Статистик кузатиш усуллари Статистика фанининг назарий-ҳуқуқий асослари



Download 36,83 Kb.
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi36,83 Kb.
#169904
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Мустакил иш


  1. Статистик кузатиш усуллари

  2. Статистика фанининг назарий-ҳуқуқий асослари

  3. Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган бизнес субъектлари сони(ҳудудлар ва фаолият йўналиши бўйича)



        1. Статистик кузатиш усуллари

Оммавий жараѐнларни статистика жиҳатидан ўрганиш, яъни бир турли ҳодисалар ва уларнинг орасидаги боғланишларни миқдорий ифодалаб улар намоѐн бўладиган статистик қонуниятларни аниқлаш учун дастлаб улар ҳақида, ўрганилаѐтган объектлар тўғрисида бошланғич маълумотлар ѐки бошқа сўз билан айтган хом статистик материалларни тўплаш керак. Мана шу жараѐн статистик кузатиш деб аталади.


Ҳодисаларни қайд қилиш вақти, бошланғич маълумотларни олиш усули, кузатиш бирликларини ўз ичига қамраб олиши ва ташкилий жиҳатдан статистик кузатиш қуйидаги турларга бўлинади. Ташкилий ва молиялаштириш жиҳатидан статистик кузатишларни тўртта турга бўлиш мумкин: 1) статистик ҳисобот; 2) махсус доимий текширишлар; 3) рўйхатлар; 4) бизнес текширишлар. Воқеалар содир бўлишини қайд қилиш вақтига қараб статистик кузатиш уч турга ажралади: 1) узлуксиз (жорий) кузатиш; 2) даврий кузатиш; 3) бир йўла кузатиш.

Узлуксиз кузатиш – воқеа рўй бериши биланоқ уни қайд қилиш (ҳисобга олиш).


Узлуксиз кузатишда воқеа (ҳодиса) содир бўлиши биланоқ, яъни ўша дамнинг ўзида қайд қилинади. Масалан, туғилиш, ўлиш, никоҳдан ўтиш ва ажралишларни фуқаролик ҳолатини қайд қилиш органлари ва қишлоқ йиғинларида қайд қилиш, яратилган маҳсулотларни бошланғич ҳужжатларда ҳисобга олиш, ишчи ва ходимларнинг ишга чиқишини табел ҳисобида қайд қилиш ва ҳ.к..
Даврий кузатиш – воқеа содир бўлгандан сўнг маълум муддат ўтганда уни қайд қилиб текширишларни тенг вақт оралиғида такрорлаб туриш.
Даврий кузатиш деганда воқеа содир бўлгандан сўнг маълум вақт ўтганда уни қайд қилиш ва кузатишларни тенг вақт оралиғида такрорлаб туриш тушунилади. Масалан, ҳар ўн йилда аҳоли рўйхатини ўтказиш, талабалар ўзлаштириш даражасини ҳар ярим йилда рейтинг баллари орқали баҳолаш.
Бир йўла кузатиш – ҳодисани ҳар замонда, эҳтиѐж туғилишига қараб кузатиш.
Бир йўла кузатиш қандайдир масалани ечиш мақсадида зарурат туғилган ҳолларда турлича муддатларда қайта амалга оширилиб турилади. Бундай кузатишга уй-жой фонди рўйхати, кўп йиллик мевали дарахтлар рўйхати, табиий офат натижасида кўрилган зарарларни баҳолаш ишлари мисол бўла олади. Ўрганилаѐтган тўплам бирликларини ўз ичига қамраб олишига қараб, статистик кузатиш ѐппасига кузатиш ва қисман кузатишга ажралади. Ёппасига кузатишда тўпламнинг барча бирликлари ҳақидаги зарурий маълумотлар тўпланади. Статистик ҳисобот шу тарзда ташкил этилади. Уни барча хўжалик юритувчи субъектлар тузади ва статистика ташкилотларига тақдим этади. Аҳоли рўйхати, экин майдонларининг якуний ҳисоби, чорва рўйхатлари ҳам ѐппасига кузатишга мисол бўла олади. Ёппасига кузатиш, айниқса, аҳоли рўйхати ва бошқа рўйхатлар бир вақтда мамлакатнинг барча ҳудудларида бир вақтда, қисқа муддатда амалга оширилади. Шу боис уларнинг дастури содда ва ихчам бўлиши керак акс ҳолда кузатишлар кўп куч ва маблағ талаб қилади.
Қисман кузатиш – мавжуд катта тўпламдан бир қисм бирликларни олиб, улар ҳақида маълумотлар тўплаш.
Статистикада қисман кузатишнинг қуйидаги турлари мавжуд: а) анкета (саволнома) орқали кузатиш; б) асосий массивни кузатиш; в) монографик тасвирлаш; г) танланма кузатиш.
а) Анкета орқали кузатишнинг моҳияти шундаки, унда тегишли саволлар ѐзилган варақалар жавоб ѐзиб юборишни илтимос қилиб, аҳоли орасида тарқатилади. Аммо варақаларни тўлдириш ихтиѐрий бўлгани учун, одатда, тарқатилган анкеталарнинг фақат бир қисми жавоби билан қайта олинади. Натижада қисман кузатишга эга бўламиз. Анкета орқали кузатиш керакли маълумотларни кам харажат қилиб олиш имкониятини яратса-да, аммо уларнинг аниқлиги жавоб бераѐтган шахсларга боғлиқдир. Шу сабабли бу кузатиш тури иқтисодий статистикада кам ишлатилади. У кўпроқ социологик ва демографик кузатишларда, жамоатчиликнинг у ѐки бу масала ҳақидаги фикрини аниқлашда қўлланилади.
б) Қисман кузатиш турларидан яна бири асосий массивни кузатиш деб аталади. Унинг хусусияти шундаки, кузатиш учун ўрганилаѐтган белгининг умумий ҳажмида энг салмоқли ўрин тутган тўпламнинг асосий қисми ажратиб олинади, бошқалари эса кам салмоққа эга бўлганлиги сабабли кузатиш натижалари уларга унчалик боғлиқ эмаслигини олдиндан билган ҳолда ташлаб юборилади. Ўзбекистон деҳқон бозори савдо статистикаси ана шу асосий массивни кузатиш тамойилларни (принциплари) асосида олиб борилади. Дехқон бозорлари шаҳар ва шаҳар типидаги посѐлкаларда мавжуддир. Кузатиш эса катта шаҳарлардаги асосий деҳқон Анкета орқали кузатиш – тўлдирилиши ихтиѐрий бўлган саволнома тузиб, кузатилувчи субъектларга тарқатиш йўли билан маълумотлар тўплаш. Асосий массивни кузатиш – бу тўпламда асосий ўринни эгаллаган бирликлар ҳақидагина маълумотлар тўплаш, қолганларини эса эътиборга олмаслик. Қисман кузатиш – мавжуд катта тўпламдан бир қисм бирликларни олиб, улар ҳақида маълумотлар тўплаш. 10 бозорларида олиб борилади. Бу шаҳарларда республика шаҳарлари аҳолисининг ярмидан кўпи яшайди, деҳқон бозори савдоси айланишида улар асосий ўринни эгаллайди.
в) Монографик тасвирлаш ҳам қисман кузатиш турларидан ҳисобланади. Монографик тасвирлаш деганда типик ҳодисаларни ҳар тарафлама чуқур ва синчиклаб ўрганиш тушунилади. У ѐппасига кузатиш натижаларини бойитиш мақсадида ўтказилади. Монографик тасвирлаш барча тўплам ҳақида фикр юритиш учун маълумот тўплашни кўзламайди ва шу билан қисман кузатишнинг бошқа турларидан фарқ қилади. Унинг маълумотлари айни кузатилаѐтган ҳодиса, объектга тегишлидир.
г) Танланма кузатиш қисман кузатиш турлари ичида илмий асослангани бўлиб, энг яхши натижа беради. У тўғри ташкил этилганда олинган маълумотлар умумий тўплам ҳақида тўла-тўкис ва аниқ фикр юритиш имкониятини яратади. Танланма кузатиш деганда умумий бош тўпламдан бир қисмини илмий асосланган, ваколатлиликни тўла таъминлаб берадиган усуллар ѐрдамида танлаб олиб, ўтказиладиган кузатиш тушунилади. У халқаро статистика амалиѐтида кенг қўлланади.
Статистик кузатиш жараѐнида бошланғич маълумотларни олиш турли усуллар ѐрдамида амалга оширилади. Шунга қараб статистик кузатиш тўрт турга бўлинади: 1. Бевосита кузатиш. Бу усулнинг характерли томони шундаки, кузатишни амалга ошираѐтган ташкилотнинг вакили кузатишда бевосита қатнашади. У кузатилаѐтган нарсаларни бирма-бир кўриб, санаб, тортиб ва ўлчаб, олинган натижаларни кузатиш варақасига ѐзади. 2. Ҳужжатли кузатиш. Бунда зарур бўлган маълумотлар ҳар хил ҳужжатлардан олинади. Бу усул кўпинча, ҳисобот усули деб юритилади. Чунки барча корхона, муассаса ва ташкилотлар статистик ҳисоботларни бошланғич ҳисобга асосланиб, тузадилар. 3. Савол-жавоб йўли билан кузатишда кузатилаѐтган шахсларга саволлар берилиб, олинган жавоблар асосида кузатиш варақалари тўлдирилади. Бу ҳолда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди. Мазкур кузатишда махсус тайѐрланган кишилар (регистратор учетчиклар) кузатилаѐтган шахсларга кузатиш варақасидаги саволларни бериб, олган жавобларни варақага ѐзадилар.




        1. Download 36,83 Kb.

          Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish