Ноорганик моддалар ишлаб чиқариш ускуналари ва


Ў р т а ч а б о с и м д а а м м и а к с и н т е з л а ш



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/41
Sana17.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#811147
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41
Bog'liq
маъруза матни (4)

Ў р т а ч а б о с и м д а а м м и а к с и н т е з л а ш
. Саноатда синтетик 
аммиак ишлаб чиқариш қўлланиладиган босимга қараб уч хил бўлади: 
1. Паст босимда-10 МПа гача; 
2. Ўртача босимда-25-60 МПа; 
3. Юқори босимда-60-100 МПа. 
Ҳозирги вақтда кўпинча ўрта босимда аммиак ишлаб чиқариш қўлланилади. 
Ўртача босимда аммиак ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси берилган. 
Тўза ва айланма газлар аралашмаси кўп поғонали турбокомпрессорда
(буғ,ҳаво,газлар билан ишловчи моторга турбина дейилади, кампрессор ҳавони 
ѐки газларни сиқувчи аппарат). 30-22 МПа гача сиқилиб аммиак синтези 
калонасига берилади, қайсики унда аммиак синтезланади. Синтез калонасида 
(калона-устун) чиққан таркибида ҳажм жиҳатдан 20% гача NH
3
сақловчи газ 
(ҳароратси 400
0
С ) аввал буғ ҳосил қилувчи қозон орқали ўтиб сувли совутгичга
га боради. Сўнгра 30-40
0
С ҳароратгача совийди ва сператорга (ажратувчи 
аппарат) боради. Сепараторда аммиакнинг бир қисми газлардан ажралади, 
коденсатрланади. Реакцияга киришмай қолган айланма газлар сиркулясияси 
газлари дейилиб компрессорда суриб олинади. Аммиак ҳосил бўлишига 
сарфланган газ миқдорига тенг миқдордаги тўза азот водородли газлар 
аралашмаси билан қўшилиб аммиакли газлар аралашмасидан тўлиқроқ ажратиш 
учун конденсатсия калонасига юборилади. Бундай қилиш тўза азот водородли 
газлар аралашмасини суюқ аммиак буғлантиргичда ва конденсаторда аралашган 
суюқ аммиак билан бевосита тўқнашуви натижасида -10
0
С гача совутиш орқали 
CO
2
ва CО лардан янада қўшимча равишда тўзалаш ҳамда аммиакни тўлиқроқ 
ажратиш имконини беради. Газ конденсатсия калонасидаги 6 иссиқ 
алмаштиргичнинг ташқи томонидан – қувурлар аро бўшлиқдан (а) ҳамда газ 
ажратгичдан (в) насатка (б) (томчиларни ушлаб қолади) орқали ўтиб (газни 
иссиқлигидан аммиак буғланади, газ эса совийди) совиган газ яна конденсатсия 


64 
Колоннага киради ва суюқ аммиакдан ажралиб насатка орқали иссиқ 
алмаштиргичнинг ичидан ўтади, ўз иссиқлигини бир қисмини кираѐтган газга 
бериб синтез калонасининг юқори қисмидан киради. Сиркулясия газлари 
таркибида аста – секинлик билан инерт қўшимчалар (CH
4 VS
Аr) тўпланиб 
миқдори кўпайиб боради. Бу ҳолат реакция унумдорлигига салбий тасир этади. 
Шунинг учун вақт – вақти билан сиркулясия газлари ташқарига чиқариб 
юборилади ва таркибидаги қўшимчаларни шундай йўл билан камайтириб 
турилади. Аммиак синтезлаш қурилмасининг асосий қисми синтез Колоннасидир. 
Колонна 175-200 мм, (одатда хромванадийли) пўлатдан ясалган цилиндрсимон 
корпус бўлиб устки ва остки қисми қопқоқ билан беркитилган.Колоннанинг 
баландлиги 12-20 м. Ҳозирги замон Колонналарининг ички диаметри 1,0 -2,8 м 
бўлади.Колонналар лойиҳаси асосан компуснинг катталиги ва ички 
насаткасининг тузилиши билан фарқ қилади. 
Колонна корпусининг ичида насатка (ички қурилма) бўлиб у каттализатор 
қуттиси ва иссиқ алмаштиргичдан иборат бўлади. Каттализатор қуттиси 
колоннанинг юқори қисмига жойлашган бўлиб каттализатор ораларига ва 
колоннанинг остки қисмига қувурсимон иссиқ алмаштиргич ўрнатилган. Булар 
жараѐннинг автотермиклигини (ўзини –ўзи иссиқлик билан таминлаш) 
таминлайди. Каттализатор, қувурсимон ҳолда жойлаштирилган реакторлар, 
қайтар изотемик жараѐнда оптимал ҳарорат режимини таминлай олади. Ҳозиги 
замон йирик аммиак синтези қурилмаларида тўкчали синтез Колонналари 
қўлланилмоқда. Бунда каттализатор қуттисига ўрнатилган тўкчаларга 
каттализатор қўйилади. Каттализаторнинг миқдори (қаватнинг қалинлиги) газ 
тезлигининг камайиши ва газнинг аммиакга айланиш даражасининг камайиши 
билан ортиб боради. Тўкчали синтез калонасида ҳарорат режими оптималга яқин. 
Шунинг учун маҳсулдорлик ҳам қувурсимон колонналарга нисбатан тўкчали, 
колонналарда анчагина юқори бўлади. Ҳарорат режимини оптималга жуда 
яқинлаштириш учун тўкчали синтез колоннасида каттализаторни муаллақ 
турувчи ҳолда жойлаштири ва оралиғига совутгичлар ўрнатиш лозим. 


65 
Аммиак ишлаб чиқаришнинг ҳозирги замон схемаси. Янги қудратли йирик
ишлаб чиқариш қурилмаларини лойиҳалашда фан ва техниканинг сўнгги 
ютуқларига асосланиб, энг кам энергия, капитал маблағ сарфланган ҳолда юқори 
унумдорлик билан энг арзон тайѐр маҳсулот ишлаб чиқариш мақсад қилиб 
қўйилади. 
Аммиак ишлаб чиқаришда бу мақсадга, реакция иссиқлигидан тўлиқроқ 
фойдаланиш имкониятини берувчи йирик агрегатларни барпо этиш орқали 
эришилади. Шунда энг сўнгги фан ютуқлари асосида ишловчи метан 
конверсияси билан бирга аммиак синтезини қўшиб амалга оширувчи аммиак 
синтези қурилмасининг схемаси берилган. Бунда ҳаво билан совутувчи 
аппаратлар кенг қўлланилган, бу сув сарфини ҳам анча камайтиради. 
Бу эса ҳукуматимизнинг техник мақсадларда сув сарфини камайтириш 
ҳақидаги қарорларига амалий жавобдир. Бу заводнинг қуввати 1500т/суткага тенг 
бўлиб: бунда икки босқичли буғ ҳаволи метан конверсияси , SО нинг юқори ва 
паст ҳароратли конверсияси, моноеталомин билан SO
2
дан тўзалаш, SО ва SO
2
дан катталитик гидрогенлаш йўли билан батамом тўзалаш усуллари қўлланилади. 
Табиий газ (CH
4
) 4МПа босим остида олтингугуртли бирикмалардан 
тўзалангач 3,7:1 нисбатда сув буғи билан қўшилиб чиқиб кетувчи газлар 
иссиқлиги билан иссиқ алмаштиргичда қизиб, табиий газ ѐқилувчи қувурсимон 
метан конверторига келади. Метаннинг сув буғи билан конверсияси SО ҳосил 
бўлгунча никел каттализатори иштирокида ва 800-850
0
С ҳароратда олиб 
борилади. Конверсиянинг биринчи босқичидан кейин конверсияга учраган 
газнинг таркибида 9-10% метан қолади. Сўнгра газ ҳаво билан аралаштирилиб 
шахтали метан конвенторига юборилади. У ерда 900-1000
0
С да қолган метан ҳаво 
кислороди билан (буғ газининг нисбатан 0,8:1) конверсияга учрайди. Шахта 
конверторидан газ, буғ ҳосил қилиш қозонига юборилади. Бу қозонда юқори 
параметрли буғ (10МПа, 480
0
С) ҳосил бўлиб, у марказдан қочма 
компрессорларнинг турбинасини ҳаракатга келтириш учун фойдаланилади. Газ, 
буғ ҳосил қилиш қозонидан углерод (II) оксидининг, икки босқичли 
конверсиясига боради. SОнинг конверсияси аввал биринчи босқичли конверторда 


66 
ўртача ҳароратли темир хромли каттализатор иштирокида 430-470
0
С да, кейин эса 
иккинчи босқичли SО конверторида рух-хром-мисли каттализатор иштирокида 
200-260
0
Сда боради.
Иккинчи босқичли SО конверторидан чиққан газлар иссиқлиги газни SO
2
дан 
тўзаловчи абсорбентдан чиққан моноетаноламин эритмасини регенератсиялаш 
учун сарфланади. Сўнгра газ SO
2
дан тўзаланиши учун совуқ моноетаноламин 
билан суғорилиб турувчи абсорберга боради. У ерда 30-40
0
С да, газ SО, SO

ва O
2
дан тўзаланади. Абсорбердан чиқгач газ таркибида 0,3% гача SО, 30-40 м
3
SO
2
сақлайди. 280-350
0
С да никел каттализатори иштирокида метаноторда 
гидрогенланади. Метанатордан чиққан тўзаланган газларнинг иссиқлиги аввал 
заводда ишлатиладиган сувларни қиздириш учун сарфланади. Кейин эса газлар 
ҳаво совутгичларда яна совутилади ва реакция натижасида ҳосил бўлган сувдан 
тўзалаш учун сув ажратгичдан ўтказилиб, тўза азот водородли газ олинади. Азот 
водородли газ аралашмасини 30 МПа гача сиқиш учун ва синтез агрегатда
газларнинг сиркулизатсияланиши учун марказдан қочма компрессорлар 
ишлатилади.
Тўза азот водородли аралашма газ аммиакли совутгич ва сеператордан 
иборат бўлган иккиламчи конденсатсия системаси олдида сиркулясия гази билан 
қўшилади. Сўнгра иккита иссиқалмаштиргичлардан ўтиб тўкчали синтез 
колоннасига киради. Реакцияга киришган газлар синтез коллонасидан 320-380 
ҳароратда чиқиб аввал таминот сувини қиздирувчи аппаратдан кейин ―иссиқ‖ 
иссиқ алмаштиргичдан ўтиб ҳаво совутгичларидан ―совуқ‖ иссиқ 
алмаштиргичдан ва суюқ аммиакни ажратувчи сеператордан га ўтиб кейин 
сиркулясия компрессорига боради. Суюқ аммиак эса сеператордан суюқ аммиак 
омборига боради. 
Азот саноатини ривожлантиришнинг асосий вазифаси, бу йирик қудратли (Т0 
3000 т/суткагача NН
3
ишлаб чиқарувчи агрегатлар яратишдан, янги анча актив 
заҳарлинишга, куйишга чидамли бўлган, паст ҳароратда активлик кўрсатувчи
каттализаторлар яратишдан иборатдир. 


67 
Республикамизда ―Навоиязот‖ ишлаб чиқариш бирлашмаси, Олмалиқ 
аммофос ва Фарғона азотли ўғитлар заводлари ҳар йили 1,5 млн.т. ўғит ишлаб 
чиқаради. 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish