91
2.3.
Муаммони ечиш технологияси
Режа
1.
Муаммоли вазият ҳақида тушунча
2.
Муаммонинг индивидуал хусусияти
3.
Муаммо ечиш жараёни
Муаммоли вазият бу - маълум бир тизимни фаолиятига ўзгартириш
киритувчи, уни ишдан чиқарувчи, ташқи ва ички таъсир натижасида пайдо
бўладиган вазиятдир.
Муаммо инглиз тилидаги problem, рус тилида
проблема сўзи - грек тилидан олинган бўлим, тўсиқ, масала, қийинчилик
маъносини англатади.
Ҳар бир инсоннинг муаммо ва уни ечимини топиш бўйича ўз қарашлари
мавжуд. Бунда ёш, ижтимоий келиб чиқиш, ҳаётий тажриба каби ўзига
хосликлар мавжуд. Масалан, талабаларнинг муаммо ҳақидаги мулоҳазалари
қуйидагича бўлган:
“
Инсон ҳаётини мен ҳудди пианинога ўхшатаман. Оқ ва қора
клавишлардек инсон ҳаёти ҳам муаммо ва бахтли кунлардан қийинчиликлар ва
тотли дамлардан иборат. Худди пианинода мусиқа чала олиш учун оқ ва қора
клавишлар биргаликда босилгани каби инсон ҳаётида ҳам олдинга интилиш ва
бахтга етишиш учун муаммоларни енгиб ўтиши керак....Ўзимнинг ҳаётимдан
мисол қиладиган бўлсам, рус тилини билмаслигим шахсий ҳаётимда анча
муаммолар келтириб чиқарди. Муаммоларни ҳал қилиш учун, албатта, сабр
ва ақл билан иш тутиш керак. Муаммони ҳал қилишни уч босқичи мавжуд.
Булар:
- муаммони аниқлаш,
- муаммони моҳиятини ўрганиш
- ечим топиб, муаммони ҳал қилиш.
Муаммони ечишда ўша муаммодан кейин содир бўлиши мумкин бўлган
ҳолатлар, яъни йўқотиш ва топиш мумкин бўлган нарсаларни ҳисобга олиш
ҳам, албатта бизни муаммони чуқурроқ ўйлашга ундайди
”.
92
Талабанинг мулоҳазаларида муаммони ҳаётий ҳақиқат сифатида қабул
қилганлигини, ўзини шахсий муаммосини ҳаётига таъсир кўрсатаётганлигини,
муаммо ечишнинг ўз йўналиши борлигини пайқаймиз. Муаммо ҳақида сўз
юритаётганда самимий ва кўнгли тубидаги ҳиссиётлари уни хотиралар
оламига бошлаган. У ҳар бир инсоннинг муаммога, уни ечиш бўйича ўз йўли
борлиги ҳақида сўз юритган. Муаммолар ҳақида мулоҳаза қилиш
инсонни
ҳиссиётларга берилишига сабаб бўлади. Унинг ечимини излашга киришганда
эса, ақл ва сабр билан фикрлашни бошлайди. Бошқа бир талабанинг муаммо
ва унинг ечими ҳақида ўзига хос фикрлари бор экан:
“
Ҳар бир жамиятда, ҳар бир қатламда ўзига яраша, яъни хоҳиш
истаклари ортида “муаммо” келиб чиқади. Муаммоларнинг пайдо бўлишига
сабаб қилиб - мен хоҳиш истакларни айтган бўлардим. Чунки инсон бирор
нарсага интилмас экан, унда ҳеч қандай муаммо ҳам бўлмайди. Яъни, одам “ўз
жойидан силжиган” тақдирдагина муаммоларга рўбаро келади. Албатта мен
умумий муаммоларни назарда тутмадим. Муаммоларни ечишда муаммосини
ҳар хил ракурсдан кўриши керак. Умуман олганда, муаммога ечим топгандан
кўра- уни олдини олган яхшироқ. Яъни муаммони келтириб чиқармаслик
лозим, иложи борича. Аммо бу вазифа осон эмас. Чунки биз инсонмиз. Орзу ва
истакларимиз бизга муаммо келтириб чиқаради. Бунинг қўрқинчли жойи йўқ.
Одам шу муаммоларни ўзининг сабр матонати, дунёқараши орқали ечганда
маълум бир ҳаётий сабоқни олган бўлади”
.
Навбатдаги муаммо ҳақидаги мулоҳазада - муаммо табиий равишда
мавжуд бўлмай, балки инсоннинг ўз истак хоҳишлари орқали пайдо бўлиши
таъкидланган. Муаммони ечимини топиш орқали инсон ўз орзу умидларига
янада яқинлашиши таъкидланган. Ечим топиш орқали инсон ҳаётий сабоқ
олиши мумкинлиги эътироф этилган. Муаммони олди олиниши мумкинлиги
ҳам айтб ўтилган.
Бир ёш, битта ижтимоий қатламга мансуб бўлган инсонларнинг муаммо
ва унинг ечимлари ҳақида қарашлари турлича. Бунда уларнинг ҳаётий
тажрибаси, оилавий муҳити, руҳий ўзига хослиги муҳим аҳамият касб этган.
93
Биринчи хикояда муаммолар мавжудлиги инсонга боғлиқ бўлмаган ҳаётий
ҳақиқат деб қаралса, иккинчисида муаммоларни пайдо бўлишига инсоннинг
орзу истаклари сабабчи эканлиги кўрсатилган. Иккинчи талаба ҳаётидаги
барча воқеаларни ўз масъулиятига олган. У нисбатан иродали, ўз
хатти
ҳаракатларини назорат қила олади. Муаммоларга олдини олиш мумкин бўлган
вазият сифатида қарайди. У муаммо ҳақида сўз юритиб ҳиссиётларга
берилмай, аниқ фикрлайди.
Муаммо – Сизни асосий мақсаддан, унга етишишдан чалғитади,
йўлингизда тўсиқ бўлади, қийинчилик туғдиради. Мутахассислар
муаммоларни фақат шахсий ҳаётдаги тўсиқлар сифатидагина эмас, балки унга
кенгроқ миқёсда баҳо бериб, тадқиқ этишган, ўрганишган. Муаммони ечиш
технологиясини ҳам ишлаб чиқишган. Авваламбор.
муаммони ечиш учун
унинг предмети, моҳияти, мақсади, таркибини аниқлаштириб олиш керак.
Муаммонинг предметини аниқлаштириб олиш учун муаммонинг моҳияти
нималигини англаш керак. Мазкур вазиятда асл муаммо нимадалигини
конкретлаштириш лозим. Муаммони ечиш учун унинг мақсади нималигини,
нима учун муаммони ҳал қилиш кераклигини аниқлаштириш зарур.
Шунда
муаммонинг таркиби ва объектларига навбат келади.
1. Муаммо қаерда пайдо бўлди?
2. Алоқаси, боғлиқлик жиҳати (баъзан бошқа муаммолар билан боғлиқлиги).
3. Муаммо нимага боғлиқ? Ким ёки нима билан боғлиқ?
4. Муаммо билан ким боғлиқ?
(
муаммонинг субъекти аниқлаштирилади)
Қандай вазият, ҳолатларда пайдо бўлган?
5.Муаммони нима учун ҳал қилиш қилиш керак? Бунга қандай эҳтиёж бор?
М
уаммони ҳал қилиш мақсади аниқлаштирилади.
6. Муаммони моҳияти нимада?
унинг аломатлари, кўрсаткичлари қандай?
Мазкур вазиятда нима маъқул эмас? Қандай вазият маъқул бўлар еди?
(вазиятга баҳо берилади)
7.Муаммони ечмаса оқибати қандай бўлади? Муаммонинг ўзига хослиги
нимада?
94
8. Вазиятнинг янгилиги нимада? Вазиятни ҳал қилишда нима ҳалал беради?
Кимнинг манфаатлари тўқнаш келяпти?
Do'stlaringiz bilan baham: