* * *
“ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА БАРТАРАФ
ЭТИШНИНГ САМАРАЛИ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ”.
Б.Т. Акрамходжаев, Ғ.А.Алимов, З.М.Мирзаахмедов
(Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси)
ўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда
Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий,
ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.
Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб
ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда
«Инсон қадри учун»
тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада
ошириш,
иқтисодиёт
тармоқларини
трансформация
қилиш
ва
тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини
сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга
қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида
ҳамда
кенг
жамоатчилик
муҳокамаси
натижасида
«Ҳаракатлар
стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб
чиқилган еттита устувор йўналишдан иборат 2022 — 2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон
қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат
дастури тасдиқланди.
1
1
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ- сонли Фармони//(Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082-сон)
С
79
Фармон асосида келтирилган еттита устувор йўналишлар:
инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада
ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;
мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини
тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;
миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш
суръатларини таъминлаш;
адолатли
ижтимоий
сиёсат
юритиш,
инсон
капиталини
ривожлантириш;
маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб
чиқиш;
миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга
ёндашиш;
мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ,
прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш.
Тараққиёт стратегиясида инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган
ижтимоий ҳимоя сиёсати бўйича белгиланган вазифалар доирасида
2026 йилга қадар эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам
билан тўлиқ қамраб олиниши белгилаб қўйилган.
Ушбу Фармон талаблари асосида Давлат бошқаруви органларининг
«Давлат — инсон учун» тамойили асосида ҳудудий масалаларни ҳал
қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг
стратегик йўналишларни режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш
мақсадида:
маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини
таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар)
ҳокими ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари томонидан доимий равишда
маҳаллани ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасига кўра уларни
ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш амалиёти йўлга
қўйилиши;
барча бўғиндаги давлат бошқаруви органларининг бир йиллик иш
дастурини, шу жумладан жамоатчилик иштирокида ишлаб чиқиш, уларнинг
ижро ҳолатини доимий эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилиши;
давлат органларида мурожаатларни таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар
ва жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб,
ҳудудлар (туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла) кесимида ўз тузилмаларининг
фаолияти бўйича дастурлар ишлаб чиқилиб, эълон қилиб борилиши;
давлат бошқаруви органлари томонидан қабул қилинаётган
қарорларнинг ижро этилиши жараёнини жамоатчилик томонидан кузатиб
бориш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида мунтазам эълон қилиб
бориш тизими яратилиши;
80
ҳар бир тармоқ ва ҳудуд бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси
юзасидан раҳбарларнинг ҳисобот бериш тизими йўлга қўйилиши қатъий
белгилаб берилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
имзоланган Фармоннинг асосий талаблари билан, Тараққиёт стратегиясини
ўз вақтида ва самарали амалга ошириш барча давлат органлари ҳамда
уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг устувор вазифаси ҳисобланиши
ва Тараққиёт стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган
номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул
қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
ПФ-60-сон Фармонининг 1-иловаси билан 2022 — 2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тасдиқланган ва
“Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада
ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” борасида бир қатор
аниқ мақсадлар вазифа этиб берилган.
Жумладан:
92-мақсад: Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф
этишнинг самарали тизимини яратиш.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги
қонун ҳужжатларини такомиллаштириш.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика махсус қутқарув
марказини INSARAG (қидирув-қутқарув масалалари бўйича халқаро
маслаҳат гуруҳи) стандартлари асосида тайёргарликдан ўтказиш.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги авиация хизматини ташкил этиш.
Республиканинг туристик зоналарида фавқулодда вазиятларнинг
олдини олиш ва тезкор бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни
тизимлаштириш.
Аҳолини фавқулодда вазиятларда хабардор қилиш тизимини
модернизациялаш.
Республиканинг олис ҳудудларини профессионал ва кўнгилли ёнғин-
қутқарув бўлинмалари билан қамраб олиш кўрсаткичини яхшилаш.
Ёнғин-техник воситаларни ишлаб чиқаришга хусусий секторни жалб
этиш.
Ўрмон ёнғинларини бартараф этиш тадбирлари самарадорлигини
ошириш.
Айнан шу мақсадларга етишиш учун INSARAG ташкилоти тўғрисида
баъзи бир муҳим маълумотларни келтиришни мақсадга мувофиқ деб топдик.
INSARAG 1991 йилда ташкил топган бўлиб, унинг асосий муваффақиятлари
қидирув-қутқарув ишларида ёрдам бериш ҳаракатларини ўтказиш ҳамда
тўсатдан юзага келувчи йирик масштабли табиий фожеалар юзага келгандан
бошлаб, уларни бартараф этиш учун тегишли чора-тадбирларни қўллашдан
иборат бўлди. INSARAGнинг ютуқлари ўз ичига:
Офатларга нисбатан жавоб бериш ва мазкур ташкилотга аъзо бўлган
иштирокчи давлатларнинг бутун дунё бўйлаб халқаро қидирув-қутқарув
81
операцияларида иштирок этиш бўйича Асос солувчи принциплари ва халқаро
қидирув-қутқарув операцияларни ўтказиш услубиётини ишлаб чиқилишини.
INSARAGга иштирокчи аъзо давлатларнинг ва ташкилотларнинг ушбу
уюшмага ҳайрихоҳлиги 2002 йил 16 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси
томонидан қабул қилинган “Шаҳарларда қидирув-қутқарув операцияларни
амалга
ошириш
пайтида
халқаро
ёрдамни
мувофиқлаштиришни
мустаҳкамлаш ва унинг самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 57/150-сон
Резолюцияси намоён қилади. Мазкур Резолюция офатларга нисбатан жавоб
бериш ва халқаро қидирув-қутқарув операцияларни амалга оширишда
юқорида қайд этилган INSARAG Услубиётини амалий тадбирларни
ўтказишда қўлланма сифатида фойдаланилишини тавсия қилади.
INSARAGнинг Қўлланмаси чет элда юзага келган фавқулодда
вазиятларга нисбатан чора-тадбирларни ўтказувчи жаҳоннинг қидирув-
қутқарув операцияларини ўтказувчи мутахассислар томонидан тайёрланган
бўлиб, чет эллик қидирув-қутқарув отрядлари ва мамлакатлари томонидан
йирик фожеа ва фалоқатларни бартараф этишда қутқарув-қидирув
операцияларни ўтказишдаги ёрдам берувчи манба сифатида тайёрланган.
INSARAG Қўлланмаси - бу “амалдаги ҳужжат” сифатида тобора
такомиллашиб бораверади, чунки ҳар қандай янги фалоқат ёки фожеани
бартараф этишда у тегишли тажрибага эга бўлган ҳолда уни мазкур
Қўлланмада акс эттириб фавқулодда вазиятларда халқаро қидирув-қутқарув
тажрибасини бойитади ва унинг услубиётини тобора такомиллаштириб
бораверади.
INSARAG ташкилотига аъзо давлатлар ушбу Қўлланмани улардаги
офатларга нисбатан ҳаракат қилиш миллий тизимининг бир қисми сифатида
кўрилишига барча асослар мавжуддир, чунки ушбу ташкилотнинг 1991 йили
вужудга келиши биланоқ қидирув-қутқарув ишларини амалга оширишдаги
кўрсатиладиган ёрдам бўйича шаклланган стандартларнинг янада
яхшиланиш оғишмаси кузатилмоқда ва йирик масштабли табиий офатларга
нисбатан халқаро ҳамжамият томонидан уларга нисбатан эътибор қаратиб,
уларга қарши ҳаракат қилиш тизимини янада мувофиқлаштиришни талаб
қилади.
Қўлланма барча давлатларни ўзининг жамоат ва миллий хавфсизлиги
тизимидаги қонунчилигини инобатга олган ҳолда тобора такомиллашувини
талаб қилиб, божхона ва маъмурий процедураларни шаҳарларда амалга
ошириладиган тегишли техника ва моддий маблағлар асосида қидирув-
қутқарув ишларини соддалаштириш ёки юмшатилишини тақозо қилади
ҳамда офат бўлган жойга хориждан етиб келадиган Халқаро қидирув-
қутқарув маслаҳат берувчи гуруҳни етиб боришининг имкони борича
соддалаштириб, айниқса қутқарувчилар учун визаларни берилиши ва
уларнинг ҳайвонларини боқилиши билан боғлиқ масалаларни, ҳаво
маконидан фойдаланишни ва техник алоқа воситаларни, зарурий дори-
дармонларни ва бошқа моддий воситаларни олиб кирилишининг тартибини
соддалашуви ҳолатига етказиш тавсияларига эга.
82
Фикримизча, мазкур Қўлланмани давлат тилига таржима қилиб, уни
Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академиясининг таълим жараёнида
қўлланилиши келажакда ўзининг ижобий натижасини кўрсатади ва бой
қидирув-қутқарув ишларини амалга ошириш тажрибасига эга қилиб, бўлажак
ФВВ ходимларининг фавқулодда вазиятларда мазкур ишларни сифатли ва
тезкорлик билан ўтказиш имкониятига эга қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |