умуминсоиият тарихини ўрганиш
борасида
шаклланган хилма-хил йўналишларининг бири сифатида фанда
алоҳида мавқега эга.
Ясперс инсониятнинг бутун тарихини ўзаро изчил равишда
алмашинувчи уч фазага бўлади: тарихдан аввалги фаза, тарих фазаси ва
жаҳон тарихи фазаси. Тарихдан аввалги фаза узок, давр ҳисобланиб, у
инсоннинг шаклланиши, тил ва ирқларнинг пайдо бўлишидан тортиб, то
тарихий маданиятларнинг вужудга келишигача бўлган даврни қамраб
олади
40
. Шу ҳолатдан келиб чиқиб «Бу ерда инсон моҳиятининг сирига дуч
келамиз, инсоннинг Ерда яшаши бетакрорлигини англаб етамиз, олдимизда
барча нарсаларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган ва бошқа ҳеч қаерда
учрамайдиган эркинлигимиз борасидаги масала пайдо бўлади»
41
, - дейди К,
Ясперс.
Тарих фазаси Хитой, Хиндистон, Яқин Шарқ ва Европада содир бўлган
тахминан 5 минг йиллик воқеаларни қамраб олади. Универсал ёки жаҳон
тарихи дунё ва инсониятнинг буюк географик кашфиётлар даврида
шаклланиб, бугунги кунда юзага чиқаётган глобал бирлиги билан
бошланади. Бу глобал бирликнинг бошланиши XX асрга тўғри келади. Тарих
фазасида тасодифий тўқнашувларнинг мавжудлигига қарамай, баъзи буюк
маданиятлар ёнма-ён ривожланди. Булар алоҳида тарихлар эди.
40
А
. Ивин. «Философия истории». М„ «Гардарики», 2000, стр. 34.
41
К. Ясперс. Истоки истории и ее цель. Вып. 1, стр. 120.
125
Жаҳон тарихи фазасида бутуннинг бирлиги намоён бўлиб, ундан
ташқарига чиқиб булмайди. Демак, К. Ясперс хулосаларига кўра «Мазкур
фаза – тарихий воқелик эмас, балки келажакдаги имкониятларни олдиндан
пайқашдир. Шу сабабдан у эмпирик тадқиқотнинг предмети бўла олмайди ва
фақат ҳозирги замондаги борлиқни англаш учун зарур маълумотлар мавжуд
манба сифатида хизмат қилади»
42
.
Тарих фазасида Ясперс томонидан «вақт ўқи» деб номланган давр муҳим
аҳамиятга эга. Мазкур даврда, яъни милоддан аввалги 800 ва 200 йиллар
ўртасида тарихда туб бурилиш рўй берди: ҳозирги кунгача яшаб келаётган
қиёфадаги инсон пайдо бўлди ва инсониятнинг маънавий асоси шакллана
бошланди. Демак, ана шу даврни жаҳон тарихининг ўқи дейишимиз
мумкин
43
. Ана шу ерда Ясперс фалсафасининг моҳияти очилади. Зотан,
инсон шаклига эга бўлгач, гарчи ўз даврига хос ибтидоий ҳолда яшаган
бўлса-да, унинг тарихи бошланди, деган гaп. Инсон ва инсоният тарихи илк
тасаввурлардан фикрлар ва тафаккур оламида улкан силжишлар юз берган
инсоннинг вужудга келиши билан бошланади. Инсон тафаккуридаги бундай
жиддий ўзгаришлар, ақлий салоҳиятнинг, интеллектуал имкониятнинг ошиб
бориши, буюк кашфиётлар қилишнинг муқаддимаси бу – илк инсоннинг
пайдо бўлиши, ривожланиши ва тобора изчил равишда шаклланиб
боришининг натижасидир.
Инсон ўз келажаги ҳақида башорат қилолмаганидек, инсоният ҳам ўз
истиқболи тўғрисидаги хулосаларини мутлақ ҳақиқат деб била олмайди.
Худди шунингдек, фан қанчалик тасдиқламасин, аниқ мисоллар билан исбот
қилмасин, инсон қандай пайдо бўлгани, илк аждодлари қандай бўлганига
қизиқаверади. Аммо аниқ бир тўхтамга кела олмайди. Масала мавҳумлигича
қолаверади. Шунинг учун ҳам Ясперс «Тарихдан аввалги вақт ибтидосидаги
инсониятнинг умумий бошланғич даври биз учун, ҳозирги кунда Ер шарида
ҳукмронлик қилаётган, ҳуқуқий жиҳатдан тартиблашган бирликка етишиши
мумкин бўлган, моддий ва маънавий жиҳатдан мавжудликнинг чексизлигига
интилаётган инсониятнинг келажаги каби қоронғудир»
44
, — дейди.
Бундай қараганда тарихнинг бирор-бир инқилобий бурилиши фан ва
техниканинг вужудга келиши каби дунёвий инқилобни вужудга келтирмаган.
Ана шу воқеанинг ўзи инсоният ҳаётини остин-устун қилиб ташлади ва
унинг бутунлай янги, изчил ривожланадиган, вақт ўтган сари такомиллашиб
борадиган босқичини бошлаб берди.
Зотан. инсониятнинг бугун
бахтиёрлигию бахтсизлиги, севинчу изтироблари, ситамли онларию хушнуд
дамлари ана шу фан-техника тараққиёти билан боғлиқ. Фан-техника
инқилобининг тарихий моҳияти ҳақида гапирар экан, «Фан жаҳонга мисли
кўрилмаган имкониятлар ва хавф-хатарлар келтирди. 150 йилдан бери давом
этаётган техника асри сўнгги йилликларда гуркираб юксалди, унинг кейинги
жадаллашув даражасини башорат қилиш қийин. Бутун мавжудликнинг янги
42
Ўша манба. 124-бет.
43
К. Ясперс.
Смысл и назначение истории. М, «Республика», 1994, стр. 32.
44
К. Ясперс.
Истоки истории и ее цель. Вып. 1, стр. 63.
126
асослари яратилдики, уни инкор этиб бўлмайди»
45
, деб хулоса чиқаради К.
Ясперс.
Ясперс қарашларига асосан ялпи жаҳон тарихини ўрганиш жараёнида
инсон ўз тарихини ўрганиш имкониятига эга бўлади. Зотан, ҳар қандай инсон
ёки жамият, маълум бир маконда яшаётган халқ ўз тақдири ва тарихини ўз
қобиғи доирасида ўрганиши бир ёқламаликка ёки миллий маҳдудликка олиб
келиши мумкин. Ҳар қандай миллий тарихни ўрганиш учун ҳам умумий
инсоният тарихи тадрижий тараққиётига, ривожланиш омилларига, хусусан
маданиятларнинг ўзаро таъсирига алоҳида эътибор бериш ва уни ўрганиш
лозим. Ҳар бир кишидаги тарихий тафаккур умуминсоний тақдир ва тарих
билан боғлиқ ҳолда ривожланган, кенгайган ҳолдагина, маълум бир ҳудуд
тарихи бўладими ё умуминсоният тарихи бўладими, уни бутун кўлами ва
моҳиятини англаш ва тушуниш имкониятига эга бўлади. Қолаверса, ҳар бир
ҳудуд ёки минтақа халқлари тарихидаги воқеликка ташқи таъсир, ҳеч
бўлмаганда дунёвий тафаккур ва цивилизация таъсири бўлиши муқаррар.
Яъни, ҳар қандай ҳудудда яшаётган маълум бир халқ тарихи, албатта,
ўша минтақа ва, қолаверса, умуминсоният тарихи билан боғлиқ бўлади.
Чунки айни ана шу маконда юз берган тарихий жараён ёки маълум бир
воқелик ташқи таъсир, табиий макон ва ижтимоий манфаатлар натижасида
ҳам юз бериши мумкин. Қолаверса, инсон тафаккури у яшаётган жамиятнинг
умумий тафаккури, умумий савиясининг, тинимсиз ва тизгинсиз алмашина-
ётган ахборотлар таъсирида кенгайиб бораётган тафаккурнинг натижаси.
Биз, албатга, бу ерда тарихий шахслар, даҳолар, саркардалар, йирик
олиму уламоларни назарда тутмаяпмиз. Бу алоҳида масала. Лекин ҳар қандай
жамиятнинг умумий маънавий-маърифий савияси
ўша жамиятни ташкил
этган фуқаролар савиясининг ва ақлий даражасининг умумий йиғиндисидан
ибораттина эмас, балки дунёвий тараққиёт янгиликлари ва жаҳон ижтимоий-
сиёсий жараёнлари инъикосидир. Ана шу фикрлардан келиб чиқиб, «тарих
фалсафасининг биз беришга уринаётган яхлит коннепцияси, — деб ёзади
Ясперс, - жаҳон тарихи доирасида ўз аҳволимизни ёритишга йўналтирил-
гандир. Тарихий концепциянинг вазифаси ҳозирги даврни англашга ёрдам
беришдан иборат. У бизга жаҳон тарихидаги ўрнимизни аниқлаб беради»
46
.
Дарҳақиқат, жаҳон тарихининг яхлит кўламигина
ҲОЗИРГИ
— XXI асрда
туриб яқин асрларда юз берган улкан ўзгаришлар, тараққиёт ва таназзуллар,
эзгуликлар ва ёвузликларнинг оқибатига кўра, ўтган беш минг йиллик
тарихдан маълум бўлган воқеаларга қиёслаб бўлмаслигини, бу соҳада мисли
кўрилмаган мўъжизалар ва даҳшатлар юз берганини тушунишга имкон
беради.
Бошқача қилиб айтганда, инсоният тарихига, унинг тадрижий тараққиёт
босқичлари ва таназзулларига ўз имкониятларимизни, зафарлари-мизу
нуқсонларимизни солиштириб, ўзимизнинг маънавий-ахлоқий, интеллектуал
45
К. Ясперс. Истоки истории и ее цель. Вып. 1, стр. 108.
46
К. Ясперс. Истоки истории и ее цель. Вып. 1, стр. 129.
127
қиёфамизни кўрамиз, устун ва ожиз томонларимизни аниқлаймиз, маънавий
қудратимиз, ақл-заковатимиз доирасида тегишли хулоса чиқарамиз.
Инсоният тарихининг изчиллиги, тадрижийлиги инсон танасидаги
авлоддан-авлодга ўтиб келаётган генлар ва унсурларнинг бугунги кунгача
сақланганида ўз ифодасини топмоқда. Қадимги ва энг қадимги илк
аждодларимиз руҳияти ҳамда феъл-атворидаги фазилатлару нуқсонлар яхлит
ҳолда қайсидир даражада бугун жисмимизда яшамоқда. Бу илк тош
ёзувлардан тортиб, ҳозирги буюк кашфиётларгача, оддий ов асбоблардан
тортиб бугунги оммавий қирғин қуроллари. космосни забт этиш, интернет,
ҳайбатли ҳаво лайнерлари ва ҳатто инсонни клонлаштириш каби даҳшатли
мўъжизагача – барча-барчаси цивилизациянинг улкан, узундан-узоқ занжи-
рини ўзида ифода этади. К. Ясперс ана шу ҳодисадан келиб чиқиб: «Ўша
даврда содир бўлган, яратилган ва кашф этилганлар билан инсоният ҳозирги
кунгача яшаб келмоқда. Одамлар ўзларининг ҳар бир интилишларида вақт
ўқини эслаб, унга мурожаат этадилар, шу давр ғояларидан илҳомланадилар.
Мазкур даврдан бошлаб вақт ўқини хотирлаш ва унинг имкониятларини
тиклаш — Ренессанс — доимо маънавий юксалишга олиб келади деб
ҳисобланади»
47
, — дейди.
Ясперс вақт ўқининг сабабларини иэлашга ҳаракат қилади, бироқ унинг
моҳиятини, келиб чиқиш омилларини, манбаларини аниқлай олмаслигини
тан олади ва «ҳеч ким бу ерда нима содир бўлганлигини, жаҳон тарихининг
ўқи қандай пайдо бўлганлигини тўлиқ англай олмайди! Биз бу босқични
ҳамон чуқурлашиб бораётган сир сифатида эслаб туриш мақсадида ушбу туб
бурилиш даврининг тарихини ёзишимиз, унинг турли жиҳатларини кўриб
чиқишимиз, аҳамиятини изоҳлаб беришимиз лозим»
48
, дейди.
Дарҳақиқат, оламнинг пайдо бўлиши каби одамнинг пайдо бўлиши ҳам
ҳамон фан оламида мунозарали мавзу. Гарчи бу борадаги диний ва дунёвий
қарашларда маълум даражада хулосалар мавжуд бўлса-да, у мутлақ ҳақиқат
ҳам эмасдай туюлади кишига.
А. Ивин хулосаларига кўра, Ясперс инсоният тарихининг тўрт гетероген
даврини ажратиб кўрсатади:
Прометей даври (нутқнинг, меҳнат
қуролларининг пайдо бўлиши, оловдан фойдаланишни ўрганиш даври), узоқ
ўмишнинг юксак маданиятлари даври, инсон борлиғининг маънавий
асослари даври (вақт ўқидан бошланувчи бу даврда ўз маънавияти билан
оламга юз очган ҳақиқий инсон шаклланган) ва техника тараққиёти даври.
Инсоният тарихида, шундай қилиб, икки босқич кузатилади. Биринчиси,
Прометей давридан узоқ ўтмишнинг юксак маданиятлари орқали ўтиб, барча
оқибатлари билан биргаликда вақт ўқига олиб боради. Иккинчиси, инсоният
тарихидаги иккинчи прометей давридан, фан ва техника давридан бошланади
ва эҳтимол, янги, ҳали олис ва кўринмас иккинчи вақт ўқига, инсоннинг
ҳақиқий юксалишига олиб келиши мумкин. Мазкур икки босқич ўртасида
муҳим фарқлар бор. Иккинчи босқичда биз тарихий тажрибага эга бўламиз;
47
К. Ясперс. Истоки истории и ее цель. Вып. 1, стр. 38
48
А. Ивин. Философия истории. М., «Гардарики», 2000, стр. 33-34.
128
агар биринчи босқич даври бир нечта ёнма-ён ҳаракат қилаётган қисмларга
бўлинган бўлса, иккинчиси инсониятни яхлит ҳолда қамраб олади. Иккинчи
босқич қандай бўлишини тасаввур қилиб бўлмаса-да, у комил инсоннинг
яратилиши билан тугайди деб тахмин қилиш мумкин
49
.
Инсон тафаккури кенгайиб боргани сайин унинг янгидан-янги
имкониятлари пайдо бўлаверади, фаолият доираси кенгайиб, очилмаган
қирралари очилиб боради. Бу ўтмишимизда юз берган тарихий тараққиёт ва
унинг оқибатларида яққол кўринади.
Ленин бошчилигидаги зўравонлик билан ўрнатилган империя тазйиқ,
таҳдид ва қўрқув орқали жамиятни бошқариш тамойилини тўла амалга
оширди. Кетма-кет давом эттирилган репрессиялар халқ оммаси
ақлий
қатламини – элитасини, интеллектуал бойлигини йўқ қилди. Натижада
қўрқув билан яшайдиган авом халқдан иборат бедаво жамиятни вужудга
келтирди. Ёки диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг дунё миқёсида
хуруж қилаётгани, улар келтираётган мислсиз фожиаларнинг шакллари,
усуллари доираси тобора кенгайиб кетаётгани уларнинг касбий маҳорати ва
тажрибалари ошиб бораётганини кўрсатмайдими? Аслида эса эзгуликлар,
буюк кашфиётлар қанчалик ақл маҳсули бўлса, ёвузликлар ва беқиёс
хунрезликлар ҳам aқл орқали амалга оширилган салбий ҳодисалардир.
Дарҳақиқат, бугун оламни остин-устун қилаётган, инсоният бошига мислсиз
кулфатлар келтираётган, даҳшату ваҳшатларга тўла бузғунчи ғоялар
фақатгина ақидапарастлик, фанатизм иллатлари эмас, балки ақидапарастлик
«балоси» ҳамдир. Фақат ана шу ҳодисаларни амалга ошираётган
камикадзелар эса ўзлигини унутган зомбилар бўлиши мумкин, холос.
Ана шундай ҳолатдан келиб чиқиб, К. Ясперс «Бу концентрацион
лагерларнинг реал воқелиги, бу азобловчилар ва азобланувчилар доирасидаги
келишилган ҳаракат, инсон маънавий қиёфасининг бундай йўқолиши барчага
ҳалокат таҳдидини солувчи келажак имкониятларидан дарак беради... ушбу
ҳавф атом бомбасидан ҳам қўрқинчли, чунки у инсон қалбига тажовуз
қилади»
50
, дейди.
Бир қарашда Ясперс цивилизация оқибатларини, фан-техника
тараққиёти натижаларини тушкунлик билан қабул қилгандай кўринади.
Бироқ унинг қарашларида юксак кўтаринкилик, оптимистик руҳ яққол кўзга
ташланади. Хусусан, инсоният келажаги тўғрисида гапирар экан, ҳар қандай
цивилизация тасодифий ҳодиса эмас, аксинча, инсоннинг ақл-заковати, феъл-
атвори маҳсулидир, деган хулосага келади. Ўтмишда юз берган барча
ютуқлар билан бирга таназзуллар ва фожиаларни бутун кўлами билан англаб
етиш, ундан зарур хулосалар чиқариш, бунинг учун эса тиниқ ва кенг
қамровли тафаккур кераклигини уқтиради ва, жумладан, шундай дейди:
«Ўтмишнинг фожиаларини унутишга йўл қўймаслик керак. Негаки, биздаги
қўрқув ўтмишда содир бўлган воқеалар қайтарилиши, тарқалиши, бутун
49
А. Иван. Философия истории. М., «Гардарики», 2000, стр. 33-34.
50
К. Ясперс. Истоки истории и ее цель. Вып. 2, стр. 16.
129
дунёни қамраб олиши мумкинлиги туфайли пайдо бўлади. Биз ҳавф билан
фаол курашга айланувчи ушбу қўрқувни сақлашимиз лозим»
51
.
Шундай қилиб, Fap6 тарих фалсафаси XVIII асрдан кейин жаҳон
тарихини ўрганишнинг мисли кўрилмаган методологик асосини яратди. Бу
бевосита бутун кўлами, илмий-назарий яхлитлиги, инсон ва унинг моҳияти,
инсоният тарихи тараққиёти тажрибалари ҳақидаги Шарқ мутафаккирлари
илмий-методологик қарашларининг, фалсафий йўналишлари ва ғояларининг
янги цивилизациявий шакли сифатида ўзини намоён этди. Зотан, Fap6
мутафаккирларидан бири «Нур – Шарқдандир» деган эди. Бу доно башорат
ҳар икки маънода – ҳаёт манбаи бўлган қуёшнинг Шарқдан чиқишига,
тафаккур манбаи бўлган aқл-идрок, даҳолик қуввати ва заковат мўъжизаси
ҳам Шарқда юз бергани ва кейинчалик бутун инсониятни забт этганига
ҳаққоний ишора эди!
Ҳозирги дунё тарихни ўрганишда янгича қарашларни тақозо этмоқда.
Инсоният тарихини ҳозирги цивилизация талаблари нуқтаи назаридан
баҳолаш, ўтмишга бугунги кун эҳтиёжи билан қараш заруратга айланди. Бу
бежиз эмас. Зотан, янги юз йиллик, янги минг йиллик инсоният тарихининг
янги даврини – кутилмаган зиддиятлар, қарама-қаршиликлар, эзгулик ва
ёвузлик ўртасидаги аёвсиз курашларнинг янги босқичини бошлаб бермоқда.
Бу бевосита дунёвий тафаккурнинг тобора шаклланиб бораётганлиги,
инсоннинг ҳаёт фалсафаси кескин янгиланаётгани билан боғлиқ бўлган кенг
миқёсли, глобал аҳамият касб этаётган маънавий-маърифий, ахлоқий-руҳий
жараённи қамраб олади.
Фалсафа тафаккур маҳсули сифатида айни ана шу жараёнларнинг инсон
ақл-идрокидаги инъикоси ёки аксинча, янгиланаётган олам таъсирида
ўзгараётган, янгиланаётган қарашларининг маҳсули ўлароқ янгича тафаккур
тарзи дунёга келмоқда.
Эҳтимолки, бу Арнольд Тойнби «XX асрда ялпи жаҳон тарихи
бошланади», деган машҳур даъватининг янги юз йиллик остонасидаги
амалий ифодасидир. Дарҳақиқат, бугунги дунё «умумий хонадон», «умумий
макон» тақдири билан боғлиқ ҳолда инсоният келажагига дахлдор бўлган
интилишлар,
мақсадлар
ва
манфаатлар
интеграциясини
вужудга
келтирмоқда. Бу бевосита жаҳон тарихини ўрганишнинг янги даврини, янги
босқичини бошлаб бермоқда. Демак, халқлар, мамлакатлар тарихи тобора
дахлдорлик, бир-бирига боғлиқлик касб этмоқда. Ҳар қандай миллат ёки
макон тарихий тақдири глобал моҳият касб этмоқда ва умумпланетар жараён
сифатида умумсайёравий ҳаётнинг ялпи мазмунига айланмоқда.
Умуман олганда Fap6 фалсафасида асосан икки йўналиш мавжуд бўлиб,
биринчиси – оламни англаш ва уни тушунтиришда тафаккур
имкониятларидан фойдаланиш, дунёни рационал талқин этиш ва у ҳақдаги
тасаввурларни илгари суриш бўлса, иккинчиси – инсон ҳаёти, унинг
мазмуни, инсоннинг ирода қудрати, мавжудлиги, моҳияти ва бошқа
51
Ўша манба. 17-бет.
130
фазилатларни ўзида мужассам этган қадриятлар тизими ҳақидаги
қарашлардир.
Аслини олганда бундай қарашлар гарчи бир-бирига зид бўлса-да
параллел равишда такомиллашиб, бир-бирини тўлдириб, бир-бирига таъсир
кўрсатиб бормоқда. Рационалистик ва иррационалистик оқимлар деб
номланадиган фалсафий фикр йўналишлари ана шу тарзда ривожланиб
бормоқда. Бу табиий ҳол. Чунки ҳар қандай тараққиёт қарашлар тўқнашуви,
фикрлар хилма-хиллигининг инъикосидир.
Инсоният тарихига ёндашишнинг ва уни фалсафий идрок этишнинг
ҳозирги замон усулларидан бири герменевтик тафаккур тарзидир. Фалсафий
атама сифатида герменевтика атамасини атоқли немис файласуфи Ҳанс –
Георг Гадамер фанга олиб кирди. У оламни фалсафий англаш, дунёни
фалсафий идрок этиш орқали инсоният тарихини баҳолаш ва уни англашда
ўзига хос йўналишни бошлаб берди. Зотан, тарихни герменевтик фалсафий
талқини бу бевосита ўтмишни талқин қилиш, англаш қобилияти даражаси
сифатида қабул қилинади. Гадамер герменевтика фалсафасининг предметида
тарихий воқеликни тушунувчи – тадқиқотчи аниқ далиллар ва умумий тасав-
вурлар йиғиндисидан иборат бўлмай, инсониятнинг универсал билимлари
орқали шаклланган матнни англаш, моҳиятига кириб бориш, фалсафий-
мантиқий, маънавий-ахлоқий тушунчалар, руҳ ва ҳиссиёт асосий ўрин
тутади.
В. Дильте тарихни герменевтик талқин этишда ўзига хос ёндашади ва
бошқача ғояни илгари суради. Унинг хулосаларига кўра тарихни
тушунишнинг асосий муаммоси унинг моҳиятини интуитив ҳолда ҳис
қилишдир. Албатта, ҳар қандай инсонда қайсидир даражада интуиция – ҳис
қилиш қобилияти бўлади. Фақат инсонгина интуиция орқали ҳис қилинган
руҳий ҳолатни фикрга, тасаввурга айлантира олиш имкониятига эга. Фақат
угина оламни тушунишда, воқеа-ҳодисаларни талқин этишда, қандайдир
хулосалар чиқаришда ва башорат қилишда интуиция имкониятларидан
фойдалана олади. Ана шундай қобилият тарихчи учун муҳим фазилат,
имконият ҳисобланади. Зотан, тарихчи тарихий жараёнлар сабаблари ва
оқибатларини прогнозлашда интуиция имкониятларидан, ҳис кила олиш
қобилиятидан фойдаланади.
Ўтмиш ҳақидаги тасаввурлар ҳам ҳар кимда ҳар хил бўлади. Бу
тасаввурлар ҳамда тушунчалар интуитив имкониятлар орқалигина вужудга
келади. В. Дильте айни ана шу ҳолатни бўрттириб кўрсатади, ижтимоий ҳаёт
ва тарихий жараёнларни тушунишда, жамият қонуниятларини, ижтимоий-
тарихий жараёнларни, воқеа ва ҳодисаларни талқин қилишда интуиция
етакчи роль ўйнайди, деган хулосага келади. Натижада «Жамиятга тегишли
далилларни билишни фақат ички ҳолатимиздан ўтказиб, фақат ўз
ҳолатимиздек қабул қилиш асосида тушунишимиз лозим. Тарихий дунёни
муҳаббат ва нафрат орқали, ҳиссиётларимизнинг иштиёқли ўйини орқали
131
мушоҳада этамиз. Табиат биз учун соқовдир, у бизга бегона, у биздан ташқа-
ридадир, жамият бизнинг дунёимиздир»
52
, дейди.
Дарҳақиқат, ташқи олам, жумладан, табиат жамият тарихий
жараёнларидан, хусусан, инсон оламидан ташқаридаги ҳодисадир. У бизнинг
оламимиэдан бошқа олам. Жамият эса биз ўз қўлимиз билан яратган воқелик,
ўз дунёқарашларимиз, маънавий-маърифий ва ахлоқий имкониятларимиз
маҳсулидир. Жамият бизнинг турмуш тарзимиз, ҳаётдаги ўрнимиз,
қарашларимиз ва қадриятларимизнинг натижасидир. Айни ана шу ижтимоий
ҳаётдаги барча воқеалар, ҳодисалар бизнинг қалбимиздан ўтган, руҳиятимиз
сингган, феъл-атворимиз орқали вужудга келган ижтимоий ҳодисадир.
Демак, инсоният тарихини ўрганишда, матн устида ишлашда Дильте
айтганидек, муҳаббат ва нафрат, эзгулик ва ёвузлик туйғуларини ўзида
мужассам этган инсон ва жамият орқали ёндашиб, унинг моҳиятини
англашимиз мумкин.
Гадамер жамият моҳиятини тушуниш ва тарихни талқин қилишда
тарихий тушуниш идеали билишда эмас, балки умуман инсонлар қандай
ривожланмоқда, халқлар қандай тараққий этмоқда, давлат қандай
ўзгармоқда, буларни тўлақонли тушуниш учун нималигини англаш зарур,
жамият қандай шаклланаётганини аниқлаш керак, деган хулосани ўртага
ташлайди
53
.
Дарҳақиқат, тарихни англаш, уни бугун моҳияти билан тушуниш бу
тарих ҳақидаги айрим маълумотлар, рақамлар ва саналар ёки қайсидир
тарихий далиллардан хабардор бўлишгина эмас. Тарихни англаш, бизнингча,
келажак ҳақидаги тасаввурлар қанчалик чексиз, қанчалик чегарасиз ва
мавҳум бўлса, ўтмиш ҳақидаги тасаввурларимиз ҳам, қанчалик манба ва
далилларга эга бўлмайлик, ўша давр кишиларининг қарашлари, мақсад ва
интилишлари, улар қурган жамият қонуниятлари олдида чекланган, сирли-
синоатли, мавҳум ва нисбийдир. Ана шу жиҳатдан қараганда тарихга
муносабатда кишилик ўтмиши бутун моҳиятини, кўлами ва салмоғини,
севинч ва изтиробларини ҳис қила олмоқ зарур. Бу, Гадамер таъкидлага-
нидек, «инсонлар қандай ривожланмоқда, халқлар қандай тараққий этмоқда,
давлат қандай ўзгармоқда», деган саволларнинг бутун моҳиятини тушуниш,
унинг илдизларига етиш ва жараёнларни, воқеа-ҳодисаларни қалбимиздан
ўтказиб чуқур, бутун кўлами билан ҳис қнлишимизни тақозо этади.
Инсон
тафаккурининг
эволюцион
ривожи,
тасаввурларининг
динамикаси ҳамма вақт фан тараққиётининг янги босқичларини очади.
Жумладан, тарихни тушуниш ва тарихни англашда ҳам ижтимоий-гуманитар
фанларнинг (Гадамерча айтганда руҳий фанлар) ўрни ва роли яна ҳам ошиб
боради. Бир фан орқали эмас, балки фанлараро интеграция, турли
йўналишдаги турдош фанларнинг бир-бирини тўлдириб, бир-бирини бойитиб
бориши орқали инсон тафаккурида жиддий ўзгаришлар ясаш мумкин бўлади.
52
Г.
Do'stlaringiz bilan baham: |