Режа: Тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш тизимини ташкил этишнинг зарурати



Download 71,88 Kb.
bet1/6
Sana09.04.2023
Hajmi71,88 Kb.
#926335
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
маъруза (4)


8-Мавзу: Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш
Режа:

  1. Тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш тизимини ташкил этишнинг зарурати.

  2. Тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий тизими.

  3. Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий ҳимоя тизимини ҳуқуқий таъминлаш.

  4. Тадбиркорлик субъектларини назорат қилишда ҳуқуқий ҳимоя тизимининг амал қилишининг ўзига хос хусусиятлари.



1. Тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш тизимини ташкил
этишнинг зарурияти

Тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи, уни ривожлантирувчи асосий куч ҳисобланади. Шу сабабли, тадбиркорликни қўллабқувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиши, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, бошқа ташкилотларнинг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. (ЎзР “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси).

Сўнгги йилларда тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун бир қатор ишлар амалга оширилди: матбуотда мақолалар чоп этилмоқда, брошюралар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, кўргазмали ташвиқот воситалари тайёрланди ва аҳоли ўртасида тарқатилди. Улардан тадбиркорлар ўзлари учун зарур барча фойдали маълумотларни олишлари мумкин.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий ҳимоя қилиш нафақат тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган субъектларга нисбатан балки, ўз уставида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ҳуқуқи кўрсатилган субъектларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоя тизими кенг қамровлик асосида амалга оширилади. Ушбу тизим тадбиркорлик қўлланиладиган барча соҳаларда беистисно тарзда амалда бўлади.

Ҳуқуқий ҳимоя тизими нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ёки суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқи орқали, балки давлат ва нодавлат, суд ва суддан ташқари бошқа тузилмалар орқали ҳам амалга оширилади.

Ҳуқуқий ҳимоя юксак даражада юридик таъминланган. Бошқача айтганда, ҳуқуқий ҳимоянинг усуллари, воситалари, шакллари, уни амалга ошириш жараёни қонун нормаларида батафсил тартибга солинган. Бу эса ҳуқуқий ҳимоянинг қонунийлигини таъминлайди.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоя тизими энг аввало тадбиркорларни фаоллигига таянади. Ҳар бир тадбиркорлик субъекти ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар қандай бузилишлардан энг аввало ўзлари фаол ҳимоя қиладилар ва қонунда йўл қўйилган барча воситалардан (ўзини–ўзи ҳимоя, суд орқали ҳимояланиш, оператив таъсир усулларини қўллаш ва ш.к.) фойдаланишга ҳақли. Агар тадбиркор ўз бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўзи хохламаса (агар бунда учинчи шахслар ёки давлат манфатларига путур етказилган ёки тадбиркор ҳимояланиши лаёқатига эга бўлмаган ҳоллар мустасно) ҳеч ким унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида талаб қўя олмайди. Қонунларда тадбиркорларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг юридик имкониятлари белгилаб қўйилади, бу имкониятдан фойдаланиш, уларни амалга ошириш тадбиркорнинг ўзига боғлиқ.
Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими ўзининг яққол ифодаланган ташкилий – ҳуқуқий тузилмаларига эга. Бу тузилмалар ичида адлия идоралари ўзига хос ўрин эгаллайди. Бу ҳолат фақат мамлакатимиз ҳуқуқ тизими учунгина хос ҳолатдир. Хорижий мамлакатларда ҳам тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоя механизми яратилган, бироқ алоҳида, махсус ваколатли ташкилий тузилмалар мавжуд эмас.


Download 71,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish