27.11.2019
lex.uz/acts/1357627
lex.uz/acts/1357627
39/179
ҳисобидан тўлайди. Ушбу муомала суғурталовчиларда 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» счётининг дебети ва 7810 «Узоқ
муддатли банк кредитлари» счётининг кредитида акс эттирилади.
Ходимларга берилган қарзлар суммаси 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» счётининг дебетида пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Кредитга сотилган товарлар, берилган қарзлар, моддий ва бошқа зарарларнинг қопланиши бўйича қарзларнинг узоқ
муддатли
қисмининг жорий дебиторлик қарзлари қисмига ўтказилишида 4710 «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи», 4720
«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи», 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи», 4790 «Ходимларнинг
бошқа қарзлари» счётларининг дебети, 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» счётининг кредити бўйича ёзув амалга оширилади.
0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» счёти бўйича аналитик ҳисоб суғурталовчининг ҳар бир ходими бўйича юритилади.
81. 0940 «Бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар» счётида харидорлар ва буюртмачилардан даъволар ва бошқалар бўйича
олинадиган счётларнинг узоқ муддатли қисми ҳисобга олинади.
Юқорида келтирилган счётлар бўйича аналитик ҳисоб харидорлар ва буюртмачиларга берилган ҳар бир счёт бўйича юритилади.
Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши векселлар, харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича қарзлар тўғрисида
маълумотларни олиш имкониятини бериши лозим.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
82. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори (ЎзР ҚТ, 1999 йил, 2-сон, 9-
модда) билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий
натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг
2-иловасига
мувофиқ жорий ҳисобот даврида тўланадиган солиқнинг узоқ
муддатли қисми 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» счётида ҳисобга олинади. Вақтинчалик фарқларга оид
харажатлар бўйича солиқни ҳисоблаш 0930 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» счётининг дебети ва 6410
«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» счётининг кредитида акс эттирилади. Кейинчалик бу
харажатларнинг жами
фойдали хизмат муддати давомида ёки 10 йил мобайнида, бу муддатларнинг қайси бири қисқароқ бўлишидан келиб чиққан ҳолда, (вақт
оралиғидаги фарқлар) солиқнинг тегишли қисми узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказилади, бу эса 3210 «Вақтинчалик фарқлар
бўйича кечиктирилган фойда солиғи» счётининг дебети ва 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» счётининг
кредитида акс эттирилади. Тегишли муддатда тўланадиган фойда солиғини ҳисоблашда ушбу сумма ҳисобга олинади.
Вақтинчалик фарқлар — бу даромад ва харажатларнинг айрим моддалари солиққа тортиладиган фойдага киритиладиган ҳисобот
даври билан ушбу моддалар ҳисоб фойдасига киритиладиган ҳисобот даврининг мувофиқ келмаслиги натижасида юзага келадиган
ҳисобот давридаги солиққа тортиладиган ва ҳисоб фойдаси ўртасидаги фарқдир.
Харажатларнинг тегишли суммасига солиқлар камайтирилиши юз берадиган даврлар келганда солиқлар суммаси 6410
«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счётининг дебети ва 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда
солиғи» счётининг кредитида акс эттирилади. Шундай қилиб, 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи»
счётининг дебетидаги қолдиқ келгуси даврларда бюджетга тўланадиган умумий солиқ суммасининг камайтириш зарур бўлган солиқ
суммасининг узоқ муддатли қисмини кўрсатади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.)
буйруғи
таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
27.11.2019
lex.uz/acts/1357627
lex.uz/acts/1357627
40/179
83. 0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счётида харажатларга қоплаш
муддати
давомида тақсимланиб бориладиган облигация дисконт (чегирма)лари бўйича суғурталовчининг узоқ муддатли кечиктирилган
харажатлари акс эттирилади. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотувчи (эмитент)лар томонидан фойдаланилади. Облигацияларнинг
чегирма билан сотилиши 0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счёти ва олинган суммага пул
маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 7830 «Тўланадиган облигациялар» счётининг кредитида акс эттирилади.
Облигациялар бўйича фоизларнинг жорий қисми ҳисобдан чиқарилганда 0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли
кечиктирилган харажатлар» счёти 3220 «Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар» счёти билан боғланган ҳолда
кредитланади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
84. 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счётида 0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли
кечиктирилган харажатлар» ва 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» счётларида кўрсатилмаган бошқа
кечиктирилган харажатлар акс эттирилади. Ушбу харажатларни ишлаб чиқариш,
давр харажатлари, молиявий фаолият харажатларига
ҳисобдан чиқариладиган муддати қонунчилик асосида тартибга солинади. Бунда бошқа кечиктирилган харажатларнинг узоқ муддатли
қисми 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счётининг
дебетида, жорий қисми эса 3290 «Бошқа кечиктирилган
харажатлар» счётининг дебетида акс эттирилади.
0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган бўнак бўйича мол етказиб
берувчи ёки пудратчи бўйича юритилади.
(84-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.)
буйруғи
таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
85. Узоқ муддатли дебитор қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (0900)нинг боғланиши
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: