ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2015, 5
«синаб» кўришга мойилликлари билан изоҳ
ланади.
Албатта, ўсмирлик даврига хос бўлган
бун дай таваккалчилик шахс шаклланишида
муҳим ижобий аҳамиятга эга. Ўсмирларга хос
қизиқувчанлик, янги соҳаларни эгаллашга
инти лувчанлик ва бу борада таваккал хулқ
атворни намоён қилиш ўсмирларнинг бўлажак
касб соҳаларини танлашлари, ўз қобилият ва
лаёқатларини таваккал қилиш, синаб кўриш
йўли билан англашларига замин ҳозирлайди.
Бироқ ўз вақтида тарбиявий ишлар олиб бо
рилмаган, ўсмир ёшларга зарур йўлйўриқлар
кўрсатилмаган тақдирда бу хислат ўсмирлар
ҳаёти, шахс сифатида
шаклланишига салбий
таъсир кўрсатадиган оқибатларнинг келиб
чиқиш хавфи ҳам йўқ эмас. Масалан, Жаҳон
Соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълу
мотга кўра, гиёҳвандлик балосига учраган
кишиларнинг аксарияти гиёҳванд моддани илк
маротаба айнан ўсмирлик даврида татиб кўрар
эканлар.
Таваккалчиликка тайёрликнинг
характер
типо логиясига, яъни психогеометрик тест нати
жаларига боғлиқлигини ўрганиш мақсадида
гистографик усулидан фойдаланилди. 1расм
даги гистограммада тадқиқот иштирокчи
ларининг таваккалчиликка тайёрлик даражаси
ва психогеометрик тест натижалари орасидаги
ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи қонуниятни
кузатиш мумкин
1
.
Расмдан кўриниб турганидек, таваккалчи
ликка тайёрлик хусусияти «учбурчак» шаклини
танлаган синалувчиларимизда юқори дара
жада ифодаланган (ўртача 19 балл). Ушбу
натижа психогеометрия методикаси муаллифи
томонидан тақдим этилган шарҳларга ай
нан мос келади. Яъни, «учбурчак» типи га
мансуб кишилар бошқарувчилик, етакчи
лик, муваффақиятга йўналганлик
билан бирга
ўзига ишонч, қатъиятлилик, таваккалчиликка
мойиллик каби хислатлар билан тавсифла
надилар.
«Квадрат» ва айниқса, «тўғри тўртбурчак»
шаклини танлаган синалувчиларимиз таваккал
қилишни ёқтирмас эканлар (мос равишда 3 ва
–2 балл) эҳтимол, «квадрат» типига хос бўлган
аниқликка интилиш қонунқоидаларга сўзсиз
риоя қилиш, таҳлилий рационал тафаккурнинг
кучли ривожланганлиги, эҳтиёткорлик хислат
1
Анастази А.Психологическое тестирование. // ТИМ,
2002. –С. 96162.
лари уларда таваккалчиликка нисбатан салбий
муносабатнинг вужудга келишига замин тайёр
лаган бўлса керак. «Тўғри тўртбурчак»ни тан лаш
эса методика йўриқномасига биноан ўз имко
ниятларига
ишонмаслик, ўзини паст баҳолаш,
муаммоларга дуч келмасликка интилиш, муста
қил фикр, аниқ дунёқарашнинг йўқлиги каби
хусусиятлар билан характерланади. Эҳтимол,
шахснинг етарли шаклланмаганлиги, маълум
бир етукликка эришмаганлиги билан боғлиқ
бўлган хислатлари, айниқса тўсиқлардан қочиш
каби иродавий пассивлик хусусиятлари уларда
таваккалчиликдан қочиш мотивларининг устун
роқ келишига сабаб бўлаётган бўлса керак.
1расмга диққат билан қаралса, «айлана»
ва «зигзаг» шаклини танлаган ёшларимизнинг
таваккалчиликка тайёрлик даражаси бошқа
шаклларни танлаган синалувчиларга нисбатан
ўртача меъёрга анча яқин эканлигига гувоҳ
бўлишимиз мумкин. Яъни, «айланалар»нинг
таваккалчиликка тайёрлик даражаси ўртача
8 баллни ташкил этган бўлса, «зигзаглар»ники
ўрта ҳисобда 6 баллга яқин бўлган. Ушбу
рақамларни барча
иштирокчилардан олинган
умумий ўртача қиймат (7,23 балл) билан қиёс
ланса, ҳақиқатдан ҳам «айлана» ва «зиг заг»
шаклини танлаган ёшларимизнинг таваккал
чиликка нисбатан нейтрал муносабатларини
яққол кўришимиз мумкин.
Психогеометрик типология нуқтаи назари
дан олганда, «айлана» – уйғунлик, яъни ҳар
томонлама баркамоллик рамзи бўлиб, бун дай
кишилар шахслараро муносабатларда ва бошқа
ҳаётий соҳаларда муайян бир муво занатни
йўқотмаганликлари билан харак терланадилар.
Эҳтимол, айнан
мана шу ижобий хислатлар
уларнинг таваккалчиликка бўлган муно са
бат ларида ҳам маълум бир меъёрга амал
қилишларини таъминлаган бўлиши мумкин.
«Зигзаг» эса ижодкорлик, ҳозиржавоблик,
образли, яхлит фикрлай олиш қобилиятларини
акс эттирувчи шакл бўлиб, бундай кишилар
таҳлилий, мантиқий тафаккурдан кўра,
тезлик
билан синтез қила олиш, вазиятдан тез ва осон
чиқиб кета олиш, ҳар қандай муаммони «бир
зумда» ҳал қилиб, бошқа фаолиятга ўтиб кета
олиш қобилиятлари билан характерланадилар.
Шу сабабли «зигзагларда» мотивлар кураши
у қадар оғир ва узоқ давом этмайди, улар ҳар
қандай масалани дарҳол ўз вақтида ҳал қилиб
қўя қоладилар. Бироқ интуиция (ички овоз,
ички буйруқлар)нинг яхши ривожланганлиги
туфайли ҳар қандай хавфхатарни
олдиндан
46
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ