Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Адлия органлари ривожланишининг асосий босқичлари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

11.2. Адлия органлари ривожланишининг асосий босқичлари 
Ўзбекистон адлия халқ нозирлиги (АХН) 1924 йил 26 ноябрда 
Туркистон автоном республикасининг Адлия халқ нозирлиги 
негизида Революцион қўмита (РевКом) қарори билан ташкил этилган 
эди. Унинг энг муҳим вазифаларидан бири Ўзбекистон таркибига 
кирган собиқ давлатлар, яъни Бухоро Амирлиги, Хива ва Қўқон 
хонлиги ҳудудида адлия органлари фаолиятини мувофиқлаштириш 
ва тизимлаштиришдан иборат эди.
1925 йил 6 майда Ўзбекистн МИҚ (Марказий Ижроия Қўмитаси) 
Раёсати Адлия халқ нозирлиги тўғрисида Низомни тасдиқлади. 
Низомда АХН тузилиши ва ваколатлари доираси белгилаб берилди. 
Низомнинг 1-моддага асосан ЎзССР АХН зиммасига: барча суд 
муассасалари, прокуратура, тергов органлари, нотариат ва суд 
ижрочиларига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва кўрсатмалар 
бериш; ер комиссиялари ва бошқа суд функциялари берилган 
муассасалар фаолияти устидан кузатувни амалга ошириш; адлия 
органлари, бир томондан, ва бошқа идоравий органлар, иккинчи 
томондан ўртасидаги ваколатларни ажратиш борасидаги низоли 
масалаларни кўриб чиқиш; ЎзССР МИҚ ва ХКК (Халқ нозирлари 
кенгаши)га киритиладиган барча қонун таклифларини дастлабки 
кўриб чиқиш; қонунийликка риоя этиш устидан назорат; амалдаги 
қонунларга шарҳлар бериш ва республика қонун ҳужжатлари ва 
ҳукумат фармойишлари тўпламларини нашр этиш ва бошқалар 
юклатилган эди. 
Адлия халқ нозирлиги учта асосий бўлимдан иборат эди: суд 
тузилиши ва назорат, прокуратура, шунингдек, қонун таклифлари 
бўлими. Адлия халқ нозирлар бир вақтнинг ўзида ЎзССР ХКК 
тақдимномасига биноан, МИҚ томонидан тайинланадиган ва озод 
этиладиган республика Давлат прокурори ҳам саналар эди. Суд ва 
прокуратура органлари фаолиятига раҳбарлик қилиш билан боғлиқ 
бўлган энг муҳим масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш 
мақсадида Адлия халқ нозирлиги ҳузурида Адлия халқ нозири, унинг 
иккита ўринбосари, ЎзССР АХН бўлимлари мудирлари ва 
республика Олий суди Раиси таркибида Ҳайъат фаолият кўрсатар 


29 
эди. 22 декабр 1926 йил Ўзбекистон Адлия халқ нозирлиги 
тўғрисидаги Низом ўзгартирилди ва тўлдирилди, 1931 йил 11 
октябрда эса кейинги йилларда суд-прокурор органлари тузилиши ва 
функциялари ўзгариши муносабати билан кўп марта ўзгарган янгиси 
билан алмаштирилган эди. 
Прокурор назорати республика прокурори, Олий суд ҳузуридаги 
прокурор ёрдамчиси, вилоят прокурорлари ва вилоят судлари 
ҳузуридаги ҳамда алоҳида участкаларда (уездларда) прокурор 
ёрдамчилари бошчилигида ЎзССР АХН прокуратура бўлими 
томонидан амалга оширилар эди. 1925 йил 6 майдаги Ўзбекистон 
Адлия халқ нозирлиги тўғрисидаги низомнинг 8-моддасига кўра, 
ЎзССР АХН прокуратура бўлими барча давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органлари, ҳужалик муассасалари, жамоат ташкилотлари 
ва хусусий шахсларнинг ҳаракатлари қонунийлиги устидан давлат 
номидан назоратни амалга оширар эди; айбдорларга нисбатан 
жиноий таъқибни амалга оширган ва маҳаллий Кенгашлар Ижроия 
Қўмиталари, 
халқ 
нозирликлари 
ва 
республика 
марказий 
муассасаларининг қонунни бузувчи қарорлари устидан протест 
киритган. 
ЎзССР АХН прокуратура бўлими зиммасига жиноятларни очиш 
соҳасида тергов ва суриштирув органлари фаолияти устидан, 
шунингдек, Давлат сиёсий бошқармаси (ГПУ) фаолияти устидан 
бевосита кузатувни амалга ошириш, озодликдан маҳрум этиш 
жойлари ва ахлоқ тузатиш меҳнат муассасалари тўғри фаолият 
кўрсатиш устидан кузатувни амалга ошириш юклатилган эди. ЎзССР 
МИҚнинг 1928 йил 27 октябрдаги “ЎзССР суд органларига 
раҳбарлик қилиш тартиби тўғрисида”ги қарори билан республика 
Адлия халқ нозирлиги тузилишига муҳим ўзгаришлар киритилган 
эди. Қарорда суд сиёсати яхлитлигини таъминлаш ва суд органларига 
раҳбарлик қилиш зарурати туфайли, ЎзССР АХН шундай қайта 
ташкил этилсинки, унда максимал тарзда, тўла ҳажмда унинг 
фаолияти соҳаларига раҳбарлик қилиш яхлитлигини таъминлансин ва 
айниқса, прокуратура ва суд органларига нисбатан раҳбарлик қийиш 
ва бошқарув таъминлансин деб белгиланган. 
Суд 
ва 
прокуратура 
органларига 
раҳбарлик 
қилишни 
бирлаштириш мақсадида Адлия халқ нозирлигида иккита ўринбосар 
лавозими таъсис этилган эди: бири – прокуратура йўналиши бўйича 
(унинг ўзи республика прокурори), иккинчиси – суд йўналиши 
бўйича (унинг ўзи ЎзССР Олий суди раиси). 


30 
Барча суд органларига раҳбарлик қилиш ишлари республика 
АХН мужассамлашган эди. Судларга умумий турдаги директив 
кўрсатмаларни Алия халқ нозирлиги республика Олий суди орқали 
ёки ЎзССР АХН розилиги билан бевосита Олий суд берган. Суд 
амалиётиган кундалик раҳбарлик қилиш ва ягона суд сиёсатини 
амалга ошириш республика Олий суд зиммасига юклатилган эди. 
Суд қарорлари, ажримлари ва бўйруқларини ижро этиш 
мақсадида халқ судлари ҳузурида уларнинг бевосита кузатуви ва 
раҳбарлиги остида суд ижрочилари ишлар эди. Уларни тайинлаш
бошқа жойга ўтказиш ва бўшатиш АХН ўз ташаббуси билан ёки халқ 
судлари ва туман ижроия қўмиталари тақдимномаларига асосан АХН 
томонидан амалга оширилар эди. ЎзССР Адлия халқ нозирлиги 1931 
йил 11 октябрда ЎзССР МИҚ ва ХКК томонидан тасдиқланган янги 
Низомга асосан Прокуратура,Олий суд, ташкилий кўрсатмалар бериш 
бўлими, ахлоқ тузатиш меҳнат муассасалари бош бошқармаси ва 
умумий бўлимдан ташкил топган эди. Адлия халқ нозири республика 
прокурори, Олий суд раиси ва ахлоқ тузатиш меҳнат муассасалари 
бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи ўринбосарларга эга 
эди. 
ЎзССР АХН республика ҳудудида ягона суд сиёсатини амалга 
ошириш, барча адлия органлари фаолиятига умумий раҳбарлик ва 
уни ташкил этиш, давлат, жамоат муассасалари ва хусусий 
шахсларнинг ҳаракатлари қонунийлиги устидан назоратни амалга 
ошириш билан шуғулланар эди. У жиноятчиликка қарши кураш 
соҳасида барча тергов органлари фаолиятига, жиноятчилик ва у 
билан кураш усулларини ўрганишга раҳбарлик қилган. Адлия халқ 
нозирлиги ваколатлари доирасига барча махсус суд органлари 
устидан назорат, шунингдек, республикада ахлоқ тузатиш меҳнат 
амалиёти устидан назоратни амалга ошириш ва бошқалар кирар эди. 
ЎзССР МИҚ қонунчиликда бўлган ўзгартиш ва тўлдиришлар 
муносабати билан 1931 йил 20 июлдаги қарор билан ЎзССР суд 
тузилиши тўғрисидаги низом янгидан қабул қилинган эди. ЎзССР 
Прокуратурасини бир вақтнинг ўзида Адлия халқ нозири ўринбосари 
бўлган республика прокурори бошқарар эди. У ЎзССР Кенгашлари 
МИҚ Раёсати томонидан тайинланар эди.
Республика прокурорига бевосита туман ва шаҳар прокурорлари 
бўйсунган. Алоҳида ҳолларда прокурор назорати бир нечта 
туманларда бир прокуратура томонидан амалга оширилган. Туман ва 


31 
шаҳар прокурорлари республика прокурори томонидан лавозимга 
тайинланар, бошқа жойга ўтказилар ва лавозимдан озод этилар эди.
1934 йил 10 сентябрда ЎзССР МИҚ ва ХКК “Суд ва прокуратура 
органларини қайта ташкил этиш ва мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 
қарор қабул қилишди, у Адлия халқ нозирлиги, Ўзбекистон 
Прокуратураси ва Олий суди тузилишини бир оз ўзгартирди. Ўшанда 
АХН республика прокуратураси, Олий суди ва бўлимлардан ташкил 
топган эди. ЎзССР прокуратураси умумий бўлим ва Олий суд 
прокуратурасига бўлинган эди. Алоҳида қисм ва бўлимларнинг 
функционал қурилиши хос бўлган бундай тузилиш вазифаларнинг 
тезкор ва тўғри ҳал этилишини таъминламас эди, раҳбариятга олиб 
келар эди, умуман, унга керак бўлган аниқликдан маҳрум қилар эди.
Марказлашган суд ва прокуратура тизимини ташкил этишнинг 
якунловчи ҳужжати бўлиб Совет Иттифоқи МИҚ ва ХККнинг 1936 
йил 20 июлдаги “СССР Адлия халқ нозирлигини ташкил этиш 
тўғрисида”ги қарори бўлди. 1936 йил 8 декабрда Совет Иттифоқи 
МИҚ ва ХКК Совет Иттифоқи Адлия халқ нозирлиги тўғрисидаги 
низомни тасдиқлашди. Ўзбекистон Олий суди суд бошқаруви 
функциясидан озод этилган эди, у фақат республика судларининг 
юқори назорат инстанцияси бўлиб қолди. Совет Иттифоқи Адлия 
халқ нозирати ташкил этилиши билан иттифоқдош республикалар 
Адлия 
халқ 
нозирликлари 
ваколатлари 
доирасидан 
барча 
прокуратура-тергов органлари ажратиб олинган эди. Совет Иттифоқи 
Адлия халқ нозирлиги зиммасига суд муассасалари фаолиятини 
ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш юклатилган эди. 
Республика МИҚ ва ХККнинг 1937 йил 20 майдаги қарори билан 
ЎзССР Адлия халқ нозирлиги тўғрисидаги низом янгидан 
тасдиқланди, ушбу ҳужжатга кўра, унинг зиммасига судлар 
томонидан Суд тузилиши тўғрисидаги низомни, жиноят, фуқаролик 
ва прцессуал кодексларни қўлланиши устидан кузатиш; уларни 
қўллаш амалиётини умумлаштириш ва уларга тегишли ўзгартиш ва 
қўшимчалар ишлаб чиқиш; судлар томонидан совет қонунларини 
қўллаши устидан назорат ва судларга суд амалиёти тўғрилиги ва 
яхлитлигини таъминлаш мақсадида умумий кўрсатмалар бериш; суд 
тизимини ташкил этиш, судьяларни танлаш ва судларнинг ташкилий-
хўжалик жиҳатдан таъминлашни амалга ошириш; ЎзССР суд 
муассасаларида тафтиш ўтказиш ва уларга кўрсатмалар бериш; 
ҳимоячилар ҳайъати фаолиятига раҳбарлик қилигш ва улар устидан 
назоратни амалга ошириш ҳамда аҳолига юридик ёрдам беришни 


32 
ташкил этиш; ишлаб чиқариш ўртоқлик ва қишлоқ жамоат судлари, 
нотариат, юридик мактаблар ва курслар фаолиятига раҳбарлик қилиш 
ва улар устидан назоратни амалга ошириш; ЎзССР қонунчилигини 
кодификациялаштириш бўйича ишни амалга ошириш; суд 
статистикасини юритиш ва бошқа вазифалар юклатилган эди. 
Низомда ЎзССР Адлия халқ нозирлиги тузилиши ҳам 
белгиланган эди, унинг бошида иккита ўринбосарга эга Халқ нозири 
турар эди. ЎзССР АХН таркибида суд муассасалари бўлимлари
1
, суд 
орқали ҳимоя қилиш ва аҳолига юридик ёрдам кўрсатиш бўлими, 
нотариат сектори, ЎзССР қонунчилигини кодификациялаштириш 
бўлими, юридик маслаҳатхона
2
ва бошқалар ташкил этилганди. АХН 
ҳузурида ЎзССР Адлия халқ нозири томонидан чақириладиган 
Кенгаш фаолият кўрсатар эди.
Ўзбекистон таркибига Қорақалпоғистон АССР қўшилиши билан 
ЎзССР Адлия халқ нозирлиги зиммасига янги ташкил этилган Адлия 
халқ нозирлиги ва ҚҚ АССР Бош суди (кейинчалик Олий судга 
ўзгартирилган) устидан раҳбарлик қилиш ҳам юклатилган эди. 
Иттифоқ Адлия халқ нозирлигининг ташкил топиши билан ЎзССР 
Олий суди ваколатлари ҳам ўзгарди. У суд бошқарув функциясидан 
озод этилганди, ушбу функция одил судловни амалга ошириш 
функциясидан ажратилган эди. Бу ажратиш бирдан эмас, аста-секин, 
яъни СССР, иттифоқдош ва автоном республикалар суд тузилиши 
тўғрисидаги Қонун қабул қилинишидан олдин амалга оширилган эди 
(1938 й.). 
Барча ЎзССР суд органлари фаолиятига раҳбарлик қилиш 
республика АХН зиммасига юклатилган эди, у 1939 йил 1 ноябрда 
ЎзССР ХКК томонидан тасдиқланган АХН тўғрисидаги Низом 
асосида амал қиларди. Республика АХН зиммасига ҚҚ АССР АХН, 
вилоят бошқармалари фаолиятига раҳбарлик қилиш, ЎзССР 
судларини ташкил этиш, суд органлари иши устидан назорат, 
уларнинг ишини ташкил этиш ва яхшилаш бўйича раҳбарлик 
кўрсатмалар бериш, адвокатура, нотариал органлар фаолиятини 
ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш, ҳуқуқшунос кадрларни 
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ЎзССР қонун ҳужжатларини 
кодификацияташтириш 
учун 
материаллар 
тайёрлаш, 
суд 
сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш ва бошқалар юклатилган эди.
1
Мазкур бўлимлар қуйидаги бўлинмаларга эга бўлган: а) ташкилий-ахборот сектори; б) тафтиш-инструкторлик 
сектори; в) ишлаб чиқариш-ўртоқлик ва қишлоқ жамоат судлари бўйича гуруҳ; г) суд статистикаси сектори. 
2
Мазкур бўлимга кадрларни ҳисобга олиш, юридик мактаблар ва курсларнинг ишига раҳбарлик қилиш, 
режаларни тузиш каби вазифалар юклатилган эди. 


33 
1937-1941 йилларда ЎзССР АХН ЎзССР давлат нотариати 
тўғрисидаги низомга бир қатор қўшимча киритди. Республиканинг 54 
туманида нотариал идораларнинг йўқлиги муносабати билан у 1938 
йил 27 августда ушбу туман судьялари зиммасига нотариал 
ҳаракатларни амалга оширишни юклаш тўғрисида буйруқ чиқарди. 
Республика АХН ҳайъати халқ нозири (коммисари), унинг 
ўринбосарлари 
ва 
раҳбар 
ходимлари 
таркибида 
ўзининг 
мажлисларида 
амалий 
раҳбарлик, 
ижронинг 
текширилиши, 
кадрларни танлаш масалаларини ҳал этарди, ҳисоботлар тинглар эди 
ва ҳоказо. ҚҚ АССР АХН 1940 йил 9 январда ҚҚ АССР ХКК 
томонидан тасдиқланган ҚҚ АССР АХН тўғрисидаги низом асосида 
фаолият юритар эди. Унинг таркибига халқ судлари бўлими суд 
ижрочилари сектори билан, кодификация, адвокатура, нотариат ва 
бошқа секторлар кирар эди.
СССР Олий Кенгаши Раёсатининг “Ўлка, вилоят судлари 
ҳуқуқларини кенгайтириш ва меҳнат қилувчилар депутатлари вилоят, 
ўлка кенгашларининг ҳузуридаги иттифоқдош республикаларнинг 
вазирликлари бошқармаларини тугатиш тўғрисида”ги Фармонига 
(1956 йил август ойи) ва ЎзССР Олий Кенгаши Раёсати 1956 йил 7 
августдаги “Меҳнаткашлар депутатлари вилоят Кенгашлари 
ҳузуридаги ЎзССР Адлия вазирлиги бошқармаларини тугатиш 
тўғрисида”ги Фармонига асосан, ЎзССР Вазирлар Кенгаши 1956 йил 
6 ноябрдаги қарори билан республика Адлия вазирлиги тўғрисидаги 
янги низомни тасдиқлади. Шу қарор билан ЎзССР давлат нотариати 
тўғрисидаги Низомига ўзгартишлар киритилди (ЎзССР Вазирлар 
Кенгаши томонидан 1956 йил 16 февралда қабул қилинган). 
Низомга кўра, ЎзССР Адлия вазирлиги бевосита Вазирлар 
Кенгашига бўйсунарди. Вазирликда вазир, унинг ўринбосарлари ва 
бир нечта раҳбар ходимлар таркибида ҳайъат фаолият кўрсатар эди, у 
суд муассасалари ва адлия органлари фаолиятининг амалий 
раҳбарлик, ижронинг текширилиши, кадрларни танлаш, энг муҳим 
буйруқлар, йўриқномалар тайёрлаш ва бошқа масалаларни кўриб 
чиқарди.
Адлия вазирлиги зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган эди: 
ҚҚ АССР адлия вазирлиги фаолиятига раҳбарлик қилиш, суд 
органлари иши ҳолати устидан назорат ва уларнинг ишини ташкил 
этиш бўйича раҳбарий кўрсатмалар бериш; нотариал идоралар 
ташкил этиш ва вилоят судлари билан бир қаторда улар фаолиятига 
раҳбарлик қилиш; адвокатура тўғрисидаги Низомга асосан 


34 
адвокатура фаолиятини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш; 
адлия, суд, нотариат, адвокатура органлари кадрларини тайёрлаш ва 
қайта тайёрлаш; қонун ҳужжатлари ва ЎзССР ҳукумат меъёрий 
қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ЎзССР қонунлари, Олий 
Кенгаш Раёсати фармонлари ва ЎзССР ҳукумат қарорларини 
кодификациялаштириш учун материаллар тайёрлаш ва уларни 
тизимлаштириш.
1959 йил 23 мартда вилоят ва халқ судлари фаолияти устидан 
назоратни мужассамлаштириш мақсадида ЎзССР Олий Кенгаш 
Раёсати республика Адлия вазирлигини тугатди. Вилоят ва халқ 
судларида тафтиш ўтказиш, уларнинг фаолияти устидан назорат 
қилиш ҳуқуқи, суд статистикасини юритиш бўйича мажбурият 
ЎзССР Олий суди ваколатига ўтди. Бундай қайта ташкил этиш 
натижасида суд бошқарув органлари сифатида юқори суд 
инстанциялари ҳисоблана бошланди. Бу эса уларга хос бўлмаган 
ташкилий-бошқарув функциялар билан бевосита одил судловни ва 
суд назоратини амалга ошириш фаолиятига зиён етказиб, уларни 
ишга кўмилиб кетишига сабаб бўлди.
Унга кўра, 1970 йил 1 октябрда ЎзССР Олий Кенгаши Раёсати 
“Иттифоқ-республика миқёсида ЎзССР Адлия вазирлигини ташкил 
этиш тўғрисида”ги Фармонни чиқарди. У тўғрисидаги Низом эса 
1972 йил 27 сентябрда ЎзССР Вазирлар Кенгаши қарори билан 
тасдиқланган эди. Адлия вазирлиги ҚҚ АССР Олий суди, вилоятлар, 
Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) халқ судлари устидан ташкилий 
раҳбарликни амалга оширар эди, ЎзССР қонун ҳужжатларини 
кодификациялаштириш ҳақидаги таклифларни тизимлаштириш ва 
тайёрлаш ишини амалга оширар эди, халқ хўжалигидаги ҳуқуқий 
ишларга услубий раҳбарликни, аҳоли орасида ҳуқуқий билимларни 
тарғиб қилиш ва қонунчиликни тушунтириш бўйича давлат 
органлари ва жамоат ташкилотлари ишига услубий раҳбарлик ва уни 
мувофиқлаштиришни амалга оширар эди, нотариат, Тошкент суд 
экспертизаси илмий-тадқиқиот институтига раҳбарлик қилади, 
шунингдек, ЎзССР фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш ва 
адвокатура органлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Бу 
йилларда Адлия вазирлиги жиноят ва фуқаролик ишларини кўриб 
чиқишда суд фаолиятини яхшилаш масалаларини бир неча бор кўриб 
чиққан
1

1
Бу ҳақда батафсилроқ қаранг: Абдусаломов М. Становление и развитие органов юстиции Узбекистана. – 
Ташкент: Адолат, 1996. 


35 
Ўзбекистон халқи биринчи марта давлат мустақиллигига эришди. 
Унинг тарихий аҳамияти биринчи навбатда у инсон ҳуқуқлари ва 
давлат мустақиллиги 
принципларига 
содиқлигини 
белгилаб 
беришида, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш 
вазифаларини қўйишида намоён бўлади. 
Демократик ҳуқуқий давлатни қонуннинг юқори ва мустаҳкам 
нуфузисиз барпо этишни тасаввур этиб бўлмайди. Бу ҳақиқат 
янгиланиш ва тараққиёт сиёсатида асос қилиб олинган. Қонун 
устуворлиги, 
қонун 
чиқарувчи, 
ижро 
этувчи 
ва 
суд 
ҳокимиятларининг унга бўйсуниши – ҳуқуқий давлат фаолият 
кўрсатишининг зарурий шартидир. Айнан Конституция, қонунлар ҳар 
қандай ҳокимиятдан устун туриши керак. Мазкур шартсиз 
инсонларда уларнинг ҳуқуқлари бузилмаслигига ишонч туйғусини 
шакллантириш, шахсий ва иқтисодий эркинлик жамияти ташкил 
топиши мумкин эмас. 
Ҳуқуқий давлат шаклланиш даврида республика умумюридик 
орган сифатида Адлия вазирлигининг роли анча ошади. Адлия 
органлари роли ва жавобгарлигини ошириш, қонун ижодкорлиги 
фаолиятини фаоллаштириш, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатишни 
яхшилаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини 
ҳимоя 
қилиш 
мақсадларида 
Ўзбекистон 
Республикаси Президенти 1992 йил 8 январда “Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш 
тўғрисида”ги Фармон чиқарди. Ушбу Фармон билан иттифоқ-
республика миқёсидаги ЎзССР Адлия вазирлиги Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. 
Президент И.А.Каримовнинг 1992 йил 8 январдаги Фармонига 
асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1992 йил 12 
ноябрда (523-сон) “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида”ги қарорни 
қабул қилди ва унда ЎзССР Вазирлар Кенгашининг 1972 йил 27 
сентябрдаги “ЎзССР Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомни 
тасдиқлаш тўғрисида”ги 427-сонли қарорини ўз кучини йўқотган деб 
топди, Адлия вазирлигининг марказий аппарати тузилиши ва янги 
Низомини тасдиқлади. 
Мамлакатда ижтимоий-иқтисодий, жамоат-сиёсий, суд-ҳуқуқ 
соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар адлия органлари 
фаолиятини янада такомиллаштиришни талаб қилди. Адлия 
вазирлигининг асосий ва энг муҳим вазифаси қонун ижодкорлиги ва 


36 
ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга 
оширишни таъминлаш бўлиб қолиши керак. Айнан шу билан 2003 
йил 27 августда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул 
қилиниши шартланган. 
2011 йил 23 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада 
такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори 
қабул қилиниб. Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси адлия 
вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг ҳуқуқни 
қўллаш амалиётида ва қонун ижодқорлиги фаолиятида қонунийликни 
қатьий таъминлаш билан боғлиқ фаолиятининг самарадорлигини 
ошириш, унинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимидаги 
ролини кучайтириш, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни 
янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
концепцияси қоидаларини изчиллик билан амалга ошириш билан 
боғлиқ вазифалари белгилаб берилди. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish