27.11.2019
lex.uz/acts/1357627
lex.uz/acts/1357627
38/179
даромадлар», 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши», 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётларининг
кредитида акс
эттирилади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
79. 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти ижарага берувчи суғурталовчида
мулкнинг молиявий ижара
шартномаси бўйича муомалаларни ҳисобга олишда фойдаланилади.
Асосий восита объектларини молиявий ижара шартномаси бўйича беришда ижарага берувчи объектларнинг қийматини
умумий
тартибда ҳисобдан чиқаради. Бунда молиявий ижарага берилган асосий восита объектларининг қиймати
ижарачи ва ижарага берувчи
билан келишилган баҳода узоқ муддатли қисми 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» счётининг дебетига, жорий қисми
4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» счётининг дебетига ва дебиторлик қарзининг жами суммаси 9210 «Асосий
воситаларнинг чиқиб кетиши» счётининг кредитига ўтказилади.
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти бўйича кредитдаги сальдо (ижарага берилган
асосий восита объектларининг
ижарачи ва ижарага берувчи томонидан келишилган баҳодаги қиймати билан бу объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ)
кечиктирилган фойда сифатида 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счётига узоқ муддатли қисми ва 6230 «Бошқа
кечиктирилган даромадлар» счётига жорий қисми ҳисобдан чиқарилади.
Ижарага берилган асосий восита объектларининг ижарачи ва ижарага берувчи келишган баҳодаги қиймати
билан ушбу
объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқнинг тегишли қисми ижара ҳақи келиб тушганда 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар»
счётидан 9550 «Молиявий ижарадан даромадлар» счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
Ҳисобот йилининг охирида ижарага берувчи жорий йилда келиб тушадиган суммаларни 0920 «Молиявий ижара бўйича
олинадиган тўловлар» счётининг кредитидан 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» счётининг дебетига ўтказади.
Ижара ҳақининг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 4810 «Молиявий ижара бўйича
олинадиган
жорий тўловлар» счётининг кредитида акс эттирилади.
Агар асосий воситалар объекти ижара муддатининг тугашига қадар ижарачининг мулкига ўтса, у ҳолда сотиб олиш баҳоси
тўланган ижара ҳақини чегириб ташлаган ҳолда юқорида кўриб ўтилган ижара ҳақининг келиб тушишини
акс эттириш тартибида сотиб
олиш вақтида акс эттирилади.
0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ижара шартномаси бўйича
юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: