Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

К 
КАМЮ (Сатив) Альбер 
(1913-1960) ~ француз ёзувчиси ва файласуфи, 
атеистик экзистенциализм вакили, Нобель мукофотининг соҳиби (1957). К.нинг 
қарашлари Кьеркегор, Ницше, Достоевский ҳамда немис экзистенциалист 
фай.лари таъсири остида шаклланди. К. фал.сининг марказий мавзуси-инсон 
яшашининг маъноси ҳақидаги, «ҳаёт яшашга арзийдими» деган масаладан 
иборат. К. жамиятнинг бюрократча тузилишига киритилган замонавий 
индивидни ўрганади, яшаш маъноси хусусида ҳар қандай ўй-хаёлдан маҳрум 
қилинган зиёлининг маънавий ҳаёти зиддиятларини таҳлил қиларди, 
инсоннинг яшаши беҳуда, деган хулосага келади ва «беҳудалик» 
категориясини ўз фал.сининг бош тамойили қилиб қўяди. Инсон ҳаётининг 
бемаънолиги, К.да, Сизифнинг афсонавий образини гавда-лантиради: 
маккорлиги учун жазога тортилган Си-зиф катта тошни думалатиб, тоққа 
чиқаради ва тоғ чўққисига чиқай деганда тош яна юмалаб пастга тушади ҳамда 
унинг бу иши тўхтовсиз такрорланаверади. Инсон бундай бемаъниликка чидай 
олмасдан, «исён кўтаради»; ана шундан бошлаб, вақт-вақти билан, «исёнлар», 
инқилоблар кўтарилиб, улардан, инсон, ўзининг «сизифча аҳволи»дан қутулиш 
учун стихияли равишда нажот излайди. К. «уюштирилган» «тайёрланган» 
инқилобни ўз тушунчасига зид, деб ҳисоблайди, шунингдек, инқилоб унинг 
ўзини вужудга келтирган вазиятдан ҳақиқатан қутулиш йўлини кўрсатиши 
мумкин, деган ҳар қандай умидни пучга чиқаради. К.нинг руҳий кайфияти — 
«беҳуда» дунёда нажотсиз ёлғизликда қолган, замонавий жамиятнинг 
шафқатсизлигини ўзича ифодалаган инсон кайфиятидир. Асосий асарлари: 
«Сизиф ҳақида афсона» (1942), «Бегона» (1942), «Исёнчи» (1951). 
КАНТ Иммануил 
(1724.22.4. — Кёнигсберг-1804.12.2.) — машҳур немис 
файласуфи, йирик та-биатшунос олими. Олимнинг «Умумий табиий тарих ва 
осмон наз-яси» асари ва унда илгари сурилган Қуёш тизимининг пайдо 
бўлиши ҳақидаги илмий башорати ўша даврдаги тадқиқотчилар муҳитига ўта 
ижобий таъсир кўрсатади. Унинг таъкидлашича, Куёш тизими фазода тарқоқ 
ҳодда жойлашган материя зарраларининг ўзаро яқинлашувидан вужудга 
келган. Бу тарқоқ зарралар тадрижий жараёнлар оқибатида жипслашган, 
оқибатда метеоритлар, фазовий сайёралар аста-секин пайдо бўла бошлаган. К. 
ривожланиш тамойилларини барча табиий жараёнларга тадбиқ этишга алоҳида 


148 
эътибор қаратади. Олим қуёш тизимининг шаклланиши тўғрисидаги умумий 
наз-яси билан чегараланиб қолмасдан, курраи-замин тарихига тааллуқли 
махсус масалаларнинг ечимини топиш билан ҳам яқиндан қизиқади. У курраи-
замин тарихида денгиз сувининг кўтарилиши ва қайтиши масаласига тўхталиб, 
улар туфайли Ернинг кечаю-кундуз айланиш тезлиги кескинлашади, деган ху-
лосага келади. Шунингдек, К. «Фалсафада манфий ўлчамлар тушунчасини 
киритиш тажрибаси» (1763), «Ҳиссий ва аклий олам шакли ва тамойиллари 
ҳақида» (1770), «Соф ақлни танқид» (1781), «Кела-жакда пайдо бўлиши мумкин 
бўлган ҳар қандай метафизикага пролегоменлар» (1783), «Муҳокама танқиди» 
(1790), «Ҳуқуқ фанининг метафизик асос-лари», «Амалий ақлнинг танқиди», 
«Хулқ-атворнинг метафизик асослари» (1788) каби асарларнинг муаллифидир. 
К.нинг «танқидий фалсафа»си 18-а.нинг 80-й.нинг бошида шаклланди. Бу 
таълимот унинг «Соф акл танқиди», «Амалий ақлнинг танқиди», «Муҳокама 
этиш қобилиятининг танқиди» каби асарларида ўз ифодасини топган. К. бу 
асарларида ўзининг билиш таълимотини, ахлоқ-одоб, эстетика, табиатда 
мақсадга мувофиқлик муааммоларини ёритиб беради. Уларнинг асосини 
«нарса ўзида», «нарса биз учун» ва «ҳодиса» тўғрисидаги концепция ташкил 
этади. Унинг фикрича, бизнинг онгимизга, ҳиссиётимизга, тафаккуримизга 
боғлиқ бўлмаган нарсалар олами, салтанати мавжуддир. Уни фай. «нарса 
ўзида» сифатида таърифлайди. К.нинг таъкидлашича, билиш жараёни «нарса 
ўзида»нинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсири остида ҳис-туйғунинг 
уйгонишидан бошланади. Ҳис-туйғулар, тушунча ва ҳукмлар ўз ҳолича «нарса 
ўзида» тўғрисида муайян наз-ий билим беришга қодир эмас. Лекин ишончли 
билим йўқ экан, деган хулосага келмаслик керак. Математика ва 
табиатшунослик айнан шундай ишончли билим манбаидир. Бу фанлар 
эришган ҳақиқатлар энг умумий ва зарурий характерга эгадир. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish