2 дан
фойдаланиб, фотоннинг массаси m ф =h·ν/c 2 ва унинг импульси p ф =m ф c=hν/c ҳам энергияси каби
нурланиш частотасига боғлиқ эканлиги келиб чиқади.
Кўпгина оптик ҳодисаларни, жумладан, фотоэффект ҳодисасининг физик моҳиятини
ёруғликнинг квант назарияси асосида - ёруғлик моддага тушганда ҳар бир фотон битта
электрон билан ўзаро таьсирлашади деб, бу таьсир натижасида фотон моддада ютилади ва
фотоннинг hν энергиясининг бир қисми моддадан электроннинг А чиқиш ишига, қолган қисми
эса фотоэлектроннинг mυ 2 /2 кинетик энергиясига сарфланишини таькидлаб, энергиянинг
сақланиш қонунига асосан hν=А+mυ /2 тушунтириш мумкин.
Ёруғлик нури ютилганда модданинг атом ва молекулалари ўзларининг нормал ҳолатидан
уйғонган ҳолатига ўтади . Бу ҳолатда уларнинг кимёвий активлиги ошиб, фотокимёвий
реакцияга киришади ва унинг асоси фотосинтез жараёнидир. Ёруғлик таьсирида ўсимлик
баргидаги яшил пигмент - хлорофилл таркибидаги электрон билан таьсирлашиб, унга маьлум
миқдорда энергия беради. Энергия квантини ютган электрон асосий энергетик сатҳ (нормал)
дан юқори (уйғонган) сатҳга ўтади. Бунда электроннинг энергияси шу икки энергетик сатҳлар
миқдорича ортади. Уйғонган ҳолатдаги электрон жуда қисқа вақт ичида яна асосий энергетик
сатҳга ёки қуйи энергетик сатҳлардан бирига ўтиши мумкин. Бу ўтишда у ортиқча
энергиясининг бир қисмини оксидланиш - қайтарилиш реакциясига, қолган қисмини эса
кимёвий энергияга айлантиради. Ўсимликдаги хлорофилл шундай ажойиб хусусиятга эгаки, у
ўз таркибидаги уйғонган электронларнинг энергиясини ҳужайрадаги бошқа бирикмаларга
ўзата олади. Бунинг натижасида оддий ноорганик бирикмалардан мураккаб органик
бирикмалар ҳосил бўлади. Масалан, фотосинтез натижасида ноорганик бирикма – сув ва
карбонат ангидриддан органик бирикма – глюкоза ҳосил бўлади ёки фотокимёвий энергиянинг
бир қисми паст энергияли аденозиндифосфат билан H 3 PО 4 ни бириктириб,
аденозинтрифосфатга айлантирилади. Бу жараён фотофосфорланиш жараёнидир. Бунда
ўсимликда аденозинтрифосфат синтезланади ва у организмда аккумлятор вазифасини
бажаради. Шунинг учун у ҳужайрада энергия манбаи бўлиб ҳисобланади.
Биз бу ерда фотосинтез ҳодисасини энергетик нуқтаи назардан тушинтирдик. Шундай
қилиб, фотосинтез ҳодисасида фотон томонидан узатилган электроннинг энергияси кимёвий
энергияга айланар экан. Энергиянинг ўсимликлар учун тасодифий сарфи бутун тирик
мавжудодларнинг ҳаётида ниҳоятда катта аҳамиятга эгадир.