Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

 
этиш
 
билан эришилади. 
Тарихчи ўзи яшаётган жамиятдан ҳеч қачон бутунлай озод бўла олмайди»
30

Тойнбининг тарих фалсафасига мувофиқ жамият тараққиётининг асосий 
механизми сифатида элита ва халқ оммаси ўртасидаги муносабатлар 
муштараклиги, фаолият уйғунлиги алоҳида ўрин тутади. Бундай юксак 
даражадаги ялпи ҳамкорлик ва ўзаро тушуниш бевосита маълум бир жамият 
моддий ва маънавий маданиятининг нечоғлик юксаклигига, ахлоқий 
меъёрларининг бирмунча етуклигига, аҳоли турли табақаларининг маънавий-
маърифий даражаси баландлигига боғлиқ. Дарҳақиқат, жамиятни ташкил 
этган ҳар бир фуқаро маънавий эҳтиёжи, унинг ҳаёт мазмуни ва истиқбол 
режалари умумжамият манфаатларига қанчалик мос бўлса, тараққиёт 
шунчалик тезлашади. Жамиятнинг ақлий салоҳиятини белгилайдиган, уни 
ҳаракатга келтирувчи куч сифатида ўзини намоён этган элита эса бевосита ўз 
қарашларида, илгари сураётган ғояларида умумжамият манфаатларини акс 
этмоғи шарт. 
Тойнби тарихий тараққиётда ва умуминсоният ўтмишида цивилизация 
бевосита инсонга боғлиқ ва маълум бир давр тараққиёти ўша давр 
30
А. Тойнби. Постижении истории. М., стр. 69. 


119 
кишиларининг ақлий имконияти, интеллектуал салоҳияти ва тафаккур 
даражасини белгилайди, деган ғояни илгари суради. Шунинг учун ҳам 
қайсидир даврда тараққиёт юксак чўққига чиқади, қайсидир даврда у 
таназзулга учрайди. Чунки олдинги давр тараққиётининг энг юқори 
нуқтасидан туриб илгарига силжиш, уни давом эттириш, ривожлантириш 
учун кейинги давр одамлари ҳам ўша даврда яшаган аждодлари сингари 
юксак интеллектуал салоҳиятга эга бўлмоқлари лозим. 
Инсон имкониятлари қандай ёндашишга қараб ҳам чексиз, ҳам 
чекланган. Демак, у нисбий воқелик. Шунинг учун ҳам инсон баъзан 
мўъжизалар яратиб, ақл ва тафаккур чексизлигини кўрсатса, баъзан энг 
оддий ҳодисаларни бари бир табиий равишда чекланган бўлади. Чунки олам 
чексизлиги ақл чексизлигидан кўра узоқроқдир. Бошқача қилиб айтганда ақл 
ташқи оламга нисбатан чекланган ва у олам ичра олам сифатида воқеа-
ҳодисаларни ўз имкониятлари доирасида қабул қилади, идрок этади, улар 
атрофида мушоҳада юритади. Одам ўзи билмаган ҳолда тасаввур қилиш 
қобилияти, идрок этиш имкониятлари пасайиб ё ривожланиб бораётганини ўз 
вақтида англамаслиги мумкин. Ёки қайсидир тарихий, ижтимоий, сиёсий 
сабаблар туфайли тараққиёт йўналишлари тарқоқлашиб, ўзанини ўзгартириб 
юбориши ҳоллари ҳам юз беради. Дейлик, урушлар, турли миллий ва диний 
низолар, иқтисодий ва ижтимоий манфаатлар ўртасидаги курашлар, 
зиддиятлар ва қарама-қаршиликлар авж олган даврларда ялпи тараққиёт учун 
имкон қолмайди. Натижада, мавжуд ютқлар ҳам эсдан чиқарилиб, майда 
манфаатлар атрофидаги зиддиятлар кучайиб бораверади. 
Умуман олганда Арнольд Тойнбининг тарих фалсафаси тарихни англаш, 
уни тушуниш ва баҳолаш, инсоният ўтмишини янгича қарашлар асосида 
ўрганиш соҳасида ўзига хос мактабга айланди. 
Англо-француз тарих фалсафасида инсоният тарихини антропологик 
тадқиқотлар орқали ўрганиш тенденцияси кўзга якдол ташланади. Улар 
халқларнинг этник хусусиятлари, келиб чиқишлари, турли тарихий босқич-
лардаги ривожланиш омиллари асосида тарих фалсафасини яратиш йўлидан 
боришди. 
Англо-француз тарих фалсафасининг ўзига хос жиҳатларидан яна бири, 
Карл Поппер таъкидлаганидек, эссенциализмдир. Поппернинг хулосасига 
кўра «Эссенциализм методологик макгабига ҳар қандай илмий тадқиқот 
ҳодисалар моҳиятига асосланмоғи лозимлигини ўргатган Аристотель асос 
солган эди»
31
. Демак, инглиз тарих фалсафасининг ушбу методологияси 
қадимий юнон фалсафасидан келиб чиққан ва ундан баҳра олган. 
Француз рационалистик ва маданий фалсафасини яратиш ўз даврида 
ҳамма вақт, ҳамма жойда долзарб тадқиқот объектига айланди. Европа 
цивилизациясига мос келадиган ва асосланган, унга хизмат қиладиган 
тадқиқотларни француз тарихчилари ва файласуфлари айни ана шу 
антропологик асосларни қидириш, инсониятнинг эволюцион тараққиётида 
тарихнинг хусусийлиги ва умумийлиги жиҳатларига катта эътибор 
31
К. Поппер. Нищета историцизма. М.. «Прогресс», 1993, стр. 37. 


120 
беришади. Жумладан, ҳар бир этнос ёки халқнинг келиб чиқиши, 
шаклланиши, ривожланиш босқичлари асосида жаҳон тарихи тараққиёти 
эволюциясини ўрганишга ва уни умуминсоний қадрият даражасига 
кўтаришга ҳаракат қилишди. 
Француз цивилизацияси ва маданиятида анъанавий равишда ҳар бир 
даврнинг ўзига хос талаблари ва эҳтиёжлари асосида инсон омилига эътибор 
бериш ва инсоннинг ички имкониятлари, яратувчилик, бунёдкорлик 
қобилиятлари орқали инсоният тараққиётига ҳисса қўшиш омилларини 
жиддий равишда ўрганишди. Инсоният тараққиёти даражаси англо-француз 
жамоатчилик тафаккурининг шаклланишига асос бўлишини ва айни пайтда 
бу миллий тараққиётда таянч, муҳим омил, шу билан бирга инсоният 
тараққиётига кучли таъсир этувчи восита сифатида талқин этилди. 
Француз конструктив тарих фалсафасининг асосчиларидан бири Р. 
Декарт «Фикрлаяпман, демак яшаяпман» деган фикри орқали инсонни 
тафаккур манбаи сифатида билади ва унинг тафаккур тарзи айнан ақл ва зако 
орқали яшаш, истиқболга эришиш туйғуларини ўзида мужассам этган жонзот 
деган хулоса чиқаришга олиб келади. Зотан инсоннинг бутун моҳияти ақлда, 
энг олий қадрияти фикрлай олишида, ҳис қилишида, туйғулар ва ҳиссиётлар 
оламида яшашида. Декартнинг фикрича, инсон ҳамонки фикрлаяпти экан, 
демак, у инсонлигича қолаверади. Аксинча, у фикрлашдан қолдими, 
мавжудлигини йўқотади, зоологик моҳият касб этади. 
Декарт иккита қарама-қарши субстанция – табиат ва руҳ ўртасидаги 
ҳолатга алоҳида эътибор беради. Унинг фикрича, тарихий жараён бу фақат 
ўтмиш ҳақидаги ҳисобот эмас, аксинча, у инсон ақл-заковатининг, 
манфаатлар ва қизиқишларининг натижаси ва инъикосидир. 
Декартнинг тарих фалсафасини ўрганиш асносида инсон ва жамият, 
инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар хусусида фикр юритар экан, Пьер 
Шоню «ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзаси – бу танлов, қайсики менинг сирли 
«мен»имдан келиб чиқадиган моҳият. Мен — шунчаки озодлик эмас, балки, 
экзистенциал нуқтаи назаридан қараганда ўзини ўзи бунёд қилаётган 
озодликдир»
32
, деган эди. 
Француз маърифатпарварларининг тарих фалсафаси инсоннинг ўз ички 
имкониятларини мақсадлар рўёби сари сафарбар этиш орқали ўз тақдирининг 
хўжайинига айланиши каби уйғониш ва шаклланиш жараёнини ўзида ифода 
этади. Бунинг учун инсоннинг ирсий имкониятлари ва хотира майдони 
алоҳида аҳамият касб этади. Ана шу ахлоқий ва эстетик олам ўртасидаги 
драматик ҳолатлар, ўзаро қарама-қаршиликлар, тафаккурдаги ўзгаришлар 
жараёнининг мураккаблиги маънавий дунёқараш ва эстетик тафаккур 
ўртасидаги 
ўзаро 
мутаносибликлар 
француз 
маърифатпарварлари 
фалсафасининг антропологик асосларини ташкил этади. Шу билан бирга 
улар айни ана шу ҳолатлар Европа цивилизациясининг тарихий тақдирини 
белгилайди, деган фикрни билдиришади. 
32
П. Шоню. Во что я верю. М., 1996, стр. 27. 


121 
Маърифат даври ва ундан кейинги француз инқилоби даврида 
тафаккурнинг антологик мақоми кескин ошди. Натижада дунёқарашларнинг 
рационал имкониятларини яна ҳам чуқурроқ ўрганиш имконияти туғилди. Бу 
пайтта келиб П. Гольбах, Дидро, Руссо, Вольтер, Гельвеций ва бошқалар 
тарихни англаш ҳамда тарихий тафаккурнинг янгидан-янги йўналишларини 
ишлаб чиқдилар. 
Юқорида номлари зикр этилган файласуфлар ва уларнинг қатор 
издошлари Декартнинг тарих фалсафасига суяниб антропологик келиб 
чиқиш ва шаклланиш қонуниятлари орқали тараққиёт ғоясини илгари 
сурдилар. Уларнинг фикрича, инсон табиати ҳар қандай даврда ҳам ўзгар- 
масдир. Фақат унинг ақл-заковати, тафаккури ривожланади. Инсоннинг 
ўзини ўзи англаши, тажриба ва маҳорати узлуксиз, тадрижий тарзда ошиб 
боради. 
Француз романтик тарих фалсафаси (Ф. Гизо, О. Тьерри, Ж. Мишле) 
позитивизм (О. Конт, Э. Лависс) йўналишлари ҳам ўзига хос тафаккур тарзи 
сифатида англо-француз тарих фалсафасида алоҳида мавқега эга. 
Инсоният тарихининг антропологик омиллар орқали ўрганиш 
позитивизм фалсафасида ўз аксини топган. Бу ғоялар бевосита тарихнинг 
ижтимоий-дарвинистик, 
ирқий-антропологик 
ва 
биологизаторлик 
концепцияси жиҳатларини ўрганишда Францияда Ламарк, Кабанис, Демулен, 
Гобино ва бошқалар ўз қарашлари билан жуда катта таъсир кўрсатишди. 
Улар билан бир қаторда Э. Дюркгеймнинг социологик тарих фалсафаси 
алоҳида ўрин тутади. Айни ана шу йўналиш тарихнинг ижтимоий 
моҳиятини, уни ривожланиш асосларини ўзига хос тарзда аниқлаб бердики, 
бу бевосита тарихни англашнинг биологик тушуниш тенденциясидан 
ижтимоий инстинкт орқали англашга ўтишга олиб келди. 
Дюркгеймнинг тарихий тараққиёт фалсафаси инсоннинг биологик ва 
ижтимоий келиб чиқишидан индивидуал ва ижтимоий моҳиятга эга бўлган 
жамият билан боғлиқлиги жиҳатларини ўзида қамраб олади. 
Француз фалсафасининг йирик намояндаларидан бири Реймон Арондир. 
У миллий тарих фалсафасига рационалистик йўналишнинг ёрқин намояндаси 
сифатида фаолият кўрсатди. Унинг тарихни ўрганиш ва тарихий тафаккур 
масалаларига бағишланган «Фалсафага кириш», «Танидий тарих фалсафаси», 
«Тарихий тафаккур ўлчовлари», «Социологик тафаккур тараққиёти 
босқичлари», «Тараққиёт соғинчи», «Демократия ва тоталитаризм» сингари 
асарлари француз тарих фалсафаси мактабида бутунлай янги йўналишни 
бошлаб берди. 
Немис тарих фалсафасининг йирик намояндаларидан бири Освальд 
Шпенглердир. У ўзининг машҳур «Европа қуёшининг сўниши» асарида 
тарих фалсафасининг ўзига хос йўналиши ҳақидаги ғояларини илгари 
суради. Шпенглер дунёни мистик қарашлар орқали англаш, инсоннинг 
интуицияси, ички хиссиёт ва воқеликни ҳис қила олиш имкониятлари 
хусусида фикр юритади. 
Шпенглер хулосасига кўра «Қанча одам ва маданият бўлса, шунча дунё 
мавжуд. Ҳар бир алоҳида инсон учун ягона, мустақил, абадий дунё мавжуд. 


122 
Дунёнинг бундай мавжудлиги ҳар бир инсон учун доимий янги, бир марта 
амалга ошадиган, ҳеч қачон қайтарилмайдиган кечинмадир»
33
. Бир қарашда, 
дарҳақиқат, ҳар бир одам алоҳида ва мустақил олам. Унинг ўз дунёси 
бўлганидек, ўз ибтидоси ва интиҳоси ҳам бор. У ташқи дунёни ўзининг ички 
олами орқали ўзича тушунади, ўзича англайди, унга ўзича баҳо беради. 
Демак, инсоният тарихи ҳар бир одам учун гарчи у яхлит, бир бутун тарих, 
реал тарихий жараён бўлса-да, уни англашда ўзига хослик, унга ёндошишда 
хусусийлик бўлиши табиий. Демак, реал тарихий жараён реал инсон 
тасаввурида реал фикр-хулосага айланиши мумкин. Ана 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish