Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Тошкент педиатрия тиббиѐт институти



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet82/224
Sana14.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#794487
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   224
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

Тошкент педиатрия тиббиѐт институти 
Чет тиллар, педагогика ва психология кафедраси 
 
Долзарблиги
. XXI аср ўзига хос интеллектуал қобилиятни, 
псиxофизиологик ва психоэмоционал жиҳатдан ривожланганликни талаб 
этадиган, интеллектуал бойлик ҳукмронлик қиладиган аср. Бугунги кунда 
юқоридаги xислатларни ўзида мужассамлаштирган инсонларгина юқори 
муваффаққиятларга эришиши мумкин. Шу сабабли таълимнинг вазифаси 
бугунги 
ѐшларнинг 
шахсий-индивидуал 
хусусиятларини 
ўрганиш, 
қобилиятларини аниқлаш ва ўзига хос ривожланиш дастури асосида уларни 
баркамол шахс сифатида тарбиялашдир. 
Ишнинг мақсади. 
Адабиѐтлар билан ишлаш, манбаларни ўрганиш ва 
маълумотлар таҳлили орқали
 
ўқитишда таълим олувчиларнинг интеллектуал 
қобилиятларини аниқлаш ва индивидуал ѐндашувни ташкил этиш 
муаммоларини назарий жиҳатдан ѐритишдан иборат.
 
Қўлланилган усуллар. 
Адабиѐтлар билан ишлаш ва назарий таҳлил. 
Олинган 
натижалар 
муҳокамаси. 
Ривожланган 
давлатлар 
таълимининг индивидуаллаштирилганлик хусусияти мамлакат ривожи ва 
тараққиѐтида катта роль ўйнайди. АҚШ, Германия, Япония сингари юксак 
тараққий этган давлатлар таълимида шаxс псиxологияси ҳамда интеллектуал 
қобилияти 
(IQ 
– 
Intelligence 
quotient, 
―интеллектуал 
салоҳият 
коэффициенти‖) алоҳида ўрганилади. Ҳар бир таълим олувчи маxсус 
псиxологик ҳамда IQ-тестларидан ўтказилади. Бу тестлар таълим 
олувчиларнинг руҳий имкониятлари, ресурслари, қобилиятлари ва 
хусусиятларини аниқлашга, ўз устида қандай қилиб мустақил ишлашни 
англашга, касбга тўғри йўналтиришга ѐрдам беради. 
Қобилиятларга алоқадор жиҳатлар бўйича айрим маълумотларни айтиб 
ўтиш мақсадга мувофиқ: а) қобилиятлар шахснинг психологик индивидуал 
хусусиятларидир; б) мазкур хусусиятлар билим, кўникма, малакаларни ҳосил 
қилиш билан боғлиқ; в) шу билан бирга, ушбу хусусиятлар шахснинг билим, 
кўникма ва малакаларига тааллуқли эмас. Психологик тадқиқотларнинг 
кўрсатишича, таълим жараѐнида ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича 
―қониқарли‖ таълим олувчи кейинчалик ижобий томонга ўзгариши, бошқа 
соҳада юксак натижаларга эришиши, ҳатто мутахассисликка ѐндош 
ихтисосликда ўзини кўрсатиши мумкин. Таълим ва ижтимоий ҳаѐтда 
―уқувсиз‖, ―яроқсиз‖, ―умидсиз‖ деб баҳоланган инсонлар кейинчалик бирон-
бир соҳанинг кучли етакчи мутахассиси сифатида танилиши ҳам мумкин. Бу 
вазият тескари кўринишга эга бўлган ҳолатлар ҳам мавжуд. Ўзлаштириш 
кўрсаткичи ―аъло‖ таълим олувчи кейинчалик бирор бир соҳада юқори 


142 
натижаларга эриша олмаслиги, ўртамиѐна мутахассис сифатида баҳоланиши 
мумкин. Шунинг учун билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш жараѐнида 
қобилиятлар намоѐн бўлса-да, лекин улар билим, кўникма, малакаларга 
бевосита тааллуқли эмас. Қобилият ва БКМ моҳият, мазмун ва маъно 
жиҳатидан бир-биридан тафовут қилади, шу билан бирга уларнинг 
бирлигини эътироф этиш мумкин. Қобилиятлар билим, кўникма ва 
малакаларда акс этмайди, балки уларни эгаллаш динамикасида намоѐн 
бўлади. Шахснинг маълум бир фаолиятни муваффақиятли амалга ошириш, 
билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган 
фарқларда намоѐн бўладиган лаѐқатлар ва потенциал имкониятлар 
қобилиятларни билдиради. Шунинг учун ҳар бир шахсдан бир хил натижа, 
бир хил сифат кутиш мумкин эмас, чунки инсонлар ўз қобилиятлари бўйича 
бир-бирларидан муайян даражада фарқ қиладилар. 
Қобилиятлар тараққиѐтининг юксак босқичи, яъни қандайдир мураккаб 
меҳнат фаолиятини муваффақиятли, мустақил, ижодий ва оригинал тарзда 
бажариш имконини берадиган қобилиятлар мажмуаси талантни (юнон. 
talanton қимматбаҳо, ноѐб нарса, ирсий, табиий хислат деган маънони 
англатади) ифодалайди. Талантнинг асосий белгилари: а) муваффақиятни 
таъминлаш; б) фаолиятни маҳорат билан мустақил бажариш; в) оригиналлик 
хусусияти, ўзгартирувчанлик, яратувчанлик имкониятининг мавжудлиги; г) 
қобилият ҳамда истеъдодлар йиғиндисидан иборат эканлиги; д) шахсий 
индивидуал психологик хислатлиги кабилар. 
Қобилиятларни аниқлашда шахснинг қизиқиши муҳим роль ўйнайди. 
Қизиқиш инсонларнинг дунѐқараши, эътиқодлари, идеаллари, яъни унинг 
олий мақсадлари, эзгу ниятлари, орзу умидлари билан бевосита 
мужассамлашади ҳамда уларнинг муваффақиятли кечишини таъминлаш учун 
хизмат қилади. Қизиқиш билимларни онгли, пухта, барқарор англаган ҳолда 
ўзлаштиришда, кўникма, малакаларни шакллантиришда, шахс қобилияти, 
зеҳни, уқувчанлигини ривожлантиришга, атроф оламни мукаммалроқ 
тушунишга, билим савиясининг кенгайишига ѐрдам беради. Қизиқиш мотив 
сингари борлиқнинг мўъжизакор томонларини билишга, фан асосларини 
эгаллашга фаолиятнинг турли-туман шаклларига нисбатан ижодий 
ѐндошишни вужудга келтиради, меҳнатга, таълимга маъсулият билан 
муносабатда бўлишни шакллантиради, ҳар қайси яккаҳол шахсда ишчанлик, 
ғайрат-шижоат, эгилмас иродани таркиб топтиришга пухта психологик шарт-
шароитлар яратади. Қизиқишнинг психологик моҳиятидан келиб чиққан 
ҳолда ѐндошилганда, қизиқиш, инсонда интилиш, фаоллик, ички туртки, 
эҳтиѐжни руѐбга чиқариш манбаи ролини бажаради. 
Туғма иқтидорли болалар ҳақида сўз кетганда, энг аввало, болалар 
психикасининг ѐш хусусиятларини билиш зарур. Қобилият ва иқтидорлилик 
инсон ҳаѐти давомида акс эттириб борилади. Айрим болаларда эрта 
даврлардан ривожланишнинг айрим самарали кўринишлари: эрта ѐшдан 
бошлаб уларда ривожланишнинг юксак муваффақияти ҳамда ақлий 
қобилияти кузатилади. Мактабда алоҳида эътиборни фақатгина орқада 


143 
қолган ўқувчиларгина эмас, балки бошқаларга солиштирганда ўқиш осон 
ҳисобланадиган, ўқув жараѐнида юқори муваффақиятларга эришаѐтган 
болалар ҳам тортади. Таълим жараѐнида, жамоат ишларида фаоллиги, 
етакчилиги, эришган муваффақиятлари билан бир-биридан фарқ қилади. 
Иқтидорли болаларда ақлий қобилиятнинг эрта вужудга келиши ота-оналар, 
педагоглар, жамоатчиликни бепарво қолдирмаслиги керак. Акс ҳолда 
улардаги талантнинг йўқолишига олиб келиши мумкин. Иқтидорли 
болаларнинг мактабга қабул қилинишида уларнинг ақлий лаѐқатларини 
ҳисобга олмаслик фақатгина ота-оналар учунгина эмас, ўқитувчиларга ҳам 
муаммо туғдиради. Чунки уларнинг ривожланиш темпи ва ақлий 
ривожланиши алоҳида ѐндошишни талаб қилади. Бунда болаларга ҳар хил 
вариантлар қўлланилади. Айрим пайтларда болани мактабга бир ѐки икки 
йил аввал қабул қилади. Айрим пайтларда мактаб ѐшига келганда уни дарҳол 
икки ѐки учунчи синфга айрим пайтлари биринчи синфга қабул қилади. 
Лекин кейинчалик уни тезлик билан ундан каттароқ синфга ўтказилади. 
Иқтидорлилик – бу инсон қобилиятининг ўзига хос такрорланмас 
индивидуал хусусияти ҳисобланади. Эрта ақлий ривожланган боланинг 
психологиясини фақатгина боладаги қатнашувчи барча категорияларнинг 
хусусиятларигина ажратиб туради. Асосий эътибор шундай болалар 
орасидаги фарқлар бўлиб ҳисобланади. Эрта ақлий ривожланиш белгилари 
бор болалар бир-биридан кўпгина шахсий томонлари билан ажралиб туради. 
Яъни, уларнинг ривожланишида муҳим ҳисобланадиган томонлари ўз-ўзига 
баҳо бериш хусусиятида ва ўз ўзини танқид қилишда намоѐн бўлади. 
Хулоса
. Юксак интеллектуал қобилиятли болаларни ўқитиш ҳамда 
тарбиялаш муаммолари катта ижтимоий аҳамиятга эга. Ҳар бир талантли 
инсон жамият учун ўзига хос интеллектуал бойлик ҳисобланади. 
Жамиятнинг руҳий потенциали ҳамда унинг моддий ривожланиши кўп 
ҳолларда олимларнинг, соҳа мутахассисларининг ақлий салоҳияти, кўп 
ишлашига боғлиқ бўлади. Ақлий жиҳатдан ривожланган иқтидорли 
болаларни ўқитиш ва тарбиялашда шахсда ривожланувчи индивидуал 
хусусиятларнинг диққат марказида бўлмаслиги мумкин эмас. Ақлий 
жиҳатдан ривожланган иқтидорли болалар мактабда ҳам, уйда ҳам бир қанча 
тўсиқларга учрайди. Биринчи навбатда боладаги ўзига хос қобилият юзага 
чиққанда ота-оналар ҳамда педагоглар қандай йўл тутиши, қандай 
йўналтириши, болани нималар билан банд қилиши ва шуғулланиши муҳим 
аҳамиятга эга. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish