Тириклай кўмилган



Download 332,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi332,3 Kb.
#279339
  1   2
Bog'liq
xrpt bie7xjt36bi04afj0b2dgijetx1xx6uydzu29dt5f34930h2a06hhfl33cno89dbyy3x3kp8di7




Олимжон Ҳайит 
ТИРИКЛАЙ КЎМИЛГАН 
ЙИГИТ 
1 КИТОБ 



ТИРИКЛАЙ КЎМИЛГАН ЙИГИТ 
(Детектив) 
1972 йил. Бухоро. Вокзалга одам дегани сиғмасди. 
Одамлар ҳар-ҳар жойга йиғилиб олганча ўз яқинларини 
армияга кузатиш билан овора. Аёллар фарзандларини маҳкам 
қучоқлаб йиғлаган, оталар, акалар эса аксинча, ширакайф. 
Қўлларига кетма-кет қадаҳ олиб аскарнинг соғлиғи учун 
кўтаришарди. 
Фақат Мадалиларнинг оиласи ўтирган жойдагина бақир-
чақир деярли эшитилмайди. Отаси Марайим ака билан онаси 
Меҳрибон опалар ёлғиз ўғлини ўртага олиб, гоҳ сочлари олиб 
ташланган бошини силашади, гоҳ насиҳат қилишади. 
- Сен чайир йигитсан, - тайинлайди Марайим ака. - Мана, 
неча йил каратэга қатнаб чиниқдинг. У ёқларга борганингдан 
кейин эски борганлар ортиқча гап-сўз қилса, уриб-нетиб 
юрмагин! Қамаб қўйишади-я.. 
- Вой, отаси, намунча ҳалитдан совуқ нафас қилмасангиз? 
- эрини койиган бўлди Меҳрибон опа. - Менинг Мадалим эсли-
ҳушли йигит. Ҳеч қачон уришмайди. 
Шу 
тобда 
карнайдан 
кимдир 
баланд 
овозда 
чақирилувчиларни сафланишга чорлади. 



Атрофнинг тўс-тўполони чиқди. Аёлларнинг йиғи-сиғиси 
кучайгандан-кучайди. 
- Ая, сизга бир гап айтсам майлими? - секин Меҳрибон 
опани бир четга тортди Мадали. 
- Ҳа, болам, айт! Айта қол. 
Мадали майдонга чопиб кетаётган йигитлар томон бир 
қараб олгач, секин онасининг қулоғига шивирлади: 
- Ая, қўшнимиз Мавлудани йўлдан чиқариб юборманг! 
* * * 
Мадали чиқиб ўтирган поезд бир кечаю бир кундуз йўл 
босиб ниҳоят тоғли бир манзилда тўхтади. 
Мадали бу ерлар қайси вилоятга қарашли эканини 
билмасди. Офицерлар ҳам ҳеч кимга айтишмаяпти. Ҳадеб 
сўрайверишга йигитларнинг юраги бетламайди. 
- Қани, саф торт! - буюрди узун бўйли лейтенант. - 
Ростлан! Қадам бос. 
Чақирилувчилар сони уч юздан ортиқроқ эди. Сўқмоқ 
бўйлаб ҳарбий қисм томон йўлга тушишди. 
Ҳамма ҳайрон. Йўлда бирор одамнинг қораси кўринмайди. 
Худди кимсасиз оролдек теварак жим-жит. Қушларнинггина 
чирқиллаб учгани кўзга ташланади, холос. 
- Биз қаерга келиб қолдик ўзи? - Мадалининг орқасида 
кетиб бораётган малла йигит ўзича тўнғиллади. - Армияга 
келдикми ё турмага тиқишмоқчими? 
Унга ҳеч ким жавоб бермади. 



Йигитларнинг барчаси чарчаган, ортиқча гапиришга 
тоқатлари етмасди. 
ўн чақиримча йўл юришгач, деворлари нақ икки метр 
келадиган иморат рўпарасига етишди. Дарвозада соқчилар 
қурол ушлаб турганига қараганда, мана шу ҳарбий қисмнинг 
ўзи эканига ҳеч шубҳа қолмади. 
* * * 
Дастлабки кунларда уларни бирор машғулот ёхуд ишга 
жалб этишмади. Казармада у ёқдан-бу ёққа юриб вақт 
ўтказишди. Учинчи кунигина узун бўйли, малласоч, рус 
миллатига мансуб капитан ҳаммани саф тортишга буюрди. 
- Сизлар махфий қисмга келиб тушгансиз! - эълон қилди у 
жиддий оҳангда. - Лекин орангиздан беш кишини танлаб олиб 
бошқа қисмга, аниқроқи, Россия шимолига юборишимиз керак 
бўлади. Бунинг учун ҳозироқ барчангиз тиббий кўрикдан 
ўтасиз. Сўнгра тўртта спорт тури бўйича имтиҳон топширасиз. 
Омади келган беш киши Россияга йўл олиши мумкин. 
Аскарлар орасида шивир-шивир бошланиб кетди. 
Ҳамманинг юрагини ҳаяжон босди. 
Чунки, бир умр далада яшаб кун кўрган йигитларга 
Россияга бориб хизмат қилиш жуда катта бахтдек туюларди. 
* * * 
Мана, Мадали сўнгги тиббий кўрикдан ўтиш учун 
хоналардан бирига кирди. Хона ўртасига стол қўйилган. Стол 
қаршисида бир аёл ва эркак оқ халатларда. ўтиришарди. 



- Қани, ечин! - буюрди эркак шифокор Мадалига. 
Йигит бирпас уялиб тургач, ечинди. Иккала шифокор ҳам 
унинг атрофини айланиб, белини, оёқларини, билакларини 
ўлчаган бўлишди. Юрак уришини эшитиб кўришди. 
Бармоқларини кўздан кечиришди. Тиззаларига чарм таёқча 
билан уриб-уриб қўйишди. 
- Спорт билан қанча вақт шуғуллангансан? - сўради эркак 
Мадалига ҳавас билан боқиб. 
- Олти ёшдан, - тортинибгина жавоб қилди Мадали. 
- Зўр, йигитча! Сен ўша бешликка қабул қилиндинг. 
Мадали учун шу гапнинг ўзи кифоя эди. 
Қувончи ичига сиғмай кетди. Қанийди, ҳозир энг яқин 
дўсти ёнида бўлса-ю, қувончини баҳам кўрса! Дўстини 
кўтариб-кўтариб гир-гир айлантириб юборса! 
Афсуски, бу ердаги йигитларнинг бирортаси билан 
яқиндан танишиб улгургани йўқ. 
Ҳаммаси қандайдир совуққон, камгап. 
Мадали кўрикдан чиқибоқ лейтенант ҳамроҳлигида 
имтиҳон топширгани спорт залига жўнади. 
* * * 
Орадан икки кун ўтди. Эрта тонгда - нонуштадан сўнг 
худди ўша лейтенант казармага кириб эълон қилди: 
- Россияга жўнайдиган беш киши тез нарсаларини 
йиғиштириб дарвоза олдида саф тортсин! 



Кўз очиб-юмгунча уларни машинага ўтқазиб вокзалга 
олиб боришди. Беш аскарнинг ҳар бири елкасига қоп илиб 
олган. Қопларга эса егуликлар жойланганди. 
Новосибирскка жўнайдиган поезд кетишга тайёр экан. 
- Йигитлар, йўлда сизларга мана бу старшина ҳамроҳлик 
қилади. - тайинлади уларга лейтенант қорачадан келган, паст 
бўйли, мўйлови ўзига ярашиб турган ҳарбийга ишора қилиб. - 
Унинг буйруғини бажаришга мажбурсиз. Мабодо ёшлик қилиб 
старшинага бўйсунмайдиган бўлсангиз, йўлда туширади-ю, 
комендатурага топшириб юбораверади. Қамалиб кетасиз 
бекорга. Бунга ҳаққи бор. Гапим тушунарлими? 
- Худди шундай! - бараварига жавоб қилишди йигитлар. 
- Қани, унда хайрлашайлик! Сизларга аъло даражадаги 
хизматни тилаб қоламан! Жонингиз омон бўлсин. 
Аскарлар бундай гапни, илиқ муносабатни лейтенантдан 
кутишмаганди. ўта жиддий, совуққон, шафқатсиз деб хаёл 
қилишганди. Юраклари бўшаб, сал қурса йиғлаб юбораёздилар. 
Айниқса, Мадали қаттиқ таъсирланиб лейтенантни бир муддат 
қўйиб юбормай қучоқлаб турди. 
* * * 
Иссиғ ўлка ортда қолиб, поезд Россия шимолига 
яқинлашиб борарди. 
Умрида бу қадар гўзал ўрмонларни, қор қоплаган бийдай 
далаларни, ярмигача сув остида қолган дала ҳовлиларни 
кўрмаган Мадали атрофга деразадан боқиб тўймас, қани поезд 



тўхтаса-ю, пастга тушиб мана шу оппоқ қор устига юмалаб-
юмалаб олгиси келарди. 
Фақат бир нарсага ҳайрон бўларди. Йўлда тўрт шеригини 
ҳам старшина тушириб қаерларгадир ташлаб чиқди. Улар 
Мадали билан кўз уриштириб қолишга улгуришди, холос. 
Мана энди бир ўзи қовоқидан доимо қор ёҚилувчи 
старшинанинг ёнида кетиб боряпти. Худо билади, қай манзилда 
унга “туш” деган буйруқ берилади. Буни фақат старшинанинг 
ўзи билади, холос. 
Поезд бир соатлардан сўнг катта вокзалга келиб тўхтади. 
Бир ҳафтадан бери поездда юравериб чарчаган Мадали 
старшинага умидвор тикилиб қаради: “қанийди шу ерда 

Download 332,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish