Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети



Download 3,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/49
Sana17.07.2022
Hajmi3,79 Mb.
#815907
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   49
Bog'liq
Журналистикада креатив фикрлаш

Латераль фикр юритиш 
Режа 
1.
 
Латераль фикр юритиш ўзи нима? 
2.
 
Эдвард де Боно ҳақида қисқача маълумот 
3.
 
Латераль фикр юритишнинг ўзига хослиги.
Латераль фикр юритиш – бу ностандарт фикр юритиш қобилияти, 
масаланинг ечимига мантиқий фикр юритишда назарда тутилмаган бир нечта 
йўналишларда изланиш олиб боришга айтилади. 1967 йили Эдвард де Боно 
томонидан бу илмий қарашлар алоҳида соҳа сифатида фанга киритилган. 1970 
йили “Lateral Thinking : Creativity Step by Step” китобида у ўз ғояларини акс 
эттирган
29
. Бугунги кунда Эдвард де Боно креативлик соҳасидаги жаҳонда энг 
таниқли мутахассислардан бири ҳисобланади. 
30
10- расм. Мазкур расмда Эдвард де Бононинг фотосурати акс этган.
Шу ўринда Эдвард де Бононинг таржимаи ҳолига тўхталсак. Эдвард де 
Боно Мальта оролида 1933 йилда туғилган. Авлиё Эдвард номидаги 
колледжни тугатиб, Қироллик университетининг тиббиёт факультетида 
таълим олишни давом эттирган. Оксфорд университети стипендияси 
29
https://ru.wikipedia.org/wiki
  
30
https://4brain.ru/tvorcheskoe-myshlenie/lateralnoe-myshlenie.php 


27 
совриндори сифатида психология ва физиология мутахассислиги бўйича 
диплом олиб, тиббиёт фанлари доктори илмий даражасини ёқлаган. Шу билан 
бирга у Кембридж университетининг фалсафа фанлари доктори унвонига ҳам 
сазовор бўлган. Мунтазам равишда Оксфорд, Лондон, Кембридж, Гарвард 
университетларида маъруза қилган.
31
Эдвард де Боно фанга киритган латераль фикр юритиш назарияси 
илмда ўз ўрнига эга бўлган. Доктор Эдвард де Боно замонавий инглиз тили 
бўйича Оксфорд луғатига «латераль фикрлаш» иборасини киритган олим 
ҳисобланади.
Унинг фаол ижодий изланиш ҳамда қобилиятларни 
ривожлантириш бўйича услуби амалий фаолиятга кенг тадбиқ этилган. 
Бугунги кунгача унинг қаламига мансуб бўлган 45 та китоб дунёнинг 27 
тилига таржима қилинган. 
11- расм. Мазкур расмда Эдвард де Бононинг машҳур китоблари акс этган. 
Дунёда қисқа фурсатда бунчалик кенг ёйилган латераль фикр 
юритишлик одатий, яъни мантиқий фикр юритишдан қандай фарқ қилади? 
31
 https://ru.wikipedia.org/wiki  


28 
“Мантиқий фикр юритишликни вертикал деб атайдиган бўлсак, латеральни 
горизонтал фикр юритишга ўхшатиш мумкин. Қиёслайдиган бўлсак-
-
Мантиқий (ёки вертикал) фикрлашда арзимаган хатолик нотўғри 
жавобга сабаб бўлади. Латераль фикр юритишда фикрлашнинг 
босқичларининг бирида хатоликка йўл қўйилса-да, натижада тўғри 
ечимга етиб келиш мумкин. 
-
Мантиқий фикрлашда фақат ишга алоқадор бўлган маълумотлар 
тўпланса, латераль фикрлашда атайин ишга таалуқли бўлмаган фактлар 
изланади.
-
Вертикал фикр юритишда қоидаларга риоя қилиш муҳим бўлса, 
Латераль фикрлашда натижага эришиш - асосий мақсаддир. 
-
Вертикал фикр юритиш- фақат берилган аниқ йўналишни назарда тутса, 
латераль фикрлашда ҳаракат йўналишни ўзи излайди”
32
12- расм. Мазкур расмда Эдвард де Бононинг олти шляпа фикрлаш услуби бўйича китоби 
акс этган.
32
Де Боно Э. Латеральное мышление – СПб.: Питер Паблишинг, 1997. 12-13, 44-45 с.


29 
1985 йили
Эдвард де Бононинг “Фикр юритишнинг олти шляпа 
усули”(Six Thinking Hats) номдаги рисоласи чоп этилади.
33
Бу китобда фикр 
юритишнинг ташкиллаштириш 
техникаси ҳамда ижодий масала, баҳсларнинг 
ечиш усуллари ҳақида сўз юритилади. Бугунги кунда бу услуб оммалашиб, 
ўзининг тарафдорлари қаторида унга қарши бўлганларни ҳам тўплай олди. 
Одатий фикр юритишда кўпчилик бир томонлама бўлиб, стереотиплар, 
маълум бир қолип тушунчалар асосида мулоҳаза қиладилар. Бу жараёнга
кўплаб хусусиятлар сабаб бўлиши мумкин: маданий, ижтимоий, диний, 
таълимий, мантиқ фикр юритишнинг ўзига хослиги ва ҳ.к. Шу билан бирга, 
фикрлаш жараёни ҳар бир инсоннинг кайфияти, унинг ҳиссиётлари, ички 
кечинмалари, интуицияси билан ҳам боғлиқ.
34
Ана шу жиҳатларга таянган 
ҳолда Эдвард де Боно одатий фикр юритишдан воз кечишнинг олти усулини 
тавсия этади. 

Download 3,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish