298
- таклифлар ва уларга илова қилинган материаллар нусхаларини
Конституциявий суд Раисининг уларни кўришга дастлабки
тайёргарликни бошлаш ҳақидаги қарори қабул қилинганидан
кейин
белгиланган муддатларда судьяларга тарқатиш;
- суд томонидан тайинланган хулосалар бериш тўғрисидаги
таклифлар бўйича Конституциявий суднинг навбатдаги мажлиси
ҳақидаги чақирув қоғозларини судьяларга тарқатиш;
- Конституциявий суд кенгашларида баённома юритиш;
- Конституциявий суд қарорларининг ижро этилиши ҳолати
тўғрисида суд раҳбариятига ахборот бериш;
- судьяларни мутахассислар билан таъминлаш;
- меъёрий ҳужжатлар бўйича ҳисоб юритиш ва уларни
тизимлаштириш, қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисида судьяларни
ўз вақтида хабардор қилиш; амалдаги қонунчилик таҳлили;
- фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш, уларнинг аризалари,
хатлари ва мурожаатларини кўриб чиқиш, уларни умумлаштириш ва
таҳлил этиш;
- Конституциявий суд қарорларини эълон қилиш, шунингдек,
Конституциявий суд фаолиятини оммавий
ахборот воситаларида
ёритиш билан боғлиқ бўлган зарур материалларни тайёрлаш;
-
бошқа давлатлар Конституциявий судлари фаолияти
тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш;
- “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги
Қонун ва Конституциявий суд Регламентидан келиб чиқадиган
Конституциявий
суд
фаолиятини
таъминлашнинг
бошқа
функцияларини амалга ошириш.
Конституциявий суд девонига Конституциявий суд Раиси
томонидан тайинланадиган Конституциявий суд котибият мудири
раҳбарлик қилади.
Котибият мудири Конституциявий суд Раисига бўйсунади.
Конституциявий суд девони ходимлари Конституциявий суд
Раиси томонидан ишга тайинланали. Улар меҳнат қонунчилигига
мувофиқ ҳуқуқларга ва мажбуриятларга эга.
Девон ходимларини ишдан бўшатиш ва уларга интизомий таъзир
чораларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида
Конституциявий суд Раиси томонидан амалга оширилади.
Конституциявий суд котибият мудири:
- Конституциявий суд девонига умумий раҳбарликни амалга
оширади, унинг ишини ташкил этиш ва ташкилий бўлинмаларининг
299
тегишли фаолият кўрсатиши учун жавоб беради; унинг қонунчиликка
зид бўлмаган кўрсатмалари ва фармойишлари девон ходимлари учун
мажбурийдир;
- девон ходимлари томонидан меҳнат қонунчилиги ва Ички
меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилишини таъминлайди;
- девон ходимларини рағбатлантириш ёки уларга инстизомий
таъзир чораларини қўллаш ҳақидаги таклифларни киритади;
-
девон ходимларининг меҳнат қонунчилигига биноан,
фунционал мажбуриятларини, уларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларини
белгилайди;
- ташкилий ишларни кўриб чиқишда Конституциявий суд
кенгашларида иштирок этади.
Конституциявий
суд
ва
унинг
девони
фаолиятини
молиялаштириш республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга
оширилади.
Конституциявий суд йиллик чиқимлар сметасини тузади ва у
Конституциявий суд томонидан тасдиқланади. Смета доирасида
Конституциявий суд фаолиятини таъминлаш учун маблағларни қайта
тақсимланиши Конституциявий
суд Раиси томонидан амалга
оширилиши мумкин.
Котибият мудири Конституциявий судга унинг фаолиятини
таъминлаш учун маблағларни сарфлаш тўғрисида йиллик ҳисобот
беради.
Конституциявий суд фаолиятини таъминлаш бўйича чиқимлар
сметасини ижро этилиши ҳақидаги ҳисоботи Конституциявий суд
томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: