ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2015, 5
бўл ган тадбиркорларнинг таваккалчиликка
мойил лик лари ўртача бўлса, мағлубиятдан
қўрқа диганлар таваккалчиликнинг ё ўта кичик,
ё ўта юқори даражасини намоён қиладилар
1
.
Қайд этиш жоизки, шу пайтга қадар ўсмирлар
ва ўспиринларнинг ранглар ва геометрик шакл
ларни идрок этиш каби индивидуалпсихологик
хусусиятларида намоён бўладиган психологик,
психофизиологик ва ижтимоийпсихологик
ўзига хосликнинг таваккалчиликка тайёрлик
билан қай даражада боғлиқ эканлиги ҳамда
бу борада ўсмирлик ва ўспиринлик даврлари
орасидаги мавжуд тафовутлар эмпирик далил
лар асосида етарлича ўрганилмагандир. Шу
боис ушбу тадқиқотда ўсмир ва ўспирин
лар да таваккалчиликка тайёрликнинг ёш ва
индивидуалпсихологик хусусиятлари, қону
ният лари тадқиқ этилади.
Илмий тадқиқот методлари сифатида қуйи
дагилар олинди:
1. Р.Шубертнинг таваккалчиликка тайёрлик
тести (Р.Шубертнинг таваккалчиликка тайёрлик
тести 25 саволдан иборат бўлиб, Ўзбекистон
шароитида ўсмир ва ўспиринлар гуруҳига мос
лаштирилган)
2
.
2. С.Делингернинг «Психогеометрия» тести
(бу методика бешта шакл: учбурчак, квадрат,
зигзаг, тўғри тўртбурчак ва айлана орасидан
бирини танлаш орқали амалга оширилади).
Илмий тадқиқотнинг
объекти сифатида
Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 129, 203,
194, 251, 287мактабларнинг 7синф ўғил ва
қизлари (13–14 ёшли ўсмирлар) ҳамда ЎзМУ
қошидаги Зангиота академик лицейининг
3босқич ўқув чилари (1819 ёшли ўспиринлар)
олинди.
Синалувчиларимизнинг характер хусусият
лари га кўра гуруҳларга ажратиш мақсадида
психогеометрия методикасидан фойдаланилди.
1
Ҳайитов О.Э. Тадбиркорлик фаолияти мотивацияси
-
нинг ижтимоийпсихологик хусусиятлари. // Номзодлик
диссертацияси. 19.00.05. – Т., 2005.
2
Муллабоева Н.М. Таваккалчиликнинг ёш ва психо
-
логик хусусиятлари. // Номзодлик диссертацияси. – Т.,
2007.
Маълумки, методика йўриқномасига би
ноан синалувчи беш хил шаклни (квадрат,
учбурчак, тўғри тўртбурчак, айлана ва
зигзаг) ёқтириш даражасига кўра тартиблаб
чиқади. Бироқ фақат биринчи танланган
шакл гина мазкур синалувчида устунлик қи
лувчи характер хусусиятларни аниқлашга ёр
дам беради. Шу сабабли, тадқиқотимизда
синалувчиларимизнинг биринчи танлаган шак
лига қараб, уларнинг характер хусусиятлари
аниқланган. Қолган шаклларни танлаш нати
жалари синалувчиларга индивидуал ра виш
да маслаҳатлар беришда фойдаланилди,
аммо уларни математик статистика усуллари
ёрдамида қайта ишлаш муайян қийинчиликлар
туғдирганлиги сабабли ушбу тадқиқотимизда
фойдаланмадик. Синалувчилар томонидан
би ринчи танланган геометрик шаклларнинг
ёш ва жинс гуруҳлари бўйлаб тақсимланиши
1жадвалда келтирилган.
Жадвалдан кўриниб турганидек, геометрик
шаклларнинг синалувчилар томонидан танла
ниши деярли тенг тақсимланишга эга. Яъни, ҳар
бир геометрик шакл 100–136 нафар синалувчи
томонидан танланган (583 : 5=116,6).
Жадвалга синчиклаб назар ташланса,
учбурчак шаклини нисбатан кўпроқ танлаш
тен денциясини кузатиш мумкин (136 нафар).
Учбурчак етакчилик, рақобатга мойиллик, мақ
садга эришиш йўлида ҳеч қандай хавфхатардан
қўрқмаслик, ўзига ишонч каби хусусиятлар
тимсоли эканлиги инобатга олинса, ушбу натижа
айнан тадқиқотда иштирок этган ёшларнинг
қизиққонлиги, қатъиятлилиги, таваккалчиликка
мойиллиги каби шу даврга хос психологик
хусу сиятларни акс эттираётганлигини тахмин
қилиш мумкин.
Синалувчилар томонидан энг кам тилга олин
ган геометрик шакл зигзаг (100 нафар) бўлиб,
бу шаклнинг рамзий маъносини акс эттирувчи
ижодкорлик, бунёдкорлик, келажакка йўналган
аниқ режалар тузиш каби ижобий, конструктив
фазилатлар ҳали бу даврда етарли даражада
Do'stlaringiz bilan baham: |