305
10 БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
СУДЬЯЛАР МАҚОМИ
ЎҚУВ МАҚСАДЛАРИ:
Ушбу мавзунинг ўрганилиши судьяларнинг ҳуқуқий мақоми
хусусиятлари ва суд корпусини ташкил этиш тартибини кўриб
чиқиш; судьялар фаолияти кафолатларини таҳлил қилиш;
судьяларнинг малака аттестацияси ва уларга малака даражалари
бериш масалаларини кўриб чиқишга қаратилган. Алоҳида эътибор
судьяларнинг интизомий жавобгарлиги институтига қаратилади.
10.1. Судьялар мақоми тушунчаси, унинг умумий тавсифи
Ҳокимият ваколатлари берилган ва
уларни амалга оширувчи
шахс оммавий субъектлар деб номланади. Масалан, бундай
шахсларга президент, бош вазир, судья ва бошқалар киради. Ҳуқуқий
мақом тушунчасини ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуигача торайтириш
нотўғри бўлади. Уларнинг ҳуқуқий мақоми хусусиятини эътиборга
олган ҳолда ушбу тушунча бир нечта элементлар мавжудлигини
таққозо этади:
1) тегишли ҳуқуқий мақомнинг тайинлаш ёки сайлаш орқали
шаклланиши;
2) оммавий субъект ваколатлари доираси,
шунингдек,
ваколатларни амалга оширишнинг тартиби ва усуллари;
3) оммавий субъект мақомига эга бўлган шахс фаолиятини
тугатиш тартиби;
4) бошқа оммавий субъектлар – давлат ҳокимиятини амалга
оширувчи бошқа субьектлардан фарқлаш имкониятини берадиган
тегишли оммавий субъект ҳуқуқий ҳолатининг хусусиятлари.
Шубҳасиз, судьялар улар суд ҳокимияти вакиллари бўлгани
ҳамда нафақат ҳуқуқ ва қонуний манфаатлар, қонунийлик ва ҳуқуқий
тартибот кафили сифатида, балки
муайян шароитларда давлат
ҳокимиятнинг бошқа тармоқлари – қонун чиқарувчи ва ижро этувчи
ҳокимиятларни тийиб турувчи ва мувозанат сақловчи омил роли
ўйнашга даъват этилганлиги сабабли оммавий субъектлар
ҳисобланади. Демак, судьянинг ҳуқуқий мақоми оммавий субъект
ҳуқуқий мақомининг юқорида кўрсатилган элментлари таҳлили
орқали очиб берилиши мумкин. Мазкур таҳлилни амалга оширишга
306
қуйидаги қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар имкон беради:
“Судлар
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни,
Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низом, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги
судьяларни танлаш ва
лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси
тўғрисидаги низом.
“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 60-
моддасига асосан судьялар қонунга мувофиқ, одил судловни амалга
оширишга ваколат берилган шахслардир. Шундай қилиб, касбий
маънода судья сифатида конституциявий тартибда одил судловни
амалга
ошириш ваколати берилган, касбий асосда мажбуриятларни
бажарадиган ва конституциявий, фуқаролик, хўжалик, маъмурий ва
жиноий судлов ишларини юритиш орқали фаолият кўрсатаётган шахс
тушунилади. Юқорида берилган оммавий субъект ҳуқуқий
мақомининг элементлари кетма-кетлигига риоя қилган ҳолда
судьянинг ҳуқуқий мақоми тавсифини келтирамиз.
Бошқа оммавий субъектлар ҳуқуқий мақоми сингари судьялар
ҳуқуқий мақоми ўзига хос айрим хусусиятларга эга.
Уларнинг
айримлари одил судлов принциплари ёритилганда кўрсатилган ва
очиб берилган.
Шу билан бирга, айтиш керакки, мазкур хусусиятлар яхлит
тизимни ташкил этади ва уларга қуйидаги жиҳатлар киради:
1) судьянинг хизмат иммунитети;
2) интизомий жавобгарлик институти;
3) судьялар ваколатини тўхтатиб туриш институти;
4) судьяларнинг малака аттестациялари ва малака даражалари
институти;
5) судьяларнинг қонунда
белгиланган тартибда сайланиши,
тайинланиши ва вазифасидан озод этилиши;
6) одил судловни амалга оширишнинг қатъий белгиланган
тартиб-тамойили;
7) қарорлар қабул қилишда судьялар маслаҳатлашуви сири ва уни
ошкор қилишни талаб этишнинг ман этилганлиги;
8) судга ҳурматсизлик ва муайян ишларни ҳал этишга аралашиш,
судьялар дахлсизлигига тажовуз қилганлик учун жавобгарлик;
9) судьяга унинг юқсак мақомига мос равишда давлат ҳисобидан
моддий ва ижтимоий таъминот тақдим этилиши.
Судьянинг хизмат иммунитети, одил судловни амалга
оширишнинг қатъий белгиланган тартиб-тамойили, қарорлар қабул
307
қилишда судьялар маслаҳатлашуви сири ва уни ошкор қилишни
талаб
этишнинг ман этилганлиги, судга ҳурматсизлик ва муайян
ишларни ҳал этишга аралашиш, судьялар дахлсизлигини тажовуз
қилишганлик учун жавобгарликка доир судьяларнинг ҳуқуқий
мақоми масалалари аввалги бобларда (суд ҳокимияти; одил судлов ва
уни принциплари) кўриб чиқилган эди.
Судьялар ваколатини тўхтатиб туриш институти;
судьяларнинг
қонунда белгиланган тартибда сайланиши, тайинланиши ва
вазифасидан озод этилиши суд корпуси шаклланиши масаласининг
таркибий қисми бўлганлиги сабабли улар ушбу бобнинг алоҳида
параграфларида кўриб чиқилади.
Ушбу параграфда биз 2-, 4- ва 9-бандларда назарда тутилган
судья ҳуқуқий мақоми хусусиятларини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: