87
Кўпчилик друдллар анча аввал пайдо бўлганини билишмайди.
Друдлларнинг тарихини мутахассислар ўрта аср Уйғониш даври билан
боғлашади. Ижоднинг бундай йўналишини ўзининг кўплаб
илмий
изланишларида Леонардо да Винчи тадқиқ этганлигини мутахассислар
таъкидлашади.
Итальян
рассом
Агостино
Караччи(1557-1602)
чизмалари(индоновелли графиг)да ана шундай топишмоқларни илғаш
мумкин. Агостино ўз друдлига “Кўча муюлишадиги кўр тиланчи” деб ном
қўйганди.
91
52 расм. Мазкур расмда Агостино Караччи қаламига мансуб друдл акс этган.
Друдллар
онг ва тасавввурни кенгайтириш қобилиятини
ривожлантиради. Улар мия онг остидаги кўплаб хотираларни ёдга олиб,
тасвирдаги кўринишга ўхшаш тимсолни излашга мажбур қилишади.
Натижада друдллар оламга стереотиплар асосида эмас, балки ижодий, янгича
назар билан, яъни креатив қарашга ўргатади. Масалан,
журналист ва
адиблар турфа хилликка интилиб, оддий кундалик турмушдаги воқеаларга
янгича назар қарайди, ўзига хос сарлавҳа топади, ҳеч ким эътибор бермаган
муаммоларни ёритади, оддий ҳолатдан ўзига хос фотосуратларни ола билади.
Йигирманчи аср адиблари орасида ҳам друдллардан ўз
асарларида
фойдаланишни топиш мумкин. Антуан де Сент-Экзюпери қаламига мансуб
бўлган “Кичкина шаҳзода” асарини кўпчиликка таниш. Кичкина шаҳзода
болаларча фантазиялари билан чизган расми ҳам друдлларга мисол бўла
91
http://getonair.ru/radio/droodle-drudly
88
олади. Ўзига хос тимсоллар билан чизилган оддий тасвирда болакай учун
ўзига хос хикоя мавжуд бўлиб, катталар худди шу
тасвирда оддий буюмни
кўришади, холос. Болаларда стереотиплар шаклланмаганлиги боис, улар
оддий чизиқлар, шаклларда ўзига хос хикояни кўришади, фантазия оламида,
ҳаёлот дунёсида яшашади.
“
Ижодим намунасини катталарга кўрсатиб, қўрқинчли эмасми, деб
сўрадим.
53 - расм. Мазкур расмда Антуан де Сент-Экзюпери қаламига мансуб “Кичкина
шаҳзода” учун чизилган топишмоқ тасвир акс этган.
-
Шляпанинг нимаси қўрқинчли экан? -деб эътироз билиришди менга.
Аммо расмдаги сираям шляпа эмас эди. Бу филни тириклай ютиб
юборган бўғма илон эди. Ўшанда, катталарга тушунарли бўлсин, деб,
илоннинг ички кўрининшини ҳам чиздим. Ахир катталарга ҳамма
нарсани тушунтириб бериш керак- да. Бу менинг 2- рақамли расмим
эди”.
92
92
Антуан де Сент Экзюпери “Кичкина шаҳзода”. Т.: “Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат
нашриёти” 1988 й. 4 б.
89
Умуман олганда, санъат, илм -фан соҳасида
оламга янгича назар билан
қарай олиш ниҳоятда муҳим. Чунки одатий кундалик ҳаётдан ноодатий ва
ижодий янгилик топа олганларгина бу соҳада ўз ўринларига эга бўла
оладилар, илмий янгилик яратадилар, ихтиролар қиладилар.
Қуйидаги тасвирда бир қарашда тескари тарафга ўгирилиб тургар ёш
хоним, бошқа нуқтаи назардан қараса, пастга қараб турган кекса аёлнинг
сурати бор. Ана шу тасвир битта тасвирда икки ҳил
образ тасвирланишига,
битта суратдан ҳамма ўзича манзара кўришига мисол бўла олади.
54 –расм. Мазкур расмда оддий расмдан топишмоқ расм пайдо қилиш жараёнлари
тасвирланган.
Друдллар оддий минималистик тасвирлар орқали тимсолий фикр
юритиш қобилиятини ривожлантира олиши билан диққатга сазовордир.
Аҳамиятлиси, ҳар бир инсоннинг ўз тасаввур олами турлича бўлгани учун,
битта друдлни ҳамма ҳар хил кўради. Қанчалик тасаввур олами кенг бўлса,
90
битта друлларга шунча кўп вариантдаги ўхшатишни топиш мумкин. Аксинча,
фантазияси камроқ бўлганлар учун - друдллар
оддий тушунарсиз чизмалар
бўлиб кўринади. Ҳозирги кунда аmazon.com орқали Прайс друдлларини 9
долларга ҳарид қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: