Модулнинг ўқув-услубий мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим


Ўқитувчилар томонидан қўйилган талаблар



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/122
Sana17.07.2022
Hajmi2,91 Mb.
#813714
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   122
Bog'liq
3.3.-Тарбиявий ишлар методикаси УУМ малака-кирил-Чиқаришга

Ўқитувчилар томонидан қўйилган талаблар 
қуйидаги шароитларда ижобий натижа беради: 
1. Қўйилаётган талаблар ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш туйғуси билан 
уйғунлашган бўлиши керак. 
2. Талаблар муайян коллеж ёки синфдаги мавжуд шароитни ҳисобга 
олган ҳолда қўйилиши лозим. 
3. Жамоага нисбатан қўйилаётган талаблар аниқ бўлиши лозим.
4. Ўқувчиларнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, юриш-туриши ҳамда 
муомаласига нисбатан қўйилаётган талаблар, уларда маънавий 
маданиятни шакллантиришга хизмат қилиши шарт. 


81 
шунингдек, қўйилаётган талабларнинг бажарилиш ҳолатини мунтазам 
суратда назорат қилиб туришдан иборат. 
Ўқувчиларни талаблар билан таништириш кўпинча умумий мажлисларда 
амалга оширилади, бунда таълим муассасасининг директори ёки ўқув 
ишлари бўйича оориш ўринбосари истиқбол режалари ва уларни амалга 
ошириш жараёнидаги талаблар мазмуни билан ўқувчиларни таништиради. 
Батафсил таништириш айрим ҳолларда амалда кўрсатиш, кейинроқ синфлар 
бўйича синф мажлислари ёки махсус суҳбатларни уюштириш асосида амалга 
оширилади. 
Хулқ-атворни таркиб топтиришга йўналтирилган талаблар билан 
таништириш мазкур талаблар устида машқ қилдириш билан қўшиб олиб 
борилиши керак. Хулқ-атворни тарбиялаш онгни тарбиялашга қараганда 
анча мураккаб иш. Ўқувчилар талаблар моҳиятини яхши англашлари 
мумкин, бироқ аксарият ҳолларда уларга риоя қилмайдилар. Шу боис, 
мунтазам равишда машқ қилдириш маданий хулқ-атворни одатга 
айлантиради. 
Талабларнинг қўйилиши жараёнида уларга ўқувчиларнинг амал қилиши 
устидан назорат ўрнатиш лозим. Назорат қилиб оориш турли шакллар 
ёрдамида амалга оширилади, чунончи, хулқ-атвор журналини юритиш, 
синфдаги навбатчилик учун стендда баҳоларни қайд этиб оориш ва 
бошқалар. Қўйилаётган талабларнинг бажарилиши юзасидан назорат 
мунтазам равишда, изчил олиб борилиши ва ҳаққоний бўлиши зарур. Олиб 
борилган назорат натижаларидан ўқувчиларни огоҳ этиб оориш мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади. 
Жамоани уюштириш ва жипслаштириш унда фаол (актив)ни тарбиялаш 
билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар бир ўқитувчининг жамоани шакллантириш 
борасидаги ҳаракти жамоанинг таянч ядросини танлашдан бошланади. 
Жамоа фаолини шакллантириш жамоанинг у ёки бу фаолиятига нисбатан 
эҳтиёжи мазмунидан келиб чиқади. Ишончли, ишчан жамоа фаолини яратиш 
учун ўқитувчи ўқувчилар фаолиятини уларнинг жамоа ишларидаги 
иштироки, хулқ-атворини кузатиб бориши ҳар бир ўқувчининг ижтимоий 
фаолиятни ташкил этиш лаёқатини аниқлаши зарур. 
Жамоа фаолини шакллантиришда ўқувчиларнинг жамоадаги обрўсини 
ҳам инобатга олиш лозим. Жамоа фаоли таркибини ўқувчиларнинг ўзлари, 
албатта, ўқитувчи иштирокида ва раҳбарлигида танласа, мақсадга мувофиқ 
бўлади. Ўқитувчи жамоа фаоли билан маслаҳатлашиш асосида тарбиявий 
фаолиятни ташкил этади. Жамоа фаолининг ҳар бир аъзоси зиммасига 
муайян вазифани юклаш, уларнинг маълум даврда ана шу вазифалар 
юзасидан ҳисобот бериб боришларига эришиш мақсадга мувофиқ. Ўқитувчи 


82 
айнан фаолга оширилган талаб қўяди. Ўқувчилар жамоасида фаол 
раҳбарлигида ўзини ўзи бошқариш жамоа аъзоларидан айримларининг 
бошқаси устидан устун келишига олиб келмаслиги керак. Шу боис, ўқитувчи 
фаолни мақсадга мувофиқ фаолият юритишини назорат қилиб бориши лозим. 
Ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариши бу ўқитувчилар томонидан ташкил 
қилинадиган жамоа ишини уюштириш ва бошқаришда ўқувчиларнинг фаол 
иштирок этишидир. Ўзини ўзи бошқаришнинг шакллари орасида жамоа 
аъзоларининг йиғилиши, конференсияси ҳамда турли комиссиялар (масалан, 
ўқув комиссияси ёки тозалик комиссияси) фаолияти муҳим ўрин тутади.
Ўқувчилар жамоасини шакллантиришда анъаналар муҳим ўрин тутади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish