Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
VIII КИТОБ 
Искандар унга ҳақиқий шуҳратдан кўра кўпроқ обрў олиб келган қояни 
эгаллаб, атрофда дайдиб юрган душманларга зарба бериш учун лашкарни уч 
қисмга бўлди. Бир қисмига Гефестионни бошлиқ қилиб тайинлади, бошқасига 
– Кенни, ўзи эса қолганига бошлиқ бўлди. 2. Аммо варварлар ўртасида 
бирдамлик йўқ эди. Баъзилари қурол кучи билан бўйсундирилди, кўпчилик эса 
ишни жанггача олиб бормай, Искандарга таслим бўлди. У қаршилик 
кўрсатишда давом этганларнинг шаҳар ва ерларини уларга беришни буюрди. 3. 
Бу вақт ҳайдалган бахтарияликлар 800 массагет отлиқлар билан яқин 
атрофдаги қишлоқларни вайрон қилардилар. Уларнинг танобини тортиш учун 
ушбу вилоят ҳокими Аттин 3000 отлиқ билан чиқди, аммо тайёрланаётган 
пистирмадан хабари бўлмади. 4.Душман дала яқинидаги ўрмонларда 
қуролланган жангчиларни яширди, бир неча одам эса ҳеч нарсадан хабари 
бўлмаган Аттинни шу йўлдан олиб бориб, пистирмага дучор қилиш учун мол 
подасини ҳайдаб кетди. 5.Мана энди Аттин саф сақламай, тартибсиз аскарлари 
тўдаси билан очкўзларча подага ташланди. Ўрмондан ўтиши билан у ерда 
яширинган одамлар уларга тўсатдан ҳужум қилдилар ва ҳаммасини қириб 
ташладилар. 6.Бу бахтсизлик ҳақидаги хабар тезда Кратерга етиб келди ва у ўз 
отлиқлари билан ёрдамга келди. Аммо барча массагетлар кетиб қолган эдилар: 
бироқ минг нафар дак ўлдирилган эди. Уларнинг ўлими билан бутун 
вилоятнинг қаршилиги тугади.
7. Искандар эса суғдликларни иккинчи марта бўйсундирганидан сўнг 
Марокандага қайтди. У ерда унинг олдига ўз вақтида Боспор ортида яшовчи 
скифлар олдига юборилган Берда келди. 8. Хоразм бошида турган Фратаферн 
ҳам қўшни массагетлар ва даклар билан бирлашиб, подшоҳни ўзи итоат 
этганига ишонтириш учун элчиларни юборди. 9. Скифлар Искандарга 
шоҳларининг қизини хотинликка олишни таклиф қилдилар. Агарда, дер эдилар 
улар, Искандар бундай қариндошликни ўзига номуносиб деб топса, у ҳолда 
аслзода македонияликларга скиф халқининг аслзода аёллари билан турмуш 
қуришга рухсат берсин; уларнинг подшоҳининг ўзи Искандар ҳузурига келади. 
10. Искандар илтифот билан иккала элчиликни охиригача тинглади ва 
Гефестион билан Артабазни кутиб ўрду қурди. Улар келиши биланоқ Базаира 
номли ўлкага йўл олдилар. 
11. Бу варвар мамлакатининг асосий бойлиги зотдор ҳайвонлар подалари 


215 
бўлиб,уларни катта дарахтзор ва боғларда боқадилар. 12. Бунинг учун улар 
қуримас булоқларга бой кенг ўрмонларни танлайдилар; улар бу дарахтзорларни 
ғовлар билан ўрайдилар ва овчиларга бошпана учун миноралар қурадилар. 13. 
Бундай ўтарларнинг бирида тўрт авлод давомида ҳеч ким ов қилмагани маълум 
эди. Искандар унга бутун лашкари билан кирди ва ҳар ер-ҳар ерда ҳайвонларни 
чўчитишни буюрди. 14. Бир баҳайбат арслон Искандарга ҳамла қилганида 
тасодифан яқинида бўлган Лисимах – кейинчалик у подшоҳ бўлган – айри 
билан ҳайвонни қарши олмоқчи бўлди. Подшоҳ уни туртиб юбориб ва 
аралашмасликни буюриб, унинг бир ўзи, Лисимах каби, арслонни ўлдира 
олишини айтди. 15. Лисимах Сурияда бўлган овда бир ўзи баҳайбат бир 
арслонни ўлдирганди. Аммо ҳайвон унинг чап елкасини суягигача йиртиб 
юборишга улгурган ва у ўлим ёқасига келиб қолган эди. 16. Подшоҳ бу ҳақда 
Лисимахга таъна билан эслатиб, амалда сўздагидан яхшироқ исботлади: у 
нафақат арслонни ўзига яқинлаштирди, балки уни бир зарба билан ўлдирди
1
... 
19...У ердан у Марокандага қайтди. Артабазни ёши улуғлиги сабабли 
қўйиб юбориб, унинг вилоятини Клитга
2
берди. 20.Бу Граник дарёси яқинида 
бошяланг урушаётган Искандарни ўз қалқони билан беркитган ва подшоҳни 
ўлдириш учун қўлини кўтарган Резакнинг қўлини қиличи билан чопиб 
ташлаган Клит эди. У Филиппнинг эски жангчиси эди ва ўз ҳарбий 
қаҳрамонликлари билан шуҳрат қозонган эди. 21. Унинг онаси Гелланика 
Искандарни катта қилган, шунинг учун подшоҳ уни ўз онаси каби яхши кўрар 
эди. Шу сабабли у Клитга давлатнинг катта қисмини ишониб топширди... 
II...13. Шундай қилиб, Мароканда яқинида асосан ўз виждон азобларига 
барҳам бериш учун ўн кун давомида қолиб, у Гефестион қўшинининг бир 
қисмини Бахтарияга қишга озиқ-овқат ғамлаш учун юборди. 14. Аввалига Клит 
учун мўлжалланган вилоятни Аминтага берди, ўзи эса Ксениппага келди. Бу 
вилоят Скифия билан чегарадош, зич жойлашган қишлоқлар кўп, чунки 
ҳосилдор ерлар нафақат маҳаллий аҳолини, балки келгиндиларни ҳам ўзига 
жалб қилиб, боғлаб қўяди. 15. Аввалроқ у ернинг маҳаллий аҳолиси 
бахтарияликларнинг паноҳи бўлган подшоҳ келгани ҳақида маълум бўлганида, 
Искандардан ажралиб чиққан қочоқларни ҳайдаб чиқарди ва уларнинг сони 
2500га етди. 16. Бахтарияликлар отлиқ эдилар; улар ҳатто тинчлик вақтларида 
ҳам қароқчилик қилишга ўрганиб қолган эдилар, энди эса уруш ва афв 
этилишга умиднинг йўқлиги уларни янада шафқатсизлантирди. Шундай қилиб, 
улар тўсатдан Искандар ноиби Аминтага ҳужум қилдилар ва натижасиз узоқ 
жанг қилдилар. Ниҳоят, 700 одамини йўқотиб, шулардан 300 таси асир тушиб, 
бахтарияликлар қочдилар; бироқ улар ўзлари учун ўч олдилар: 80 нафар 
македониялик ўлдирилди, 350 нафари ярадор бўлди... 18. Аммо иккинчи 
1
Бу парчада Курций тасвирлаган Искандарнинг арслонга қарши овга чиқиши ҳақиқатдан узоқ эмас. Ҳатто ундан 
бир мунча кейин Султон Масъуд Ғазнавий Ҳиндистонда бир ўзи йўлбарсга қарши чиққани, Амир Темур ва унинг 
амирлари Хуросон ва Сурияда арслонга ва Ҳинднстонда йўлбарсга қарши яккама-якка чиққанлари ҳақида 
маълумотлар бор. Бундан ташқари, ушбу парча совет давридаги дарсликлар ва тадқиқотларга зид ўлароқ Ўрта 
Осиё ҳудудларида қадимда арслон бўлганлигидан далолат беради.
2
Клит – Искандарнинг ёшлик давридаги дўсти ва сафдоши.Сўнгги пайтлар у македон “дўстлар”дан иборат 
суворийларнинг лашкарбошиси бўлган.Искандар уни Самарқандда бўлган бир майхўрлик пайтида жаҳл устида 
ўлдирган ва бу ҳақда кейин кўп афсусланган.Бу воқеанинг турли тафсилотлари мавжуд (бу ҳақда қар.: Ковалев).


216 
хиёнатдан кейин ҳам улар афв этилдилар.
19. Подшоҳ уларни ўз фуқаролигига олиб, лашкари билан Навтака
1
деб 
аталадиган вилоятга келди. Сатрапи Сисимифр эди, у ўз онаси билан 
(никоҳдан) икки ўғил кўрган эди, чунки уларда ота-оналарга ўз болалари билан 
алоқага киришга рухсат этилади
2
. 20. Ушбу Сисимифр ўз ватандошларини 
қуроллантириб, вилоятга олиб борувчи йўлнинг энг тор жойини мустаҳкам 
истеҳком билан тусиб қўйди. Ён атрофдан тез дарё оқиб ўтар эди, орқа томонни 
қоя беркитиб турар эди; унда аҳоли ўтиш йўлини ўйиб чиққан эдилар. 21. Бу 
ўтиш йўлининг бош тарафи ёруғ, аммо ичида, агар у ерга чироқ билан 
кирилмаса, қоронғулик ҳукм суради. Узлуксиз ер ости йўли фақат маҳаллий 
аҳолига маълум ва у далаларга олиб чиқади. Гарчи варварлар табиатнинг ўзи 
мустаҳкамлаган дарани кучли қўшин билан ҳимоя қилган бўлсалар ҳам, 
Искандар буржлар ёрдамида инсон қўли билан бунёд этилган истеҳкомларни 
бузиб ташлади; у палахмон ва камонлар ёрдамида олдинги сафдаги 
душманларни орқага улоқтириб ташлади; уларни саросимада қочишга мажбур 
қилиб, у истеҳком вайроналарининг устига чиқди ва лашкарини қоя томонга 
бошлади. Аммо тоғ ёнидан оқиб тушувчи сувларни ўзига бирлаштирган дарё 
йўлни тўсар эди. Сувни тўсиш катта меҳнат талаб қиладигандек туюлар эди. 24. 
Бироқ подшоҳ дарахтлар йиқитишни ва тошлар ташлашни буюрди. Бир зумда 
кўтарилган уюмни кўришлари биланоқ ҳали бунга ўхшаш ҳеч нарсани 
кўрмаган варварларни қўрқув босди. 
25. Шундай қилиб, қўрқитиб таслим қилишни режалаштирган подшоҳ 
худди шу қабилага мансуб бўлган, лекин Искандарга итоаткорлик қилган 
қабила бошлиғи Оксиартни қояни топширишга ундаш учун юборди. 26. Шу 
вақтнинг ўзида варварлар қўрқувини кучайтириш учун буржларни 
яқинлаштира бошладилар ва ҳавода отиш қуролларидан учирилган ўқлар 
кўрина бошлади. Варварлар ҳеч қандай ҳимояга ишонмай, қоя чўққисига 
қочдилар. Оксиарт қалтирашга тушган ва ўз тақдиридан умид узган 
Сисимифрни македонлар кучини синамасликка, лашкарнинг Ҳиндистонга 
йўлида ғов бўлмасликка ва македонларга ишонишга ундай бошлади: кимки бу 
лашкар йўлида турса, бошқалар учун мўлжалланган ўлимни ўз бошига 
келтиради. 28. Сисимифрнинг ўзи таслим бўлишга тайёр эди, аммо унинг 
онаси (ва хотини) кимгадир бўйсунишдан кўра ҳалок бўлишни афзал 
кўришини эълон қилди. Шундай қилиб, у варварни хавфсизликдан кўра ғурур 
ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур қилди; ва у озодлик эркакдан кўра аёлга 
қимматлироқ эканидан уятга тушди. 
1
Навтаканинг жойлашиши ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Баъзилар уни Қарши ва Шаҳрисабз атрофидан 
қидирадилар, бошқалар Шаҳрисабздан анча жанубда, аммо Қашқадарё вилоятидажойлаштирадилар, яна бошқалар 
эса муаллиф матнидаги ноаниқликка ҳавола қилиб, уни Фарғона водийсининг шарқидаги Навкат билан 
боғлайдилар.
2
Бу ерда тавсифланган никоҳ усули ўтмишда фақат эронликларга хос бўлган: Аҳоманийлар ва Сосонийлар 
сулоласидан эроншоҳларнинг деярли ҳаммаси ўз сингилларига, опаларига ёки оналарига уйланганлар.Умар 
Хайёмнинг “Наврўзнома”сида бундай никоҳни оқлашга уриниш бор. Масалан, агар вояга етган йигит туға оладиган 
онаси билан узоқ тоғлиқ ерда ўз мулкида яшаётган бўлса, зардуштийлик динининг олий коҳини –мўбедони – мўбед 
у йигит ўзидан меросхўр ва насл қолдириши учун онаси билан никоҳга киришини тавсия қилган. Тавсифланаётган 
воқеа Суғд заминида содир бўлаётган эса-да, Сисимифрнинг оти (қадимги форсча) ва унинг турмуш тарзи унинг 
Аҳоманийлар томонидан қўйилган форс эканлигини кўрсатади. 


217 
29. Хуллас, Сисимифр сулҳ элчисини қўйиб юбориб, қамалга дош 
беришга қарор қилди. Аммо душман кучини ўз кучи билан солиштирганида, 
хотин маслаҳати унга бемулоҳаза бўлиб кўринди ва у ўз қароридан 
афсусланди. 30. У Оксиартни зудлик билан орқасига қайтариб, Искандарга 
таслим бўлишга рози эканлигини билдирди ва фақат бир нарсани сўради: 
подшоҳга онасининг фикри ва маслаҳати ҳақида билдирмаса ва иложи борича 
осонлик билан уни ҳам афв этса. 31. Шунда Оксиартни олдинда юбориб, 
кетидан онаси, болалари ва бутун уруғи билан ҳатто Оксиарт ваъда қилган 
садоқат гаровини кутиб ўтирмай борди. 32. Подшоҳ бир отлиқни Сисимифрга 
қайтиш ва уни олиб келишни кутиш тўғрисидаги буйруқ билан юборди, сўнгра 
эса ўзи келди ва Минервага ҳамда Ғалабага ҳайвонларни қурбон келтириб, 
Сисимифрга ўз ерларини қайтариб берди ва ҳатто, агар дўстликка содиқ бўлса, 
бундан ҳам катта вилоятни беришни ваъда қилди. 33. Искандарнинг талабига 
биноан Сисимифр икки ўғлини подшоҳ ҳузурига ҳарбий хизмат учун берди. 
Сўнгра Искандар бош кўтарган қабилаларни бўйсундириш учун 
фалангани қолдириб, ўзи отлиқ аскарлари билан йўлини давом эттирди. 34. 
Улар аввалига қийин тошлоқ йўлдан аранг ўтиб бордилар, аммо сўнгра, 
чарчаган отлар туёқларини чақа қилганларида, кўпчилик орқада қола бошлади 
ва отлиқларнинг сафлари сийраклаша борди, ўта чарчоқлик, кўпинча 
бўлганидек, уят ҳиссиётидан устун кела бошлади. 35. Бироқ подшоҳ отларини 
алмаштириб, тўхтамасдан қочаётганларни қувди. Одатда унга ҳамроҳ 
бўладиган аслзода ёшларнинг Филиппдан бошқа ҳаммаси қолиб кетди. 
Лисимахнинг укаси Филипп энди балоғатга етган, осон пайқаш мумкин 
бўлганидек, камдан-кам учрайдиган қобилият эгаси эди. 36. Гарчи Лисимах 
бир неча марта ўз отига минишни таклиф қилган бўлса ҳам, у отда кетаётган 
подшоҳнинг кетидан 500 стадий яёв югуриб борганига ишониш қийин
1
, у 
гарчи қурол кўтарган ва совут кийган бўлса ҳам, подшоҳдан ортда қолиб 
кетишни хаёлига келтирмас эди. 37. Варварлар яширинган ўрмонда у 
қаҳрамонларча жанг қилган ва душман билан жанг қилаётган Искандарни ўз 
кўкси билан тўсиб турган эди. 38. Аммо варварлар ўрмондан қочиб чиқиб 
кетишганидан сўнг Филиппни жанг жўшқинида ушлаб турган руҳланиш тарк 
этди; бутун баданини бирданига тер қоплади ва жангчи яқиндаги дарахтга 
суянди. 39. Сўнгра унинг бу таянчдан фойдаланиши учун ҳам кучи қолмади ва 
подшоҳ уни ўз қўллари билан ушлаб қолди; Филипп унинг қўлларига йиқилиб, 
жон берди. 40. Ғам босган подшоҳни яна бошқа бир оғир фалокат кутарди. 
Унинг шаън-шуҳратли бошлиқлари орасида Эригий бор эди. Подшоҳ ўрдуга 
қайтишидан бироз аввал унинг ўлдирилганлиги ҳақида эшитди. Иккала 
қаҳрамон имкон қадар ҳашамат ва шуҳрат билан дафн этилди. 
III. Сўнг подшоҳ дакларга қарши юришга аҳд қилди; у ерда Спитамен 
борлигини биларди. Аммо ундан ҳеч қачон юз ўгирмаган бахт бу гал ҳам унинг 
режасини унинг иштирокисиз амалга оширди. Спитамен рафиқасини жонидан 
ортиқ севар эди ва гарчи у учун доимий қочоқлик қийин кечаётган бўлса ҳам, 
1
Агар бир аттик стадий тахминан 200м эканлиги эътиборга олинса, 500стадий 100км ни ташкил қилиши маълум 
бўлади.


218 
Спитамен билан барча қийинчиликларга бардош берар эди. 2. Бундай ҳаётдан 
қийналиб кетиб, у аёлларнинг барча ҳийлаларини ишга солган ҳолда эрини 
қочиб юришни тугатишга ва ғолиб Искандарнинг кечиришига эришишга 
мажбур этишга доимо ҳаракат қилар эди. 3. Унинг эридан учта улғайган ўғли 
бор эди. Уларга оталарининг бағрига бош қўйишни буюриб, Спитамендан 
уларга раҳм қилишини ёлвориб сўради. Искандар яқинлиги сабабли унинг 
ёлворишлари ишонарли бўлди. 4. Лекин Спитамен хотини унга хиёнат 
қилмоқда ва ўз чиройига ишониб, қулай фурсат келганда Искандарнинг 
ихтиёрига берилмоқчи, деб ўйлаб, хотинини ўлдириш учун ханжарини 
қинидан чиқарди, аммо хотинининг югуриб келган акалари уни ушлаб 
қолдилар. 5. Қандай бўлишидан қатьи назар, у хотинига даф бўлишни буюрди 
ва агарда яна кўзига кўринса, ўлдиражагини айтди. Ўз ҳирсини қондириш учун 
у кечаларни фоҳишалар билан ўтказабошлади. 6. Бироқ бу аёлларга нисбатан 
ундаги жирканиш ҳисси хотинига бўлган севгисини кучайтирди. Шунинг учун 
яна бутунлай хотинига берилиб, ундан ниятларидан воз кечишни ва тақдирга 
тан беришни тинмай сўради: ахир ўлим унга таслимдан афзал эди. 7. Хотини 
эса ўзини оқлар эди, фойдали деб билган нарсаларини – аёлларча бўлса ҳам, 
чин кўнгилдан – маслаҳат қиларди; шундай бўлса ҳам, у эрига итоат 
қилажагини билдирди. 8. Спитамен сохта итоатга ишониб, кун ўртасида 
майхўрлик бошлашни буюрди; май ва овқатдан оғирлашиб, ухлаб қолган 
Спитаменни ётоқхонага олиб бордилар. 9. Хотини унинг қаттиқ уйқуга 
кетганига ишонч ҳосил қилиб, кийими остига яширган қиличини яланғочлади 
ва эрининг бошини танасидан жудо қилди; қонга беланган аёл бошни жиноятга 
шерик бўлган қулига берди. 
10. У билан бирга, қонга беланган кийимида македон ўрдусига келади ва 
Искандарга шахсан ўзи билдирадиган хабар олиб келганлигини айтишларини 
сўрайди. 11. У дарҳол варвар аёлни олиб киришларини буюради. Уни қонга 
беланган кийимда кўриб, у зўрлашдан шикоят қилгани келган, деб ўйлайди ва 
сўзлашга рухсат беради. 12. Шунда аёл эшик ташқарисида туришга буюрилган 
қулини олиб келишларини сўради. Этаги остида Спитаменнинг бошини ушлаб 
турган қул шубҳа уйғотди. Тинтувда у яшираётган нарсасини кўрсатди. 13. 
Қонсизликдан ранги ўчган Спитаменнинг юз тузилиши шундай ўзгарган эдики, 
бу кимнинг боши эканлигини аниқ айтиб бўлмас эди. Шундай қилиб, подшоҳ 
унга одам бошини олиб келганликларини эшитиб, хонадан чиқди ва қулдан 
суриштириб, унинг кўрсатмаларидан ҳамма нарсани билди. 14. Кетма-кет 
унинг бошига ҳар хил фикрлар кела бошлади. У ўзига кўрсатилган хизматнинг 
аҳамиятини яхши англар эди. Агарда ўлдирилган қочоқ ва хиёнаткор тирик 
қолганида эди, унинг ишларига ғовбўларди. Бошқа тарафдан олганда, аёлнинг 
ўзи севган одамни, болаларининг отасини хиёнаткорона ўлдирганлиги унда 
жирканиш ҳиссини уйғотар эди. 15. Унда бу жиноят уйғотган жирканиш 
миннатдорчилик ҳиссидан устун келди ва подшоҳ унга ўрдудан кетишини 
айтишларини буюрди; у варварларнинг бешафқатлиги юнонларнинг юмшоқ 
табиатига салбий таъсир кўрсатишидан хавфсирар эди. 16. Даклар 
йўлбошчилари ўлдирилганлигини эшитиб, Спитаменнинг ишларидаги шериги 
Датафернни кишанлаб, Искандарга топширдилар ва ўзлари ҳам таслим 


219 
бўлдилар
1
.
Подшоҳ шу вақтдаги ғамларининг кўп қисмидан халос бўлиб, ўз 
ноибларини қўл остиларидаги одамларга нисбатан қилган ёмонликлари учун 
жазолай бошлади. 17. Шундай қилиб, у Гирканияни ва Мардани тапурлар 
билан Фратафернга топширди, ўз ҳузурига соқчилар билан Фрадатни олиб 
келишларини буюрди, унинг ўрнига Фратаферн ўтирди. Дранглар ҳукмдори 
Арсам ўрнига Стасанор тайинланди. Арсак Мидияга у ерда Оксидотнинг 
ўрнини босиш учун юборилди. Мазейнинг ўлимидан сўнг Бобил Ситамен 
ҳукмига топширилди. 
IV. Бу ишларни тугатиб, учинчи ойда Искандар лашкари билан қишки 
турар жойидан Гобаза
2
деб аталадиган вилоятга йўл олди. 2. Биринчи куни 
юриш тинч кечди; кейинги кун ҳали тинч эди, лекин биринчига қараганда 
қоронғироқ эди, келаётган бўрон аломатлари кўринди. 3. Учинчи кун осмонда 
яшинлар чақнади. Чарақлаган ёруғлик юраётган лашкарнинг кўзини 
қамаштирди ва даҳшатга солди. 4. Момақалдироқ тинмай гумбурлар эди. Ҳар 
томонда чарақлаган яшинлар кўринар эди; аскарларнинг қулоқлари том битди 
ва улар донг қотиб, на олдинга юришни, на жойда туришни билмас эдилар. 5. 
Шунда тўсатдан дўл аралаш жала қуя бошлади. Аввалига аскарлар жаладан 
қуроллари билан беркиндилар, аммо сўнгра улар совқотган қўллари билан 
нафақат қуролни тута олмас, балки қайси тарафга бурилишни ҳам 
билмасдилар, чунки жала уларга ҳар тарафдан қаттиқ куч билан ёпирилар эди 
ва ундан паноҳ топиб бўлмасди. 6. Мана энди лашкар сафи бузилиб, довон 
бўйлаб тарқалиб кетди; кўплар зўр беришдан кўра қўрқувдан кучсизланиб, ерга 
ётиб олдилар, аммо совуқ кучайганидан ёмғир дўлга айланарди. 
7. Бошқалар дарахтлар тагида беркиндилар ва бу улар учун таянч ва 
паноҳ бўлди. 8. Улар ўзлари учун ўлим ерини топганларини билар эдилар
чунки ҳаракат қилмай таналари ҳаётий иссиқликни йўқотар эди, аммо 
ҳаракатсизлик толиққан бадан учун ёқимли эди ва улар тинч ўлишга тайёр 
эдилар. Бўрон эса кучаяверди. Ва кундуз ёруғлигини, табиатнинг бу иньомини 
булутлар ва кечадек қоронғу ўрмонлар тўсиб қолар эди. 9. Биргина подшоҳ бу 
мушкилотларга тетиклик билан бардош берар эди; у юриб аскарларни кўрар, 
тарқаб кетганларни бир жойга тўплар, йиқилганларни кўтарар, узоқ уйларнинг 
мўриларидан кўтарилаётган тутунга ишора қилар, яқиндаги паноҳга 
шошилишга ундар эди. 10. Аскарларни ҳеч нарса подшоҳлари каби 
руҳлантирмади ва қутқарилишларига хизмат қилмади, у эса ўзининг ирода 
кучи билан уларни деб енгиб бўлмас қийинчиликларга бардош берар эди. 
11. Ниҳоят, бахтсизликлар пайтида онгдан кўра фойдалироқ бўладиган 
эҳтиёж совуқдан сақланиш йўлини топди. Аскарлар болталари билан 
1
Арриандан биламизки,Спитамен суғдларнинг бошлиқларидан эди. Унинг тавсифига кўра, кўчманчилар 
Искандарнинг яқинлашаётганини эшитиб, у билан тўқнашувдан сақланиб қолиш учун Спитаменга ҳужум 
қилганлар ва бошини кесганлар. Арриан, Курций ва бошқа муаллифларнинг матнидан аниқ кўринадики, маҳаллий 
аҳоли зодагонлари орасида Искандарга нисбатан ҳамжиҳатлик бўлмаган: уларнинг баъзилари унинг тарафига ва 
ҳатто хизматига ўтган бўлсалар, бошқалари босқинчиларга қаршилик кўрсатганлар.
2
Гобаза(Гозаба) вилояти тахминан ҳозирги Тожикистон жанубига тўғри келади. Гобаза вилоятининг Сисимифр 
қояси яқинида жойлашганлиги униПаретакенада бўлган деб тахмнн қилишга имкон беради (В.В.Григорьев, 
И.Маркварт).


220 
дарахтларни чопа бошладилар ва ҳар ерда гулхан ёқдилар. 12. Худди бутун 
ўрмон ёнаётгандек ва бу аланга ўртасида лашкар учун жой қолмаётгандек 
туюлар эди. Ушбу иссиқ совқотган таналарни иситар ва нафас олиш 
енгиллашар эди. 13. Айримлари варварларнинг ўрмон четидаги уйларида паноҳ 
топдилар, уларни бу ерга эҳтиёж олиб келган эди; бошқалари нам ерда ўрду 
қурдилар, чунки осмоннинг қаҳри юмшаётган эди. Бу фалокат икки минг 
аскарни, озуқа тайёрловчилар ва ўғруқ хизматкорларини ҳалок қилди. 14. 
Айтишларича, одамлар дарахтларга суяниб суҳбатлашаётганларида ўлим 
уларни ўз домига тортган ва улар шу ҳолатда қотиб қолганлар. 15. Тасодифан 
бир македон аскари, оёқларида зўрға турган бўлса ҳам қуролини ташламай, 
ўрдуга етиб келди. Уни кўриб, гулхан ёнида исинаётган подшоҳ ўрнидан турди 
ва совқотган ва ҳушини йўқотаётган аскарнинг қуролини ечиб, ўз ўрнига 
ўтқазди. 16. У эса узоқ вақтгача қаерда дам олаётганини ва ким уни 
ўтқазганини англай олмади; ниҳоят, ҳаётбахш иссиқлик унга қайтганидан сўнг 
у подшоҳ ўрнини ва подшоҳнинг ўзини кўрганида қўрқиб ўрнидан сакраб 
турди. Шунда Искандар унга қараб деди: “Сен англаяпсанми, аскар, форс 
подшоҳининг ҳукми остида яшагандан кўра, менинг ҳукмим остида яшаш 
қанчалик яхши эканлигини? Ахир, у ерда шоҳнинг ўрнига ўтирганлар қатл 
қилинган бўларди, сен учун эса бу нажот бўлди”.
18. Кейинги куни у ўз дўстлари ва саркардаларини йиғиб, йўқотилган 
барча нарсаларни қайтариши ҳақида эълон қилишни буюрди. Ва у ваъдасининг 
устидан чиқди. 19. Ҳақиқатан ҳам, Сисимифр кўп юк ҳайвонларини, икки минг 
туя ва қора моллар олиб келди, буларнинг ҳаммаси аскарларга тенг тақсимлаб 
берилди ва уларни очлик ва камбағалликдан сақлаб қолди. 20. Подшоҳ 
Сисимифр кўрсатган хизматни юқори баҳолади ва аскарларга олти кунлик 
қуруқ озуқа ғамлашни буюрди, чунки у сакларга қарши юришни 
режалаштирган эди. У бу мамлакатни хонавайрон этиб, олинган ўлжадан 30 
минг қорамолни Сисимифрга берди. 
21. Сўнгра у, бошида зодагон сатрап Оксиарт турган вилоятга келди; у 
подшоҳга таслим бўлди. Подшоҳ эса ҳокимиятни унга қайтариб берди, 
унданфақат уч ўғлидан иккиси ўзига қўшни бўлган қисмда хизмат қилишини 
сўради. 22. Сатрап унга ҳатто ёнида қолган ўғлини ҳам берди. Варвар 
ҳашаматли бир базм берди ва унга подшоҳни таклиф қилди. 23. Базм қизиган 
бир пайтда сатрап 30 нафар аслзода қизларни олиб киришни буюрди. Уларнинг 
орасида унинг Роксана исмли қизи бор эди. У гўзаллиги ва варварларда 
камдан-кам учрайдиган жозибаси билан ажралиб турар эди. 24. Гарчи Роксана 
атайин танлаб олинган гўзаллар билан бирга кирган бўлса ҳам, у ҳамманинг 
эътиборини ўзига тортди, айниқса, омад ҳомийлиги туфайли ўз хоҳишларига 
чегара билмаган подшоҳнинг бутун эътиборини ўзига жалб этди. 25. Ўз 
вақтида Искандар оталик ҳиссиёти билан Доронинг хотини ва икки бокира 
қизини тамоша қилар эди, уларнинг гўзаллиги Роксанадан бошқа ҳеч кимники 
билан тенг бўлмас эди. Энди эса подшоҳнинг ишқи келиб чиқиши бўйича 
умуман зотсиз бўлган қизга тушди. Искандар дедики, ҳокимиятни 
мустаҳкамлаш учун македонлар билан форсларнинг турмуш иттифоқи зарур: 
фақат шу йўл билан мағлубларнинг уят ҳиссини ва ғолибларнинг ғурур 


221 
ҳиссини енгиб бўлади. 26. Ахир, Искандар ўз шажарасини бошлайдиган Ахилл 
ҳам асира билан турмуш қурганку. У Роксанани шарманда қилмоқчи, деб 
ўйлашмасин; у қонуний турмуш қурмоқчи. 27. Ота кутилмаган бахтдан ўзида 
йўқ хурсанд бўлиб, Искандарнинг сўзларини тинглар эди. Подшоҳ эса ишқдан 
ёниб, аждодлар одати бўйича нон келтиришни буюрди: бу македонларда 
никоҳнинг муқаддас кафолати эди. Нонни қилич билан иккига бўлдилар ва 
Искандар билан Роксана ундан татиб кўрдилар. 28. Менинг ўйлашимча, ушбу 
одатни жорий қилганлар турмуш қураётганларга бу содда ва осон топиладиган 
емак орқали қанчалик кам нарса билан кифояланишлари кераклигини 
кўрсатмоқчи бўлганлар
1
.
29. Шундай қилиб, Осиё ва Европанинг ҳукмдори базмга хурсандчилик 
учун олиб келинган қизни, ундан ғолибларнинг ҳукмдори туғилиши учун, 
хотинликка олди. 30. Подшоҳнинг яқинлари, унинг қайнотаси енгилганлар 
орасидан танланганлигидан норози эдилар. Аммо Клит ўлдирилганидан сўнг 
эркинлик йўқотилган эди ва лаганбардорликка ўрганган юзларда розилик 
кўринар эди. 
V. Айни вақтда подшоҳ Ҳиндистонга, у ердан эса Уммон томон юришни 
режалаштирган эди. Унинг орқасида режаларининг амалга ошишига тўсқинлик 
қиладиган ҳодиса рўй бермаслиги учун барча вилоятлардан 30 минг 
ўспиринларни йиғишни, уларни қуроллантириб, ҳузурига келтиришни буюрди; 
у улардан гаров ва аскар сифатида фойдаланмоқчи эди. 2. У Кратерни хоинлар 
Гавстан ва Катенни таъқиб қилиш учун юборди; Гавстан асир олинди, Катен 
эса жангда ўлдирилди
2
, Полиперкон Бубокене деб аталмиш мамлакатни забт 
этди. 3. Бу ишларни тугатиб, у ўз фикрини Ҳиндистонга юришга қаратди. Бу 
мамлакат олтин ва дурга ҳамда қимматбаҳо тошларга, яъни буюклик 
аломатидан кўра дабдабалик нишоналарига бой деб ҳисобланар эди. 4. Кўпни 
кўрган одамлар айтар эдиларки, Искандар ҳаммадан устун бўлатуриб ва ҳеч 
ким ундан ўзиб кетишини хоҳламай, қалқонларни кумуш тангалар билан 
қоплайди, отларга тилла тақинчоқлар тақади, айрим совутларни олтин билан, 
бошқаларини кумуш билан безайди; 120 минг тўла қуролланган аскар подшоҳ 
ортидан жангга борарди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish