Ноорганик моддалар ишлаб чиқариш ускуналари ва


Сулфидли рух бойитмасини «Қайнар қатлам» печида куйдириш



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/41
Sana17.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#811147
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41
Bog'liq
маъруза матни (4)

Сулфидли рух бойитмасини «Қайнар қатлам» печида куйдириш 
амалиѐти 
Рух заводларда, таркиби ҳар хил бўлган, бир неча бойитмагалар 
ишлатилади. 
Шихта тайѐрлаш даврида бойитмагалар шундай нисбатликда олинадики, 
улар рух, йўлдош фойдали элемент ва зарар компонентлар бўйича аниқ таркибга 
эга бўлиши зарур. Қайта ишлашга келган рух бойитмагаини тахминий таркиби, 
%: 
45-60 Zn; 29- 35 S; 6-12 Fe; 1,5-5,0 Al2O3; 0,2-4,4 Pb; 0,1 -3,0 Cu; 0,4-3,0; 
SiO2; 0,5-1,5 CaO; 0,2-1,0 MgO; 0,25-0,8 Cd; 0,01 -0,4 As; 0,01 -0,3 Sb, 20-160 
g/m Ag va 0,5-10 g/t Au. 


71 
Шихтани печга қуруқ ѐки пулпа шаклда юкланади. Ташқаридан 
келтирилган ва таркиби яқин бўлган бойитмагалар қуруқ шаклда қўлланилади. 
Агарда рух заводи бойитиш фабрикаси ѐнида бўлса, ѐки бойитмагаларни таркиби 
катта фарқ қилса, пулпа шаклда юклаш мақсадга мувофиқроқ бўлади. Бунга 
асосий сабаб пулпадаги моддалар яхши ва тўла аралаштирилиши ортиқча 
намланади, металлик дастгохлар коррозияга учрайди ва газ чиқариш системасини 
ишлаши қийинлашади. Қуруқ шихта олиш учун бойитмагалар бир хил мода олиш 
даражасига аралаштирилади ва қуритиш барабанида, қолдиқ намлик 6-8 % гача 
қуритилади. Ўзбекистон рангли металлургиясида тцилиндрик шаклдаги «QQ» 
печлари кен тарқалган. Уларнинг подини майдони 34 м, форкамералар майдони 
1,5 м, баландлиги – 10 м, куйдирилган моддани ажралиб чиқиш баландлиги 1,0-
1,2 м. Соплардаги тешиклар кесими майдони, поднинг майдонига нисбатдан 0,8-
1,0 % ташкил қилади. Кукунсимон сулфидли рух бойитмагаини газ фазасини 10-
12 м/с тезлик остида куйдириш олиб борилади. Газнинг тезлигини ошириш 
ортиқча чанг ажралиб чиқишига олиб келади. Агарда газнинг тезлиги камроқ 
бўлса, шихта моддаларни қайнаш муҳитдан ажралиб чиқиб, соплоларга чўкиб 
қолади. «QQ» печини нормал ишлаши учун унинг хажмида иссиқлик балансини 
ушлаб туриш керак. Иссиқликни тақсимланиши, %: технологик газлар билан 60 
%; чанг ва девор орқали сарфланиши 20 %. Иссиқликни қолганини махсус 
мослама ѐрдамида печдан чиқарилиши керак. Акс ҳолда иссиқлик тўпланиб 
моддани ўта қизишига олиб келиши мумкин. Ортиқча иссиқлик махсус трубкали 
кессон орқали печдан ташқарига чиқарилади. Технологик 
газлар 
котел 
– 
утилизатор орқали ўтказилади. Бу дастгохда иссиқликни 55 % гази пар олишга 
ишлатилади. Қолган иссиқлик исроф бўлади Котелутилизатор юқори параметрли 
пор ишлаб чиқаради (400-565 C, 4,5 - 6,0 МПа ва 1,1 - 1,4 т/т бойитмага).
Печга 
берадиган ҳавони хажми назария ҳисоботлардан келиб чиқади ва 1500-1600 м/т 
бойитмага ташкил қилади. Ҳавонинг ортиқча берилиши 20-30 % (= 1,2 / 1,3). 
Куйдириш печини нормал ишлаши учун қуйидаги талаблар бажарилиши 
керак: 1) шихтани минералогик ва ўлчамлари доимийлиги ва қатламга бир хил 
тезликда юкланиши; 2) ҳавони подина майдони бўйича бир хил тақсимланиши; 3) 


72 
келаѐтган ҳавони доимий босими; 4) печнинг ишчи хажмида ва бошқа 
дастгохларда ўзгармас босим бўлиши. Бу талаблар асосан қайнар қатламни 
пайдо бўлиши ва мустаҳкам ишлаб туришига қаралган. Саноат ишлаб чиқариш 
шароитида қайнаш қатлам ҳавонинг 15 -16 кПа босимида пайдо бўлади. Булардан 
4-5 кПа ли печнинг подинаси гидравлик қаршилигини бартараф қилишга 
сарфланади. Демак «ҚҚ» печининг гидравлик қаршилиги тахминан 10 кПа 
ташкил қилади. Бундай босим подинада нормал қайнар қатлам ҳосил қилади, бу 
тахминан 1 т/м2 ташкил қилади. 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish