Савол; Қўшработ туман Қирқовул қишлоғида яшовчи Нахалов Мухтор. Менинг ўзимга тегишли тракторни техник кўрикдан ўтказиш учун қандай хужжатлар тақдим этишим керак? Жавоб



Download 25,16 Kb.
Sana26.04.2022
Hajmi25,16 Kb.
#582405
Bog'liq
саволлар


  1. Савол; Қўшработ туман Қирқовул қишлоғида яшовчи Нахалов Мухтор. Менинг ўзимга тегишли тракторни техник кўрикдан ўтказиш учун қандай хужжатлар тақдим этишим керак?

Жавоб; Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил
15 мартдаги ПҚ-4241-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда агротехника тадбирлари ҳолатининг назоратини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 325-сонли қарорига мувофиқ, Хар бир Қишлоқ хўжалиги техникасини техник кўрикдан ўтказиш учун тракторнинг еухник паспорти ва трактор эгасининг тракторчи машинист ёки шахсини тасдиқловчи хужжати тақдим қилинади.

  1. Савол; Қўшработ туман Тегирмоновул қишлоғида яшовчи фуқаро Бердибоев Санжар. Тракторчи машинист гувохномасидаги А, В, С, D, E ва F тоифалар қандай русумли тракторларни бошқариш хуқуқини беради.

Жавоб; Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан, бу борада кўрсатиладиган хизматлар Инспекция ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилади.
Пластик шаклдаги тракторчи-машинист гувоҳномаси унинг намунаси ва таснифига мувофиқ равишда Марказ томонидан тайёрланади.
Барча қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналар, уларнинг тури, вазифаси ва бошқариш хусусиятларига кўра «А», «B», «С», «D», «Е» ва «F» тоифаларига бўлинади. Уларни бошқариш учун берилган тракторчи-машинист гувоҳномасининг тегишли катагида рухсат берувчи белги қўйилади.
Тракторчи-машинист гувоҳномасининг «А», «B», «С», «D», «Е» ва «F» катагида рухсат берувчи белгиси бўлган шахслар қуйидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга:
«А» тоифа — 30 от кучигача бўлган ғилдиракли тракторлар;
«B» тоифа — 30 от кучи ва ундан юқори от кучига эга бўлган ғилдиракли тракторлар;
«C» тоифа — занжирли тракторлар;
«D» тоифа — механик трансмиссияли ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари;
«E» тоифа — гидростатик трансмиссияли ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари;
«F» тоифа –ўзиюрар мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари.
Тракторчи-машинист гувоҳномаси малакасига кўра уч классга бўлинади ва тракторчи-машинистларга:
III, II ва I класс берилади.
Класслар тракторчи-машинист гувоҳномасининг алоҳида белгилар учун ажратилган қисмига ёзилади.



  1. Савол. Қўшработ тумани Нурли замин қушхона Фермер хўжалиги раиси Эшқобилов Хуршид. Чет давлатлардан олиб келтирилган наслли чорва моллари учун субсидия қандай тартибда берилади.

Жавоб. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2020 йилдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган 2020 — 2022-йилларда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва ечкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ , 2020 — 2022-йилларда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва ечкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
субсидия — республикадаги наслчилик хўжаликларида етиштириб сотилган наслдор қорамол учун ҳамда хорижий давлатлардан наслдор қорамол, қўй ва ечкиларни импорт қилишда харажатлар ўрнини қисман қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган пул маблағи;
чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик — наслчилик иши билан шуғулланувчи ташкилотлар;
наслдор қорамол — келиб чиқиши ҳужжатлар (наслдор қорамол гувоҳномаси) билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;
наслдор қўй ва ечки — келиб чиқиши ҳужжатлар (наслдор қўй ва ечки гувоҳномаси) билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;
импорт қилувчи — наслдор қорамол, қўй ва ечкиларни четдан олиб кирувчи ташкилотлар;
субсидия олувчилар — ушбу Низом билан белгиланган тартибда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва ечкиларни сотиб олиб, республика ҳудудида парваришлайдиган чорвачилик ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликлари.
Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:
Республикадаги наслчилик хўжаликларида етиштириб сотилган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион сўм;
Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига
2 миллион сўм, наслдор қўй ва ечкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм.



  1. Савол. Қўшработ тумани Нурли замин қушхона Фермер хўжалиги раиси Ешқобилов Хуршид. Гўшт ва сут махсулотларига ҳам субсидия ажратиладими?

Жавоб. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2021 йилдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомига асосан чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.
Паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализатсия қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1000 сўм;
Чорвачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун
2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм;
Балиқчилик хўжаликларига — интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг (лосос, форел ва осётр) ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида.
Субсидия қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган, шунингдек, контрагентнинг солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган тақдирда ажратилади.
Экспортга сотилган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотларига субсидия ажратилмайди.
  1. Савол. Қўшработ туманида яшовчи фуқаро Хакимов Фахриддин. Мен Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти талабасиман, Сув хўжалигида Экспертлар кенгашининг асосий вазифалари нималардан иборат?


Жавоб. Экспертлар кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5090-сон қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил
16 ноябрдаги 499-сон қарорига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ фаолият юритади.
Қуйидагилар Экспертлар кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлиги бўйича идоралараро самарали ҳамкорликни таъминлаш;
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлиги ва ишончли ишлаши бўйича устувор масалаларни кўриб чиқиш;
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсиз ва ишончли ишлаши учун уларни реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш юзасидан тавсиялар бериш;
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлик декларацияси экспертизаси натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш.
Экспертлар кенгаши:
а) хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни кўриб чиқади ҳамда хулоса беради;
б) қуйидагиларни:
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияларининг экспертиза хулосаларини;
гидротехника иншоотлари диагностикаси ва хавфсизлик декларациялари экспертизаси билан боғлиқ меҳнат сарфлари нормалар (меъёрлар)ини;
гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш талабларини ўз ичига олган стандартлар ва бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни;
гидротехника иншоотларининг ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник талабларни;
гидротехника иншоотларининг ҳолати ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган дастурлар ва тадбирларни;
гидротехника иншоотлари хавфсизлик декларацияларини ва уларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни экспертиза қилувчи экспертлар таркибини ҳар уч йилда бир марта;
экспертлар таркибини танлаш бўйича тартибни тасдиқлайди.
Download 25,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish