Халқаро хусусий ҳУҚУҚда юрисдикция ва низоларни ҳал этиш. Халқаро арбитраж. Ўқув машғулоти натижалари



Download 17,96 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi17,96 Kb.
#98688
  1   2   3
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ


ХАЛҚАРО ХУСУСИЙ ҲУҚУҚДА ЮРИСДИКЦИЯ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ. ХАЛҚАРО АРБИТРАЖ.


Ўқув машғулоти натижалари – талабаларда халқаро фуқаролик процесси тушунчаси, судловга тегишлилигини аниқлаш ва пророгацион битимлар, Ўзбекистон Республикасида чет элликларнинг суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқлари ва фуқаролик процессуал ҳуқуқлари, чет эл ҳуқуқи мазмунининг ўрнатилиши, халқаро судловга тегишлилик тўғрисидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларининг асосий масалалари юзасидан чуқур билим олишни таъминлайди. Талабанинг суд топшириқлари ва суд топшириқларини бажариш, чет эл судлари қарорларини тан олиш ва ижро этиш, арбитраж тушунчаси ва турлари, миллий резидентлар иштирокидаги низоларни арбитраж тартибда кўриб чиқиш, инвестицияга оид низоларни арбитраж тартибда кўриб чиқиш, Арбитраж қарорларини тан олиш ва ижро этиш масалаларига оид мустақил таълим олишига кўмаклашиш, ўрганиш, тўғри шарҳлаш ва қўллай олиш учун зарур билим, кўникма ва малакани шакллантиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикасида халқаро судловга тааллуқлилик меъёрлари қандай белгиланади?
Бу гуруҳларнинг ҳар бирида алоҳида мустасно, муқобил ва келишилган судловга тааллуқлилик тўғрисидаги меъёрларни ажратиб олиш мумкин.
Алоҳида судловга мустасно тааллуқлилик деганда низони муайян давлат судловига тааллуқли деб белгилаш ва бошқа давлатлар судлари судловига тааллуқли эмаслигини қатъий таъкидлаш тушунилади.
Муқобил судловга тааллуқлилик ўз давлати ва чет давлатлар орасидан истаганини танлаб олиш имконини назарда тутади.
Келишилган судловга тааллуқлилик тарафларнинг келишувига асосан судловга тааллуқлиликни белгилашда акс этади.


Савол: Халқаро тижорат арбитраж турларини келтиринг ва ўзаро ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатларини тавсифланг.


Халқаро хусусий ҳуқуқда низоларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш алоҳида эътибор қаратиш лозим. ЮНСИТРАЛ намунавий қонуни, ЮНСИТРАЛ Регламенти, Вашингтон Конвенцияси, Гаагада имзоланган 1965 йилги Фуқаролик ва савдо ишлари бўйича судга оид ва суддан ташқари ҳужжатларни чет элда топшириш бўйича, 1970 йилги Фуқаролик ва савдо ишлари бўйича далилларни чет элда олиш тўғрисидаги, 1980 йилги Одил судловга эркин мурожаат қилиш тўғрисидаги конвенциялар.



  1. Савол: Халқаро тижорат арбитражи шу жумладан, чет эл арбитраж қарорларининг эътироф этилиши ва мажбурий ижро этилиши масалаларини муҳокама қилинг ва ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилинг. Халқаро тижорат арбитражлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилинг.




  1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ташкилотлар, тадбиркор фуқаролар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий низолар, тарафларнинг қандай идораларга қарашли эканлигидан қатъи назар, хўжалик судида кўриб чиқилади. Давлат арбитражи органларининг хўжалик суди тизимига айлантирилиши мамлакатимизда мустақил ва самарали суд ҳокимияти шаклланаётганлигидан дарак беради.

Савол: Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик ва арбитраж судлари фаолияти, уларнинг ҳуқуқий асослари ва фаолият юритишининг ўзига хос жиҳатларини мисоллар ёрдамида муҳокама қилинг.



Download 17,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish