тушсак!”
Старшина йигитнинг нима демоқчи эканини пайқади,
шекилли, бош чайқаб қўйди.
- Шошилма, йигит! Яна икки бекат қолди.
* * *
- Қани, туш, етиб келдик! - поезд тўхтаган жойда ҳеч
қандай вокзал ҳам, одамлар ҳам кўринмасди. Теварак кимсасиз
дала, ҳамма ёқни қор қоплаган, ҳаво шу қадар совуқ эдики,
эсаётган ёқимсиз изҚирин бурунни узиб олгудек бўларди.
Старшина Мадалининг елкасига қоқиб қўйди.
- Ҳов анови ёқдаги бинони кўряпсанми? - сўради у олисда
қорайиб кўзга ташланаётган иморатга ишора қилиб.
8
- Ҳ-ҳа, кўряпман! - деди Мадали бошидаги телпакни янада
бостириб қўяркан.
- Худди шу ерда хизматни давом эттирасан энди! Фақат
ҳушёр бўл! Бирор хатога йўл қўйиб юрмагин! Кимлигингни
суриштириб ўтирмай қамаб юборишади.
- ўзи қанақа қисм бу? - сўради Мадали.
- Буни билишинг шарт эмас. Борганингдан кейин тушуниб
олаверасан. Қани, кетдик!
Бино олдинига анча яқин кўринганди. Лекин улар бир
соатча йўл босгандан кейингина етиб боришди.
Иморат тахминан икки гектарча майдонни эгаллаган.
Деворлари баланд. Устига симлар ташлаб қўйилган. Ҳар
бурчакда вишкалар жойлашган. Уларда елкасига автомат илиб
олган аскарлар пўстинга ўралганча қотиб туришарди.
Старшина ҳамроҳлигида Мадали ҳовлига қадам қўйди.
Ҳовли ҳам кичкина эмас экан. Ҳар эллик метрда ўн-йигирма
чоқли ҳарбий кийимдаги аскар саф тортиб турар, ўзаро
нималарнидир муҳокама қилишарди.
- Бор, ҳов анови йигитлар қаторига бориб тур! - буюрди
старшина. - Вақтида етиб келибмиз, хайрият! Ҳозир шулар
билан бирга яна тиббий кўрикдан ўтасан. Бўпти, сенга омад
тилайман! Мен ортга қайтишим керак!
Мадали старшина билан совуққина хайрлашди ва
кўрсатилган саф охирига бориб турди.
* * *
9
Аскарларни олдинма-кетин кенг бир залга олиб киришди.
У ерда кутилганидек қатор шифокорлар ўтиришар, ҳар бир
аскар уларга яқин бориб саволларига жавоб берар, сўнгра
тиббий текширувдан ўтарди. Навбат Мадалига ҳам етиб келди.
- Уйингда диван остида ухлаб кўрганмисан ҳеч?
Бу савол ҳам кулгили, ҳам кутилмаган эди. Аввалига
Мадали нима деб жавоб беришни билмай ҳайрон бўлди. Сўнгра
таваккал қилди.
- Ҳа, кичкиналигимда бирор айб иш қилиб қўйсам, аямдан
қўрқиб каравот остида ухлаганман.
- Жуда яхши. Қани, бармоқларингни кўрсат. ў, жуда
ингичка, ҳам узун экан. Қани энди нафас олмасдан уч дақиқа
туриб бер-чи.
Бу имтиҳон олдингиларидан анча оғир экан. Мадали зўрға
икки дақиқа чидади.
- Майли, - дейишди шифокорлар унинг девдай қоматига,
ўткир кўзларига маъноли боқиб. - Сен кўрикдан ўтдинг. Нариги
хонага кир!
Улар кўрсатган хонада кийим тарқатишарди. Бу кийимлар
негадир оддий аскарларникидан фарқ қилар, елкаларида погон
ҳам йўқ.
Мадали ҳеч нарсага тушунмай кийимларни кийди-да,
ташқарига чиқди.
- Бу ёққа юр! - ташқарига чиққач, остонада турган сержант
кийимидаги бир аскар буюрди унга.
10
- Фақат ўзимми? - сўради Мадали чекка-чеккада тўпланиб
турган йигитларга бир қараб оларкан.
- Албатта, ўзинг. Кўрикдан фақат ўн кишигина ўта олди.
Қолганлар қисмларига қайтиб кетишади, - деди йўл-йўлакай
сержант.
- Бу ерда ўзи нима иш қиламиз? - қизиқсиниб сўради
Мадали.
- Иш қилмайсан. ўқийсан. Иш ўрганасан.
- Ҳарбий ишми?
- Сенга нима фарқи бор? Эртага ҳаммасини билиб
олаверасан. Ҳозир ортиқча саволлар беравермай, тезроқ юр,
кечикяпмиз.
Сержант уни бошқа бинога олиб кирди. Бино ўртасида
йўлак бўлиб, икки томонида алоҳида хоналар мавжуд эди.
Мадали сержант ортидан хоналарнинг бирига кирди.
ўнг томонда каравот, ёнида қутича, бир бурчакда кийим
илинадиган илгич. Бошқа ҳеч нарса йўқ.
- Мана шу сенинг хонанг, - тушунтирди сержант. - Бир
ўзинг ётасан.
- Қолганлар-чи?
- Улар ҳам алоҳида хонада ётишади. Фақат эсингда
бўлсин,
бошқа
курсдошларинг
билан
суҳбатлашиш
тақиқланади. Қисқаси, ҳеч ким билан гаплашмайсан.
Командирлар рўпара келиб қолишса, саломлашишни унутма!
Ортиқча саволлар бериб ўтирма, балога қолиб кетасан!
Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasi
https://kitobxon.com/oz/asar/3420
saytida.
Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версияси
https://kitobxon.com/uz/asar/3420
сайтида.
Это был ознакомительный отрывок. Полную версию можно найти на сайте
https://kitobxon.com/ru/asar/3420
Do'stlaringiz bilan baham: |