Мустамлакачилик шароитида Туркистон ўлкасини бош
кариш.
Туркистон генерал-губернаторлигининг иж тимоий-
сиёсий тузумига келсак, у Россиянинг чекка ўлкаларидан
бири
бўлиб
қолди.
Уни
бошқариш
1865
йилдаги
“Туркистон ўлкасини идора қилиш ҳақидаги вақгинча
Н изом ” , 1867 йилдаги “Сирдарё ва Еттисув вилоятларини
идора қилиш ҳақидаги Н изом” , 1867 йилдаги “Туркистон
ўлкасини бошқариш ҳақидаги Н изом ” лойиҳалари асосида
белгиланиб, деярли йигирма йил мобайнида ана шу
муваққат низом ва лойиҳалар амалда бўлди. 1873 йилда
янги низом лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилди. 1886 йилда
сенатор Гире раҳбарлигидаги комиссия Сенат тафтиш ини
ўтказганда, Туркистон ўлкасини бошқаришда юридик асос
берадиган ягона ҳужжат йўқлиги аникланади. Ш ундан
кейин унинг таклифи билан тузилган комиссия янги
лойиҳани ишлаб чиқади. “Туркистон ўлкасини бош қариш
ҳақидаги Н изом ” 1917 йилгача деярли унинг гонсти-
туцияси бўлиб келди. Шу ҳужжатларга биноан, М арказий
“Ҳарбий бошқарув ва жойларда ярим ф уқаро” бошқарув
www.ziyouz.com kutubxonasi
шакли ўрнатилди. Туркистон ўлкаси тарихини тадқиқ
қилиш га муносиб ҳисса қўшган таниқли рус шарқшунос
олими Н .И .Веселовский мазкур бошқарув тизимини
“ҳа-
қиқий ҳарбий бошқарув” 1
деб баҳолаган эди.
Туркистондаги мустамлака идораси 1898 йилгача
“Ҳар-
бий-халқ бошқаруви”,
ундан
кейин эса,
“маъмурий-
полиция бошқаруви”
деб аталган бўлса ҳам, унинг мазмун-
моҳияти
ўзгармай
қолаверди.
Барча
ваколатлар
рус
маъмурияти қўлида жамланиб, мустамлака истибдоди йил
сайин кучая борди.2 Туркистондаги идора тизими туб
аҳоли ўртасида ҳар қандай норозиликни таг-туги билан
бостириш, салгина душманлик майли сезилиб қолгудек
бўлса, дарҳол унинг кучайишига йўл қўймай, бўғиб таш
лаш руҳи билан суғорилган эди. Бутун ўлкада ҳарбий ва
маъмурий \оким иятнинг бир киши - генерал-губернатор
кўлида тўпланиши, куйи ҳокимият органларининг сайлаб
кўйиш асосларида ташкил қилиниш и бу муассасаларда
Россия учун зарарли бўлган баъзи тартибларни тугатиш
маъмуриятдан судни ажратиш, маҳаллий эҳтиёжлардан ке
либ чиқиб, куйи маъмурий органларни ташкил қилиш ва
ривожлантириш негизига курилганди.
Туркистон ўлкасининг маъмурияти чоризм салтанати-
нинг бошқа ўлкалардаги бошқарувдан кескин ҳарбийлаш-
ган табиати билан алоҳида ажралиб турган.
Россия
ҳукуматининг Туркистон учун 1865-1916 йиллар давомида
ишлаб чиққан ва амалга татбиқ этган ўнта низоми ва ко
нун лойиҳалари (1865, 1867, 1871, 1873, 1882, 1884, 1886,
1908, 1912, 1916 йиллар)га ва уларнинг тегишли моддала-
рига адлия, молия, ҳарбий, ички ишлар ва бошқа вазир
ликлар киритган ўзгаришларда жаҳон афкор оммасини
чалғитишга қаратилган найранглар ҳам ўз аксини топган.
Жумладан, шу ҳужжатларда мустамлака маъмуриятига
Туркистон халкларининг “хоҳиш-иродаси, розилигига ка
раб қолмаслик” ҳамда ўз фаолиятида “тўла эркин бўлиш
зарурлиги” алоҳида уқгирилган эди.
1 Б . В . Л унин. С р е д н я я А зия в н ау ч н о м н асл ед и и о теч еств ен н о го
в о сто к о в ед ен и я . Т ., “ Ф а н ” , 1979, 145-бет.
2 Ў зб ек и с т о н н и н г я н ги т ари хи . Б и р и н ч и к и то б . Т у р к и сто н Ч о р Р о с -
с и я с и м у стам лак ач и л и ги д ав р и д а. Т. “ Ш а р қ ” , 2000, 190-211-бетлар.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ғарбий Европадаги ўнлаб давлатлар ерига тенг кела
диган Туркистон ўлкасини бошқарув тепасида подшо то
монидан тайинланадиган генерал-губернатор туриб, ма-
ҳаллий аҳоли уни “ярим подш о” деб атар эди. Ўз қўлида
ҳарбий ва ф уқаролик ҳокимиятини бирлаштирган гене
рал-губернатор, бундан таш қари, бир вақтнинг ўзида
подшо ноиби, ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, Ет-
тисув казак қўшинлари атамани, бош миршаб, бош п р о
курор мансабларини ҳам ўтаган. Унинг маъмурий идо
раси ёрдамчи девонхона, таржимонлар, махсус топш и-
рикдар бўйича амалдор ва кенгашдан иборат бўлиб, к е н
гаш таркибига Сирдарё вилоятининг генерал-губернатор-
лиги, суд палатасининг прокурори, хазина ва назорат па
латасининг бошқарувчиси кирган. М арказий бошқарувда
генерал-губернатор маҳкамасининг аҳамияти беқиёс эди.
Тўрт бўлимдан иборат маҳкаманинг биринчи бўлими
маъмурий ва назорат иш ларини, иккинчи бўлими солиқ
ва маблағлар масалаларини бошқарган. Тўртинчи махсус
бўлимнинг фаолияти эса серқирра бўлган.
Ўлка маъмурий-ҳудудий жиҳатдан бешта: Еттисув,
Сирдарё, Каспийорти (Закаспий), Самарканд ва Ф арғона
вилоятларига, 27 туман (уезд)га, бундан таш қари, прис-
тавлик волостларига ҳамда қиш лоқ ва овулларга бўлин-
ган. Вилоятлар бошида ўлка генерал-губернатори ва ички
иш лар вазирлигининг тавсиялари билан рус им перияси-
нинг генералларидан шахсан подш онинг ўзи тайинлай-
диган генерал-губернаторлар турган. Улар ҳам ҳарбий ва
фуқаро ҳокимиятини ўз қўлида жамлаб, ҳарбий соҳада
вилоятлардаги қўшинлар (дивизия ёки корпус) қўмондо-
ни, фуқаро ишларида эса губернатор ҳуқуқига эга бўлиш-
ган. Ҳарбий губернаторлар қошидаги вилоят бошқарма-
лари губерния бошқармаси хуқуқларига эга эди. Ҳар бир
туман (уезд) ўз таркибидаги шаҳар ва қишлоқлари билан
туман ҳокими (уезд бошлиғи) - туман бошлиғига бўйсун-
ган. Туманбоши Россиядаги исправник, земство бошлиғи,
полицмейстр, шаҳар бошқармаси бошлиғи ҳукуқларига
тенг келарди. Туманбош и вилоят ҳарбий губернатори
тавсияси билан бевосита губернатор томонидан тай и н
ланган. Улар рус арм иясининг катта зобит (офицер)лари-
дан, асосан, майор, ротмистрдан то полковник унвони-
www.ziyouz.com kutubxonasi
гача бўлганлардан қуйиларди. Халқ уларни
Do'stlaringiz bilan baham: |