа 
оқишини таъминлайди. Лимфатик йўллар ва тугунларнинг бир қисми, пастки 
ковак венасининг кўкрак бўлими йўли бўйлаб тарқалади. 
Жигар сунуслари қорин чигалида жойлашадиган VII-X симпатик 
ганглийларининг нерв толаларидан иннервация қилинади. Парасимпатик 
иннервация ўнг ва чап адашган нервларининг толаларидан амалга оширилади. 
Иннервацияда шунингдек ўнг диафрагмал нерв қатнашади. Нерв толалари 
жигарга артерияси ва ўт йўллари йўли бўйлаб киради ва жигар 
паренхимасигача етиб боради. 
Жигар турли-туман фаолиятларни бажаради: оқсил синтези, углевод, ёғ 
алмашинувида қатнашади, улар бир-бири билан чамбарчас боғланган. 
Жигарда қон плазмасининг асосий оқсиллари (альбуминлар, глобулинлар, 
фибриноген), оддий углеводлардан гликоген полисахариди синтези содир 
бўлади ва унинг глюкоза хосил қилиб парчаланиши, ёғ утилизацияси, ёғ 
кислоталарининг парчаланиши ва оксидланиб парчаланиши, шунингдек 
фосфолипидлар синтези рўй беради. Жигар ҳужайраларида аммиакдан 
мочевина хосил бўлиши кечади, қон ивиш омиллари синтези, билирубин 
алмашинуви таъминланади. Жигар эндоген ва экзоген токсик моддаларни 
утилизация қилишнинг энг муҳим аъзоларидан бири бўлиб ҳисобланади. 
Жигар етишмовчилигининг муҳим кўринишларидан бири - сариқлик 
ҳисобланади, унинг асосини жигар пигмент алмашинув фаолиятининг 
бузилиши ташкил қилади. Билирубин гем метоболизмининг охирги маҳсулоти 


316 
ҳисобланиб, у гемоглобин, миоглобин, цитохромлар, масалан, Р450 
цитохроми молекулаларининг таркибий қисми ҳисобланади. Бир кеча-
кундузда ретикулоэндотелиал системада тахминан 300 мг билирубин хосил 
бўлади. Бунда унинг қарийиб 80% эритроцитлар гемоглобинидан синтез 
қилинади, қолган миқдори эса талоқ, суяк илиги, гем сақлайдиган 
оқсилларнинг етилмаган ҳужайраларидан синтез қилинади. 
Гемоглобиннинг утилланиши жараёнида унинг оқсил қисми (глобин) 
ажралиб чиқади, гемосидирин таркибидаги темирдан синтез учун 
фойдаланилади, гемотоидин эса (молекуланинг гем сақловчи бўлаги) 
кейинчалик парчаланишга учрайди. Микросомал фермент гемоксигеназа 
таъсири остида порфиринли ҳалқа чизиқли терапиррол (биливердин)га 
айланади, у ўз навбатидан биливердин синтетазидан билирубинга айланади, 
хосил бўлган билирубин тузилишига кўра қутбланмаган бирикма, яъни ёғда 
эрувчан модда ҳисобланади. У қон альбумини билан узвий боғланган. Жигар 
синусоидларида билирубин альбуминдан ажралиб чиқади. Жигар 
ҳужайрасида билирубиннинг глюкурон кислотаси билан конъюгация 
реакцияси рўй бериб, натижада билирубин моно ва диглюкуронид (боғланган 
билирубин)га айланади. У сувда эрувчан бўлиб қолади ва ўт орқали ажралади. 
Конъюгацияланмаган билирубин сульфодиазореаткив билан молекулалараро 
водород боғлар тўғридан-тўғри (спирт билан Ванденберг реакцияси) хосил 
қилмайди, шунинг учун конъюгацияланган (бевосита билирубин) дан фарқли 
равишда билвосита билирубин деб аталади. Альбумин билан боғланган ва 
сувда 
эримайдиган 
билвосита 
билирубин 
буйрак 
каналчаларида 
фильтрланмайди ва сийдик билан ажралиб чиқмайди. 
Ингичка ичакда, ўт йўлларида (айниқса бактериал холангитда) билирубин 
уробилиногенга айланади, у қонга осон сўрилади. Бироқ амалда тўла-тўкис 
ушлаб қолинади. Жигар фаолияти бузилганда уробилиногеннинг жигардан 
экскрецияси ортади, кейинроқ йўғон ичак микрофлораси таъсири остида 
боғланган билирубиндан стеркобилиноген хосил бўлади, у стеркобилинга 
айланиб ахлатга ўзига хос ранг беради. Нормада стеркобилиногеннинг озроқ 
қисми жигарни четлаб ўтиб, тўғри ичак веналари бўйлаб, систем қон оқимига 
тушади ва сийдик билан ажралади. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish