312
б) Судьянинг тавсифнома билан таништирилиши.
Тегишли
суднинг раҳбари судьяни у ҳақда тайёрланган
тавсифнома ва
маълумотнома билан малака аттестацияси ўтказиш тўғрисидаги
материалларни судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига юборишдан
олдин таништириши лозим.
в) Малака аттестацияси ўтказиладиган вақт ҳақида
хабардор қилиш.
Малака аттестацияси ўтказиладиган вақт ҳақида
судьяга камида икки ҳафта олдин хабар қилиниши керак. Малака
аттестацияси такдимнома тушган кундан бошлаб бир ой ичида, қоида
тариқасида, аттестациядан ўтувчи судьянинг иштирокида ўтказилади.
г) Малака аттестациясининг прцессуал тартиби.
Судьяни
малака аттестациясидан ўтказиш раислик қилувчининг ёки судьялар
малака ҳайъатининг такдим қилинган ҳужжат ва
материалларни
олдиндан ўрганиб чиққан аъзоларидан бирининг маърузаси билан
бошланади. Шундан сўнг аттестациядан ўтувчининг, зарур ҳолларда
эса, судьяни аттестациядан ўтказиш тўғрисида тақдимнома юборган
мансабдор шахснинг фикри эшитилади.
д) Малака аттестацияси натижалари бўйича қарор қабул
қилиш.
Судьяларнинг малака ҳайъати
судьянинг касбий билим
даражаси, ишчанлик жиҳатлари, иш стажи ва тажрибаси, эгаллаб
турган лавозимига қараб қуйидаги хулосалардан бирини беради:
- судьяга такдимномада кўрсатилган
малака даражаси бериш
мумкинлиги тўғрисида;
- судьяга юқорироқ малака даражаси бериш мумкинлиги
тўғрисида;
- судьяни илгари берилган малака даражасида қолдириш
тўғрисида.
Судьялар малака ҳайъатининг судьяларга малака даражаси бериш
масалаларига доир хулосалари малака аттестацияси материаллари
билан биргаликда Судьялар олий малака ҳайъатига юборилади.
Судьялар олий малака ҳайъати судьяга малака даражаси бериш
тўғрисидаги масалани судьяларнинг малака ҳайъати чиқарган хулоса
билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳал этади.
Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати хўжалик
судларининг судьяларига малака даражаларини
умумий юрисдикция
судларининг судьяларига бериладиган тартибда беради.
Судьяларга малака даражалари бериш принциплари барча
турдаги судлар учун ягонадир. Судьялар учун қуйидаги малака
даражалари жорий этилган: олий, биринчи, иккинчи, учинчи,
313
тўртинчи ва бешинчи малака даражаси.
Малака даражалари фахрий
ёки махсус унвон бўлмай, улар судьяларнинг касбий моҳирлик
даражаси ҳақида далолат беради, унинг нуфузини оширади ва
судьяларнинг моддий таъминотини оширишга таъсир этади. Малака
даражаси берилиши ёки уни ошиши, у берилган судьяларнинг
мақомини ўзгартирмайди, чунки қонунда қайси
судда ишлаши ва
қандай малака даражаси соҳиби эканлигидан қатъи назар
судьяларнинг ягона ҳуқуқий мақом белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: