191
Аҳоли
манзилгоҳлари
ёки
бошқа
жамоат
биноларида
жабрланувчи-ларни қидиришни гуруҳ аъзолари 2-3 кишига бўлинган ҳолда,
шароитдан келиб чиқиб 20-150 м оралиқни сақлаб олиб борадилар.
Қутқарувчилар
оғир
конструкциялар
остида
қолган
жабрланувчиларни топишда махсус қидирув асбобларидан, қутқариш учун
эса турли махсус авария-қутқарув асбоб-анжомларидан фойдаланадилар.
Тунги вақтда қутқарув ишлари қўшимча ёритиш
воситалари
ёрдамида олиб борилади (ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган
ҳолда).
Жабрланувчиларни хавфсиз жойга олиб чиқиш вақтида
зарарловчи (заҳарловчи) воситаларнинг тери ва нафас олиш аъзоларига
тушишини олдини олиш чоралари кўрилади. Бунинг учун оддийгина докали
ниқобдан то алоҳидаловчи газниқобгача бўлган нафас олиш ҳимоя
воситалари ҳамда турли ёпинчиқлардан фойдаланиш мумкин.
Жабрланувчиларга ҳимоя воситаларини танлашда ҳам модданинг
ҳаводаги концентрациясига, хавфсиз жойнинг масофасига ва жабрланув-
чининг ҳолатига эътибор берилади. Ушбу гуруҳ аъзолари кутилаётган
жабрланувчилар сонига яқин бўлган қўшимча муҳофаза воситалари билан
таъминланиши лозимдир.
Жабрланувчиларга дастлабки ёрдам қутқарувчи
томонидан
жабрланув-чининг ҳолатига баҳо берган ҳолда (жабрланувчининг ҳолати уни
хавфсиз жойгача олиб бориш учун тўғри келса) воқеа жойининг ўзидаёқ
берилиши мумкин.
Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишда асосий ҳаракатлар
қуйидаги кўринишда бўлади:
жабрланувчиларга нафас олиш ҳимоя воситаларини кийдириш;
заҳарланиш оқибатларини камайтириш мақсадида жабрланганларга
махсус препаратлар (антидотлар) бериш (қўл остимизда бўлса);
зарарланган ҳудуддан зудлик билан олиб чиқиш.
Зарарланган ҳудуддан олиб чиқилган жабрланувчиларга бериладиган
дастлабки шифокоргача тиббий ёрдам қутқарувчилар ва кичик тиббий
ходимлар томонидан берилади.
Жабрланувчи терисининг очиқ жойларига тушган заҳарли моддалар
сода ёки бор кислотасининг эритмасида хўлланган пахта ёки дока тампонлар
ёрдамида артиш йўли билан олиниб, сўнгра сув билан ювиб ташланади.
Аварияни бартараф этиш гуруҳи вазифалари - авариянинг келиб чиқиш
сабабларини аниқлаш, унинг ривожланишини олдини олиш (махсус
қурилмалар ва нейтралловчи эритмалар ёрдамида сув девори, тупроқ қўрғони
ҳосил қилиш), бартараф этиш тадбирларини амалга ошириш (идишларнинг
шикастланган (хавфли модда тўкилаётган) жойларини бандаж ёки тиқинлар
ёрдамида бартараф этиш), ионлаштирувчи нурланиш манбасини махсус
контейнерга
жойлаштириш, зарарланиш манбасини чеклаш.
Ушбу тадбирларни амалга ошириш вақтида зарарланиш
мабасини хисобга олган ҳолда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш лозим.
192
Ушбу гуруҳ вазифасини кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни
ташиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш мисолида кўриб
чиқсак, гуруҳ қутқарувчилари тўкилган (тўкилаётган) модданинг физик-
кимёвий хоссаларини, ахборот жадвалида келтирилган маълумотларини
ҳисобга олган ҳолда сув ёки махсус эритмаларни қўллаш
лозимлигини
унутмаслик керак.
Мисол учун алюминий карбид моддасини (Al
4
C
3
) ташувчи
транспорт воситасига қўйилган ахборот жадвалида қуйидаги кўринишда
бўлади:
Жадвалдаги маълумотларга кўра қутқарувчилар тўкилган моддани
нейтраллаш ёки ёнғин чиққанда ўчириш вақтида фақат қуруқ моддалардан
ёки кўпикдан фойдаланишларини билиб оладилар. Акс холда ушбу турдаги
кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар ёнганда уни ўчириш ёки зарарсиз
ҳолга
келтириш учун сув, ёнғин ўчириш воситалари ва бошқа эритмалар
қўлланса иккиламчи хавфли ҳодисани (аланганинг авж олиши, портлаш)
содир бўлишига олиб келиши мумкин.
Зарарланган цистерналарга бандаж ёки тиқин ўрнатиш мухим
тадбирлардан бири бўлиб, моддани ташқи муҳитга чиқишини вақтинча
тўхтатиб туради.
Тупроқ қўрғони хосил қилиш суюқ холдаги КТЭЗМнинг кенг
тарқалишини, сув хавзаларига тушишини олдини олиш, жойлардан тўкилган
моддани қайта йиғиштириб олиш имконини беради.
Айрим босим остида сақланадиган ва ташиладиган газсимон модда-
ларни атмосферага (ҳудудга) тарқалишини олдини олиш мақсадида сув
девори хосил қилинади.
Ушбу гурух қутқарувчилари зарарланган идишларга бандаж ёки тиқин
қўйиш чоғида албатта ўз хавфсизлик қоидаларига
риоя этишлари, шахсий
муҳофаза воситаларига моддаларнинг (ушбу вазиятга хос бўлган босим
остида чиқаётган газ ёки суюқ ҳолдаги моддалар) тушишини олдини
олишлари керак. Бундан ташқари сув девори хосил қилиш ёки тупроқ
қўрғонини тайёрлашда ушбу ишларнинг ўзига хос хусусиятларига эътибор
қаратиши, фойдаланиладиган материалларга (тупроқ, қум ва ҳ.к.)
қўйиладиган талаблар билан таниш бўлишлари керак.
Радиоактив моддалар билан ишлаш даврида мутаҳассислар томонидан
белгиланган вақтдан ортиқ ҳудудда қолмасликлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: