Ноорганик моддалар ишлаб чиқариш ускуналари ва



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/41
Sana17.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#811147
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
маъруза матни (4)

 
 



1-Мавзу: Кириш. Кимёвий технология корхоналарида қўлланиладиган 
жиҳозларга хос талаблар, жиҳозларни тавсифланиши 
Режа 
1. Кириш. Умумий тушунчалар 
2. Технологик жараѐнлар 
3. Жараѐнни автоматлаштириш 
Таяч иборалар ва сўзлар: 
босим, сарф, температура, намлик, концентрация, 
Автоматик назорат, aвтоматлаштириш, сарфи, зичлик, таркиби, ростлаш.
 
Саноатнинг кимѐ, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларининг амалдаги 
корхоналарини замонавийлаштириш ва янгиларини яратиш ишлаб чиқариш 
жараѐнларини автоматлаштиришнинг турли масалаларини ҳал қилиш билан 
боғлиқ катта ҳажмдаги ишларни бажаришни кўзда тутади. Автоматлаштириш 
тизимларини ишлаб чиқиш ва бевосита ишлаб чиқариш жараѐнларига жорий 
қилиш – кўп босқичли жараѐндир. Унга илмий тадқиқот, лойиҳалаш ва монтаж – 
созлаш 
ишлари, 
шунингдек, 
ишлатиш 
жараѐнида 
автоматлаштириш 
тизимларининг ишончли ишлашини таминловчи тадбирлар мажмуаси киради.
Замонавий 
ишлаб 
чиқариш 
жараѐнларининг 
кўпчилиги 
тўлиқ 
автоматлаштирилганлиги билан характерланади. Автоматлаштириш барча 
ускуналарнинг авариясиз ишлашини таминлайди, бахтсиз ҳодисаларнинг ва 
атроф-муҳитнинг заҳарланишини олдини олади. Шунингдек, кимѐ ва озиқ-овқат 
саноатларида портлаш ҳамда ѐнғин чиқиш хавфи кўплиги ҳам жараѐнларни 
максимал даражада автоматлаштиришни талаб қилади. 
Ҳар бир технологик жараѐн (технологик жараѐн параметрлари деб аталувчи) 
ўзгарувчан физикавий ва кимѐвий катталиклар (босим, сарф, температура, 
намлик, концентрация ва ҳоказо) билан характерланади. Технологик аппаратура 
жараѐннинг тўғри оқиб ўтишини таминлаши учун муайян жараѐнни 
характерловчи параметрларни берилган қийматда сақлаши лозим. Техник 
жараѐнларда 
одамнинг 
иштирок 
этишига 
кўра 
автоматлаштиришни 



қуйидагиларга ажратиш мумкин: автоматик назорат, автоматик ростлаш ва 
автоматик бошқариш. 
Автоматик назорат-технологик жараѐн ҳақида оператив малумотларни 
автоматик равишда қабул қилиш ва уни қайта ишлаш учун керакли бўлган 
шароитларни таминлайди. Автоматик ростлаш-технологик жараѐнларнинг 
тегишли параметрларини автоматик ростловчи асбоблар ѐрдамида талаб қилинган 
сатҳда сақланишини назарда тутади. Бу ҳолда одам фақат автоматик ростлаш 
системасининг (АРС) тўғри ишлашини назорат қилади. Автоматик бошқариш-
технологик операцияларни белгиланган муттасиллигининг автоматик равишда 
бажарилишини ва бошқарув обектига нисбатан бўладиган тасирларнинг муайян 
муттасиллигини ишлаб чиқишдан иборат. Автоматлаштириш-технологик 
жараѐнларни одам иштирокисиз бошқарадиган техник воситаларни жорий этиш 
демакдир. 
Автоматлаштириш-ишлаб чиқариш жараѐнидаги одам иштирок этмаган 
саноатнинг янги босқичи бўлиб, бунда технологик на ишлаб чиқариш 
жараѐнларини бошқариш функциясини автоматик қурилмалар бажаради. 
Автоматлаштиришни жорий этиш ишлаб чиқаришнинг асосий техник-иқтисодий 
кўрсаткичларининг яхшиланишига, яни ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот миқдори 
ва сифатининг ошиши ҳамда таннархининг камайишига олиб келади. Қийматини 
стабиллаш ѐки бир текисда ўзгаришини таминлаш зарур бўлган параметрга 
ростланувчи катталик деб аталади. Ростланувчи катталикнинг қийматини 
стабиллаш ѐки малум қонун бўйича ўзгаришини амалга ошириш учун 
мўлжалланган асбоб автомат ростлагич дейилади. Ростланувчи катталикнинг 
айни пайтда ўлчанган қиймати ростланувчи катталикнинг ҳозирги қиймати 
дейилади. Ростланувчи катталикнинг технологик регламент бўйича айни вақтда 
доимий сақланиши шарт бўлган қиймати ростланувчи катталикнинг берилган 
қиймати дейилади. 
Амалда кўпинча хом ашѐнинг сарфи ва таркиби, аппаратлардаги 
температура, босим ва ҳоказоларнинг ўзгариши кузатилади. Технологик 
жараѐннинг мақсадга мувофиқ равишда оқиб ўтишига тескари тасир кўрсатувчи 



ҳамда системалардаги моддий ва энергетик балансини бузувчи ўзгарувчилар 
ғалаѐнланишлар деб аталади. Ғалаѐнланишлар таъсирида пайдо бўладиган 
технологик жараѐн режими турғунлашмаган жараѐн дейилади. 
Ҳар бир бошқариш системасида кириш ва чиқиш параметрлари 
(ўзгарувчилари) бўлади. Кириш параметрларига хом ашѐнинг бошланғич 
ҳолатини характерловчи ўзгарувчи ҳамда вакт ўтиши билан ўзгарадиган ускуна 
параметрлари, технологик жараѐннинг оқиб ўтишини аниқловчи ўзгарувчилар 
киради. Кириш ўзгарувчилари ростланадиган ва ростланмайдиган бўлиши 
мумкин. Чиқиш параметрларига чиқарилган маҳсулот сифатини (кимѐвий таркиб, 
зичлик ва бошкалар) характерловчи кўрсаткичлар, шунингдек, ҳисоблаш йўли 
билан аниқланадиган техника-иқтисодий (ускуналарнинг ишлаб чиқариш 
унумдорлиги, маҳсулотнинг таннархи) кўрсаткичлар киради. 
Системанинг ишлаши вақтида ростланувчи катталикнинг ҳозирги қиймати 
берилган қийматига мос келиши учун системага тасир кўрсатиш керак 
(бошқариладиган ўзгарувчи орқали). Бошқариладиган ўзгарувчи система 
бошқарув таъсирининг (хом ашѐнинг сарфи, таркиби ва бошқалар) сонли 
характеристикасидир. 
Шундай қилиб, саноатнинг энг муҳим талабларидан бири - технологик 
жараѐннинг турғунлашган режимини сақлашдан иборат. Моддий ва энергетик 
балансга риоя қиладиган машина ѐки аппарат ростланувчи oбект дейилади. 
Технологик жараѐнларни автоматик бошқаришнинг вазифаси ростлагич 
ѐрдамида ростланувчи объектдаги керак бўлган технологик шароитни автоматик 
равишда сақлаш, агар бу шароит бузилса, уни қайта тиклашдан иборатдир. 
Автоматик ростлаш вақтида (ростланувчи объектга ростлагичнинг таъсири 
туфайли) ростланувчи катталикнинг ҳозирги қийматига берилган қийматига тенг 
ѐки унга яқин бўлади. 




Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish