Ж игар хирургик касалликлари анатомо-физиологик хусусиятлари


Жигарнинг анатомик нуқсонлари



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana18.07.2022
Hajmi0,52 Mb.
#822969
1   2   3   4
Bog'liq
840099 (2)

Жигарнинг анатомик нуқсонлари 
Жигарнинг анатомик нуқсонлари жигарнинг жойланиши (situs viscerus 
inversus) ва унинг тузилиш хусусиятлари билан бевосита боғлиқ бўлади. 
Жигарнинг бир қатор ҳайвонларга хос бўлган бўлаксимон тузилиши, инсонда 
ҳам атевизм кўринишида учраши мумкин. Камдан-кам ҳолларда қўшимча 


317 
бўлакчалар тутқич (мезентерий) га эга ва буралиб қолиши мумкин, бу 
жарроҳлик операциясини ўтказилишини талаб қилади. 
Жигар томирларининг туғма патологияси жигар бўлагининг атрофияси-
га олиб келиши мумкин, фиброз ривожланган сайин жигарнинг ўлчамлари 
кескин кичраяди. Жигар ўнг бўлагининг агенезияси бирмунча кам учрайди, у 
жигардан ташқари портал гипертензия ҳолатига олиб келиши мумкин. 
Ридель бўлаги борлиги жигардан анатомик тузилишининг бошқача тури 
ҳисобланади, бунда жигарнинг ўнг бўлаги тил кўринишида ўсиб чиққан 
бўлиб, пастга ўнг ёнбош соҳаси сатҳигача осилиб тушиб, катта ҳажмли 
тузилмага ўхшаб кўринади. 
Кўпчилик ҳолларда жигар нуқсонлари клиник жиҳатдан юзага чиқмайди, 
даволашни талаб қилмайди ва бошқа патологияни аниқлаш учун беморни 
текширилаётганда тасодифий топилма бўлиши мумкин. 
Ж
ИГАРНИНГ ЖАРОҲАТЛАНИШЛАРИ
 
Жигар жароҳатланишлари одатда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида, 
баландликлардан йиқилиш, ўткир предмет ёки ўқ отар қурол, турли-туман 
қаттиқ буюмлар таъсиридан келиб чиқиб, тешиб кирган яраланишларга боғлиқ 
бўлиши мумкин. Улар ятроген табиатга эга бўлиши мумкин. Жигар 
жароҳатлари аксарият ҳолларда кўкрак, қорин бўшлиғидаги бошқа 
аъзоларнинг, шунингдек бош ва склет суякларининг жароҳатланиши билан 
бирга ўтади. 
Жигар жароҳатларини очиқ ёки ёпиқ турларга бўладилар. Жигар 
жароҳатининг табиатига ва даражасига кўра уларнинг клиник белгилари жуда 
кам ёки шок, ичга қон кетиши, перитонит белгилари кўринишида яққол 
намоён бўлиши мумкин. Қориннинг олдинги деворида қонталаш соҳаларнинг 
борлиги, жароҳат каналининг жойлашуви ва йўналиши операцияга қадар 
жигарнинг жароҳатланганлигига шубҳа уйғотиши мумкин. Ташхис қўйишда 
лапароскопия, қорин бўшлиғи суюқлигини диагностик аспирация қилиш, 
ультратовуш ёрдамида текшириш, компьютер томографияси жиддий ёрдам 
бериши мумкин. Бунда қорин бўшлиғида қон ёки ўт суюқлигининг борлиги, 
жигар ёрилганлиги ёки унинг капсуласи остида суюқлик йиғилганлигини 
аниқлаш мумкин. Айрим ҳолларда жигар паренхимасида газ тўпланганлиги 
аниқланади. КТ да пасайган сингиш коэффиценти соҳаси фонидаги газ, 
гематоманинг йиринглагани ҳақида ахборат беради. Қориннинг ёпиқ 
жароҳатида диагнозни аниқлаш учун, баъзан лапаротомия ўтказиш зарурати 
туғилади.
Жадвал 1 


318 
Жигар жароҳатланишининг оғирлик даражаси 
(Америка хирурглари ассоциясининг таснифи бўйича ) 
Оғирлик 
даражаси 
Жароҳатланиш табиати 

Юзаси 10% дан кичик капсула ости гематомаси, ортиб 
бормайди, паренхима йиртилиши чуқурлиги 1 см дан ошмаган, 
қонамайди.
II 
Юзаси 10-50% капсула ости гематомаси, ортиб бормайди. 
Йиртилиш майдони 10 см кам ва чуқурлиги 1-3 см, қон оқиши 
давом қилади. 
III 
50% дан ортиқ капсула ости гематомаси ёки ортиб борадиган, 
гематома йиртилиб қон оқади, марказий гематома чукурлиги 2 см 
дан кўп. Паренхима ичкарига 3 см дан кўп йиртилган. 
IV 
Марказий гематома йиртилиб қон оқади. Жигарнинг 25-50% 
паренхимаси емирилган. 

Жигар паренхимасининг 50% купи емирилган. Пастки ковак 
йирик жигар веналари жароҳатланган. 
VI 
Жигар узилиб тушган. 
Жигар жароҳатларини даволаш кўпчилик ҳолларда хирургик усулда, 
жароҳатланиш табиати ва оғирлиги билан белгиланади. Жигардаги кичикроқ 
гематомалар қунт билан кузатиб борилиб, гемодинамика кўрсаткичлари 
барқарор бўлганда, консерватив усулда даволаш олиб борилади. Қорин 
бўшлигида патологик суюқлик бўлганда, шунингдек санчилган, кесилган 
жароҳат бўлганида ёки ўқ отар қуроллардан жароҳатла-нишда лапаротомия ва 
қорин аъзолари тафтиши (ревизия) ўтказилиши зарур бўлади. 
Жигар жароҳатларида операциянинг мақсади: қон оқишини тўхтатиш, 
жигарнинг жароҳатланган тўқимасига ишлов бериш ва қорин бўшлиғини 
дренажлашдан иборат бўлади. Қон оқишини тўхтатиш учун гепатодуоденал 
боғламдан ўтадиган жигар артерияси, дарвоза венасини бармоқ билан босиб 
туриш ёки оқаётган қонни тўхтатишни имконини берадиган қисқичлар 
ишлатиш йўли билан вақтинча гемостазни таъминлаш ва қулай жойда қон 
томирларини тикиш ёки боғлаш каби амалиётлар қўлланади. Жароҳатланган 
жигарга хирургик ишлов бериш, маҳаллий гемостаз учун кичикроқларини 
коагуляция қилиш, мажақланган ва хаётга лаёқатсиз тўқималарни кесиб олиб 
ташлаш, атипик резекциялар, П-симон чоклар қуйиш ёки клипслар ёрдамида 
қонни тўхтатишдан иборат. Баъзи ҳолларда, жароҳатланган қисмни катта 
чарвининг тутами билан томпанада қилиш ёки махсус гемостатик препаратлар 
қўллаш йўли билан қонни тўхтатиш талаб этилади (расм 2) 


319 
Жигар паренхимасининг йирик қон томирлар ва ўт йўлларини қамраб 
олган жароҳатланишлари, жигарни бир қисмини резекция қилишни талаб 
этади ва бу ҳолда жигарнинг секторал ва сегментар тузилишлари ҳисобга 
олиниши лозим бўлади. 
Операциядан кейинги даврда кечиккан қон кетиши, ўт оқмалари, ўт 
йўллари стриктуралари, дарвоза венаси стенозлари, портал гипертензия ва 
жигар абсцесслари шаклланиши, коагуляпатия ва сепсис каби асоратлар юзага 
келиши мумкин. Одатда, ката жароҳатларда қон кетишининг асосий 
сабабларидан бири жигар артериясининг узилиши ёки унда аневризма 
шаклланиши, унинг эса ёрилиб ўт йўлларига тушиши (гемобилия) пайдо 
бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Бу асоратларни аниқлаш учун жигар 
артерияси селектив артериографиясини бажариш лозим бўлади. 
Ўт оқмалари, магистрал ўт йўлларида ўтказувчанликнинг бузилиши 
(ёрилиши ёки тўсиқ пайдо бўлиши оқибатида) оқибатида, ўт қопчаси 
гипертензиясида юзага келиши мумкин. Бу ҳолларда оқмадан чиқаётган ўт 
суюқлигини ташқарига фаол равишда аспирация қилиш орқали, қорин 
бўшлиғига ўт суюқлигининг тарқаб кетишини олдини олиш ва ўт оқмасини 
шакллантириш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Ўт чиқарувчи йўллар стриктурасида торайган қисмларни дилятация 
қилиб кенгайтириш, стентлар ўрнатиш воситасида, эндоскопик ёки жигар 
орқали эндобилиар операциялар ёрдамида димланиб қолган ўт суюқлигини 
ташқарига йўллаш орқали вақтинча бемор аҳволини яхшилаш, кейин эса 
режали амалиёт ўтказиб қониқарли натижага эришиш мумкин. Режали усулда 
бажариладиган бундай хирургик операцияларга, айланма йўл орқали ўт 
оқимини таъминлайдиган билиодигестив анастомозлар қўйишлар киради.
Жигар жароҳатланишларида ўлим даражаси юқори (10-60%) бўлиб, 
жароҳатга қўшилиб келадиган шокнинг оғирлигига, жароҳатланишнинг 
ҳажми, табиати ва хусусиятига, операциядан кейинги асоратлар турига ва 
унинг оғирлигига боғлиқ бўлади. Жигарнинг пастки ковак венаси, дарвоза 
венаси ва жигар веналари билан биргаликдаги жароҳатланиши, айниқса ўта 
хавфли ҳисобланади. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish