Аудиторияда бажариладиган вазифа
Аудиторияда талабалар икки жамоа бўлишади. Ҳар бир жамоа масаланинг
ўз ечимини излайди. Уларга қуйидаги ҳолат мисол тариқасида берилади.
Ташкилотда табиий офат туфайли маҳсулот ҳариди камайиб кетди. Ечим учун
икки йўл бор. Офат шароитида ҳам иложини қилиб, маҳсулотни сотиш ёки
ишчиларни ишдан бўшатиш. Учинчи, тўртинчи .... йўлларни ҳам излаш керак.
64- расм. Мавзуга доир расм
Мустақил бажариш учун вазифа
Тасаввур қилинг Сиз - ноширлик уйи раҳбарисиз. Коронавирус туфайли
ҳаридорлар чоп этилган китобларни ҳарид қилишмаяпти. Улар он-лайн
мутолаага ўтишган. Омборда сақланиб қолган китобларни сотуви йўлга
қўйилса, малакали ишчиларни сақлаб қолиш мумкин. Аммо бунинг иложи
йўқ. Мазкур вазиятда қандай йўл тутса бўлади? Яна қандай ечимни таклиф
қилиш мумкин?
Таянч атамалар
савол бериш, савол бериш технологияси, ечим излаш
Мавзу доирасида тавсия этиладиган адабиётлар
Самародова Д. Креативность: мифы и реальность // “Смена”. Январь, 2008. С.
44-51.
www.culturepartnership.eu/article/boost-creativity
https://biz.mann-ivanov-ferber.ru
Добавлено примечание ([u1]):
ч
110
2.8.
Хато қилишликнинг креатив фикрлашдаги тутган ўрни
Режа
1. Қўрқув сабаби
2.Хатоларнинг сабаби
3. Хато қилишдан қўрқмаслик зарурати
Қўрқув номаълумликдан, ожизликдан пайдо бўлади. Номаълумлик
қизиқиш ва хавотирни уйғотади. Бу ҳолат янги ғоялар пайдо бўлишига туртки
бўлади. Хато қилишдан эса кўпчилик қўрқади. Хатони ўзидан эмас,
омадсизлик олдида ўзини ожиз ҳис қилишдан, шу пайтда бошқаларнинг
олдида изза бўлишдан қўрқишади. Чунки ёлғизликда эмас, кўпчилик бўлиб
яшашга одатланган инсонлар учун атрофдагиларнинг фикр мулоҳазалари
таъсир қилади. “Бошқалардан нима камим бор?”, “Фалончидан қаерим кам?”,
“Ҳали ҳаммага кўрсатиб қўяман кимлигимни!” каби иборалар ана шу
психологик жараёндан келиб чиқади.
Янгилик-номаълумликдир. Янгилик ҳеч ким қўймаган қадамни
қўйишликдир. Номаълумлик синовдан ўтмаганлик билан боғлиқ бўлгани
учун ҳам кўпчилик хато қилишдан ҳавфсирайди. Хато қилмай, омадсизликка
учрамай эса кутилган натижага эришиб бўлмайди. Асосийси, омадсизликда
тушкунликка тушмаслик, йиқилганда ўрнидан тура олишликдир. Хатолар
бизга ҳаётимиз давомида зарур бўладиган тажрибани ато этади. Тажриба эса,
келажакдаги ютуқларимиз учун замин бўлади. Шунинг учун креатив
фикрлашда, ижодда хато қилишлик, омадсизликда ҳам тушкунликка
тушмаслик ниҳоятда муҳим ҳисобланади.
Тарихдан маълумки, Томас Эддисон
98
қайта-қайта уринишлардан
сўнггина ўз кашфиётини амалга оширади. Қайта - қайта уринишларга қўл
урганида у - ўзига, ўз ишига ишонади. Омадсизлик уни ўзига бўлган ишончини
камайтирмайди. Шундан сўнггина у ихтиросини ҳаётга тадбиқ қилиб, илм-
фандаги кашфиётини яратади. Қатъият ва ишонч барча ижодкорлар учун
98
https://ru.wikipedia.org/wiki
111
зарур бўлган хусусият. Хато қилишдан қўрқмаганлар Томас Эддисон каби
тарих зарварақларида ўз ўрнига эга бўлади.
65- расм. Мазкур расмда Томас Эддисоннинг фотосурати акс этган
.
Бирон мақсадга интилганларгина хато қилишади. Инерт ҳолатда, ҳеч
қандай ҳаракат қилмайдиганлар хато ҳам қилмайдилар, натижага ҳам
эришмайдилар. Хатолар, омадсизликлар ҳам ўзига хос инъом деб
ҳисоблайдиган ижодкорлар бор. 1959 йил Польшада Еже Гротовский
99
ўзи
ташкил этган театр–лабораторияда санъаткор актёрларни хатолардан
фойдаланишни ўргатади. Уларга янгилик яратиш учун хатоликларни
имконият сифатида қабул қилиш кераклигини уқтиради.
Хато қилган инсонда хавотир, саросима бошланади. Унинг асаблари
жунбушга келади. Катта тезликда юриб келаётган машина бирданига тормозга
учрагандаги ўхшаш ҳолатни - хато қилганлар ўз бошидан ўтказадилар. Аммо
хато қилмасдан янгилик топиб бўлмайди. Хато қилгандагина янада кўп
меҳнат қилиб мувоффақиятга интилиш, мақсад сари ҳаракат қилиш
бошланади. Албатта, хато қилганда тушкунликка тушиб, ортга қайтилса
хатолик амалий тажриба вазифасини ўтамайди. Хато орзуларингиз йўлидаги
тўсиқ бўлиб қолади.
99
https://culture.pl/ru/artist/ezhi-grotovskiy
112
Хато қилиш чоғида бу табиий жараён эканлигини англаш керак.
Аксарият ҳолатда биз хато қиламиз, кўпинча буни тан олишни истамаймиз.
Ўзини доим ҳақ деб ҳисоблайдиганлар жоҳилга айланадилар. Креатив
фикрлашда анъанавий йўлдан юриб, синовдан ўтган стереотиплардан
фойдаланиб, шаблондаги тушунчалар асосида ҳаракатланса, албатта, хато кам
бўлади. Аммо натижа ҳам шунга яраша. Ўзгача фикр юритиш, янгиликни
синовдан ўтказиш, ҳеч ким қилмаган ишни бошлайдиган бўлсангиз, қайта-
қайта омадсизликка учрашингизни - табиий ҳол деб қабул қилишингиз зарур.
Шундагина мувоффақиятга эриша оласиз.
Хатоликларни одатий ҳол деб қабул қилсангиз, янги йўлда юриб, яна
бир бор уриниб кўриб, қайтадан тажрибаларни амалга оширишга куч топа
оласиз. Омадсизликка учрамаган даҳолар, олимлар, ишбилармонлар,
спортчилар бўлмайди. Уларнинг ютуқларининг сири - йиқилганларида
ўринларидан туриб, қайтадан тинимсиз машқ қилиш учун ўзларида куч топа
билганларидадир. Озгина уриниб кўриб, биринчи омадсизликдан йўлидан
қайтадиганлар - оқибатда омадсиз инсонлар қаторини тўлдирадилар. Хато
қилишни истамайдиганлар фантазия қилмайдилар, ҳаёл сурмайдилар, катта
марраларни кўзламайдилар. Улар ҳаётдан, атрофдагилардан, тақдирдан доим
нолийдилар. Бу ҳолат аста - секин тушкун руҳий ҳолатга, бошқаларга нисбатан
ҳасадга айланади.
100
Хато қилган пайтда вазиятни таҳлил қилиш керак. Муаммони ечишга
интилиб керакли саволларни бериш лозим. Айнан фикрлай олиш, ички
сезгилар орқали тўғри йўлни танлай билиш билан омадли инсонлар
бошқалардан фарқланадилар. Креатив фикрлашда аниқ белгиланган йўл,
тўғри қонун - қоидалар бўлмагани учун хато қилишлик - бу жараённинг
таркибий қисмидир.
101
Ҳар бир омадсизлик келгуси ҳаётимиз, мақсадимиз биноси учун
қўйилган бир ғиштдир. Чунки хатоликлар орқали биз тажриба оламиз,
100
https://flytothesky.ru/nauchites-naxodit-polzu-v-svoix-neudachax-i-provalax/
101
https://www.psychologos.ru/articles/view/kreativnost
113
келгусида бундан-да катта хатоликларни олдини олишни ўрганамиз.
Эътибор берсак, дунё тамаддунига ўз хиссасини қўшган буюк даҳоларнинг
ҳаётлари осон кечмаган. Болаликлари қийинчиликда ўтган, тақдир йўллари
бошқаларникига нисбатан анча мураккаб бўлган. Улар ўзларининг,
атрофдагиларнинг хато ва камчиликларидан керакли хулосалар чиқаришган.
Жамиятдаги камчиликларни борлигича эмас, балки уларга танқидий, таҳлилий
ёндашиб уларнинг ечимини излаганлар. Бўлаётган воқеаларни теран
мушоҳада қилганлар. Журналист- жамият шифокоридир. У ижтимоий
“касаллик”ларни илғаши, адолатсизликка бефарқ бўлмаслиги керак.
Атрофдаги камчилик ва хатоликларга бошқаларнинг эътиборини торта
билиши унинг касбий вазифасидир. Бунинг учун ҳар бир ижодкор
ислоҳотларни ўзидан бошлаши керак.
Камчилигини инсоннинг ўзи тан олиши қийин бўлмаслиги мумкин.
Барчани кўз ўнгида ўзининг хатосини бўйнига олиш осон эмас. Аммо
кўпчилик олдида тан олишликнинг ижобий хусусиятлари ҳам йўқ эмас:
1.
Атрофдагилар ўз айбини тан олиб узр сўраган инсонни ҳурмат қилишади.
2.
Хато қилгандан кейин бўладиган айбдорлик хисси қийнамайди.
3.
Хато қилишликни табиий ҳол сифатида қабул қилсангиз, омадсизликдан
тушкунликка тушмайсиз.
4.
Хато қилишликни ҳаётий тажриба сифатида қабул қилишни бошлайсиз.
Хато қилишдан қўрқмаслик - ҳаётий қийинчиликлардан қўрмасликка,
умуман олганда, ички қўрқувни енгишга ёрдам беради. Қўрқувсиз яшаган
одам ожиз бўлмайди, ички ҳотиржамликка эришади. Жисмонан бақувват одам
эмас, руҳий камолотга етган, ички қониқмасликни ўзидан бартараф этганларга
ҳаётда омад кулиб боқади. Чунки омад - хатоликлар тажрибасининг
пойдеворидан барпо бўладиган қасрдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |