Модулнинг ўқув-услубий мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим


Шахс ва жамоа ўртасидаги муносабатларнинг



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/122
Sana17.07.2022
Hajmi2,91 Mb.
#813714
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   122
Bog'liq
3.3.-Тарбиявий ишлар методикаси УУМ малака-кирил-Чиқаришга

Шахс ва жамоа ўртасидаги муносабатларнинг 
ривожланиш андозаси 


84 
Ўқувчилар жамоаларида расмий етакчилар билан бирга норасмий 
йўлбошчиларнинг 
мавжудлиги 
кўзга 
ташланади. 
Одатда, 
расмий 
йўлбошчилар таркибини аъло баҳоларга ўқийдиган, жамоат ишларида фаол 
иштирок этувчи ўқувчилар ташкил этса, норасмий лидерлар, гарчи бу каби 
сифатларни намоён этмасаларда, айрим сифатларига кўра тенгдошларини ўз 
ортларидан эргаштира оладилар. Бундай ўқувчилар бошқалардан жисмонан 
кучлилиги, қатъиятлилиги, ҳеч нарсадан чўчимаслиги, ўзига бўлган ишончи 
билан ажралиб турадилар. Норасмий лидерларнинг маънавий-ахлоқий 
қиёфаси бошқа ўқувчиларга жиддий таъсир кўрсатади. Шу боис, синф 
раҳбари ҳамда таълим муассаса педагогик жамоаси бундай лидерларнинг 
фаолиятини бевосита ва билвосита назорат қилиб боришлари зарур. 
Ўқувчилар уюшмасига педагогик раҳбарлик, юқорида қайд этилганидек, 
аксарият ҳолатларда синф раҳбари томонидан амалга оширилади. Шу 
сабабли, синф раҳбари гуруҳнинг умумий ҳамда ҳар бир аъзосининг 
индивидуал хусусиятларини билиши, уларни инобатга олган ҳолда жамоага 
ёндашиши зарур. Синф раҳбарининг норасмий лидерлар ва уларнинг шахси 
ҳақида тўлақонли маълумотларга эга бўлиши педагогик фаолиятни самарали 
ташкил этишга ёрдам беради. 
Юқорида билдирилган фикрлардан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин. 
1. Жамоа бир неча аъзо (киши)лардан ташкил топган муайян гуруҳ бўлиб, 
у ижтимоий аҳамиятга эга бўлган умумий мақсад асосида бирлашади ҳамда 
мазкур мақсадни амалга ошириш учун йўналтирилган фаолиятни ташкил 
этади. 
2. Жамоа ўзида бир неча хусусият (белги)ларни намоён этади. 
3. Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга бўйсунадиган узоқ 
муддатли, мураккаб жараён бўлиб, у кўпчилик тадқиқотчиларнинг эътироф 
этишларига кўра, тўрт босқичдан иборат бўлади. 
4. Жамоани шакллантириш ўзига хос методика асосида амалга ошрилади. 
Ушбу методика доирасида жамоага нисбатан талабларнинг қўйилиши, жамоа 
фаоли (активи)ни тарбиялаш масаласи алоҳида аҳамиятга эгадир. 
5. Жамоанинг мустаҳкам бўлиши, унинг аъзолари ўртасида ўзаро ёрдам 
ҳамда ҳамкорликнинг қарор топишида жамоа анъаналари муҳим аҳамият 
касб этади.
Ўқитувчи уйга берилган икки топшириқ ҳақида гаплашиб бўлгач, учинчи 
саволга жавоб беришни бир-икки топшириқ ҳақида гаплашиб бўлгач, учинчи 
саволга жавоб беришни бир-икки ўқувчидан сўрайди. Ўқувчилар аввало ота-
оналаридан ёки опа-акасидан, кейин эса тарбиячилари, ўқитувчилари, 
маҳалла-куйдан миннатдор эканлигини айтадилар, ўқитувчи хулоса қилади:


85 
Жавобингиздан маълум бўлдики, шахснинг камол топиши аввало оила 
муҳитига боғлиқдир. Ўзбек халқининг буюк шоири Алишер Навоийнинг 
қуйидаги шеърий парчасига эътибор беринг.
Улча эрур тифлга шойиста иш, 
Билки кичикликда эрур парвариш. 
Қатрага чун тарбият этди садаф, 
Эл бошига чиққунга топди шараф. 
Тифл, яъни ўқувчини кичиклигида парваришлаш, яъни тарбиялаш керак, 
садаф қаторига кирган қатра, яъни дур одамларнинг бошида туриш шарафига 
муяссар бўлди. Худди шунингдек, ота-она гўё садаф, ўқувчилар эса уларнинг 
бағридаги қатралар – дурлардир.
Оиладаги шароит, озиқ-овқат ва жиҳозлар таъминоти, ўзаро 
муносабатлар: эр-хотин, бобо-буви қайнона-қайнота, ака-ука, опа-сингил, 
тоға-амаки ҳамда бошқа қариндошларнинг бир-бирига муомаласи оила 
аъзоларининг биргаликда ишлаш, дам олиши, адабиёт, санъат, илм-фан ва 
спорт билан шуғулланиш, даромад, руҳий-маънавий ҳолатлар, қўни-
қўшничилик алоқалари, маҳалладаги тўй-маъракаларга қатнашиш ва 
ҳакозолар оила муҳитини ташкил этади.
Оила муҳити ахлоқ-одоб, маданият қоидалари асосида ташкил топса, 
ўқувчи шахсининг тўғри шаклланиши учун шарт-шароит яратилса, бунда 
оиладаги ўқувчилар тўғри камол топади.
Ҳамқишлоқлар бир оиладек яшаб, бир-биридан хабардор, бир-бирларига 
меҳрибон бўладилар, қишлоқнинг, жамоанинг иши ҳақида ҳисоб бериб 
турадилар, бир-бирларини ва шу аснода ўқувчиларини ҳам жамоа руҳида 
тарбиялайдилар.
Ибн Сино жамоадан, жамиятдан ажралиб, тарбия топган ўқувчининг 
бахтсиз бўлиб қолишини таъкидлайди.
Инсон оилада дунёга келгани билан жамиятга алоқадордир. Форобийнинг 
фикрича, «инсоннинг ва жамиятни қўлга киритиши, ахлоқий ва ақлий 
мукаммалликка эришуви, инсон ва жамоанинг ўз қўлидадир».
Жамиятнинг қанчалик ривожланганлигини оила фаровонлигида, 
шахснинг камолотида кўриш мумкин. Ёки шахснинг баркамоллиги, оиланинг 
тўла-тўкислигига қараб, жамиятниг иқтисодий, сиёсий, маънавий-ахлоқий 
аҳволини билиш мумкин. Чунки, шахс-оила-жамият муносабатлари ўзаро 
мустаҳкам боғланган. Шунинг учун шахс оила-жамият муҳитида 
шаклланади, камол топади.
Ўқитувчи фаолиятида ўқувчилар жамоасини шакллантириш марказий 
вазифа ҳисобланади. Жамоа назарияси қонунларига мувофиқ, уни яратиш 
методикаси асослари қуйидагилардан иборат: талаблар қўйиш, фаолларни 


86 
тарбиялаш, ўқув, меҳнат, ижтимоий-сиёсий ва оммавий-маданият 
фаолиятдаги истиқболларни ташкил этиш, соғлом жамоатчилик фикрини 
шакллантириш, ижобий анъаналарни яратиш ва кўпайтириш. 
Таърифланган бу қоидалар ҳар қандай жамоани шакллантириш ва 
ривожлантириш учун қўлланма ҳисобланади. Тарбия методларини танлашда 
уларнинг ривожланиш даражасига мослиги муваффақиятнинг муҳим шарти 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир ўқитувчи тарбиявий ишни гуруҳдан 
жамоа муносабатларининг ривожланиши даражасини аниқлашдан бошлайди. 
Ўқитувчининг янги гуруҳ билан кўп марта иш бошлашига тўғри келади: ўз 
меҳнат фаолиятининг дастлабки йилида, гуруҳни навбатдаги битириб чиқиш 
мавсумидан кейин, баъзан эса таълим тизимида вужудга келган вазият тақозо 
билан. Гуруҳ раҳбари ўзининг методлари жамоанинг ривожланишига 
тўсқинлик қилмаслиги учун шундан кейинги ишлари давомида вақти-вақти 
билан жамоанинг ривожланиши даражасини аниқлаб туради.
Назарияда жамоа ривожланишининг уч ёки тўртта даражаси ажратиб 
кўрсатилади.
Бошланғич даража педагогнинг куч-ғайрати натижасида гуруҳда 
ўрнатилган муайян даражадаги тартиб, интизом билан, ўқувчиларнинг унча 
катта бўлмаган қисми гуруҳ раҳбарининг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши 
билан изоҳланади. Тарбия жараёнидан ўз-ўзини тарбиялаш жараёнига 
ўтганда юксак даражага эришилади. Айрим ўқувчилар ва умуман, жамоа ўз 
фаолиятини мустақил режалаштиради ва ташкил этади, ўзига ва бир-бирига 
талаблар қўяди ва ўз-ўзини назорат қилади. Гуруҳ раҳбари ва ўқувчилар 
жамоаси ўй-ниятлари ва ишларида биргадирлар.
Паст даражадан юқори даражагача борадиган йўл узоқ бўлиб, муайян 
қийинчиликларни бартараф этиш билан кечади. Айни пайтда жамоани 
шакллантириш юзасидан олиб бориладиган ишлар жуда қизиқарлидир. Бу 
гуруҳ раҳбарининг асосий ишидир. Умуман, таълим тизими ўқувчиси 
тарбиясининг асосий натижалари бу иш қанчалик муваффақиятли ўтишига 
боғлиқ бўлади. Агар ўқувчилар жамоаси ташкил этилмаган бўлса, ўқувчи 
таълим тизимини ҳеч афсусланмай тарк этади, ҳатто кейинчалик таълим 
тизими йилларини эсламайди ҳам. Ўқувчиларни иноқ жамоага бирлаштириш 
моҳир гуруҳ раҳбари қўлида тарбияланган одам бахтлидир. Улғаяётган 
кишининг ҳётдаги мавқеини шакллантиришда, унинг ҳаёт йўлини 
белгилашда ўз вазифасини англаш гуруҳ раҳбарининг ўқувчилар жамоасини 
барпо этиш юзасидан олиб бориладиган фаол ва қатъий фаолиятининг зарур 
шарти ҳисобланади. 


87 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish