176
ган ва унга қуйидагича изоҳ берилган. Рейтинг инглизча “rating” сўздан келиб
чиқиб, “баҳо, даража” маъноларини англатиши қайд этилган ва унга учта изоҳ
берилган.1) Ўқитувчилар ва талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш
усули ҳамда тизими. 2) Спортнинг баъзи турларида (мас. шахматда) эришилган
ютуқларнинг самарадорлиги ва нуфузини баҳолашда рақамлар билан ифодала-
надиган шахсий кўрсаткич. 3) Сиёсат, маданият ва бошқа соҳалардаги таниқ-
ли арбобларнинг жамоатчилик фикрини ўрганиш йўли билан аниқланадиган
машҳурлик даражаси. Худди шундай изоҳ “Ўзбекистон
миллий энциклопеди-
яси”да ҳам келтирилган
50
. Аммо ушбу луғат ва энциклопедияларда корхоналар
рейтингини аниқлаш ҳақида ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
Интернетнинг Википедия номи билан юритиладиган “Эркин энциклопе-
дия”сида ҳам рейтинг сўзига изоҳ берилган. Бунда айтилишича ҳам мазкур сўз
инглиз тилидаги “rating”дан олинган бўлиб, “маълум ҳодиса ёки
объектнинг
муҳимлигини ёки аҳамиятлигини сон билан ифодалайдиган кўрсаткичи ҳисо-
бланади”. Ушбу атамани корхоналарда қўллаш учун айнан шу субъектлар нуқтаи
назаридан қараш лозим деб ўйлаймиз. Агар бунга амал қилинадиган бўлса, кор-
хоналар рейтинги уларнинг илғорлик даражасига мос келади.
Уларнинг рей-
тинги қанча юқори бўлса, ўша корхона шунча илғор бўлиб ҳисобланади. Шу
жиҳатдан рейтингни баҳолашга, унинг таърифини ишлаб чиқишга ҳам бугунги
кун нуқтаи назаридан ёндошиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Бу борада Х.М.
Маматкулов ишлаб чиққан луғатда “Рейтинг – маълум ва машҳурлик даражаси,
фирманинг ўзини, товар ва хизматлар категорияси, сифатини баҳолаш”
51
деган
изоҳни берган. Уни аниқлаш борасида қуйидагиларни таъкидлайди: “Рейтинг
махсус органлар ёки фирманинг ўзи томонидан жамоатчилик фикрини сўраш
йўли билан белгиланади. Мақбул товар ёки аниқ фирма типини аниқлашга ёр-
дам беради”
52
. Ушбу муаллифнинг берган изоҳида асосий эътибор фирманинг
“машҳурлик даражаси”га қаратилган ва “сифатини баҳолаш”га урғу берилган.
Аммо қандай баҳолаш, қандай ўлчамлардан фойдаланиш масалалари қараб
чиқилмаган.
Ушбу атама бўйича Каландарова Н.Н. шундай фикрларни билдириб ўтади.
“Рейтинг – хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига комплекс баҳо бериш-
нинг индивидуал миқдорий кўрсаткичи, корхоналар бизнесининг нуфузи, таш-
килотнинг имиджи ҳақида
ахборот олишнинг, молиявий ишончлигини баҳо-
лашнинг муҳим усулидир”
53
.
Рейтинг атамасига Е.В.Голишева, Н.В.Иванина, И.С.Тухлиев ва А.П.Темир-
ходжаевлар ҳам ўзларининг таърифларини берган. Ушбу олимларнинг фикрича
2012. 432 бет.
50
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 7-жилд. Парчин – Солиқ. – Т.: “Ўзбекистон миллий энцикло
-
педияси”
Давлат илмий нашри, 2004. – 298 бет.
51
Маматкулов Х.М. Хизмат кўрсатиш соҳасига оид атамалар ва иборалар изоҳли луғати. – Т.:
“ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2010. – 212 бет.
52
Маматкулов Х.М. Хизмат кўрсатиш соҳасига оид атамалар ва иборалар изоҳли луғати. – Т.:
“ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2010. – 212 бет.
53
Каландарова Н.Н. Корхоналар молиявий ҳолатини рейтинг баҳолашда таҳлил методикасини та
-
комиллаштириш. Иқтисодиёт фaнлaри бўйичa фaлсaфa доктори (PhD) диссертaция автореферати. -Т.:
ТМИ, 2019. – 11 б.
177
“Рейтинг – маълум объект ёки жараёнларнинг муҳимлигини ифодалайдиган сон
ёки тартибли кўрсаткич (таржима бизники – К.М.)”
54
. Ушбу таърифда ҳам рей-
тингга хос барча жиҳатлар ўрин олган. Бу ерда фақат “объект ёки жараёнлар”
олинган. Объект шунчаки бир бирлик бўлиб ҳисобланади. У катта ёки кичик
бўлиши мумкин. Бироқ рейтинг баҳолашда натижа олинади. Шу туфайли фақат
“объект”ни қабул қилиш бироз мунозарали. Жарёнлар бўйича ҳам худди шундай
фикрларни айтиш мумкин. Чунки қуруқ жараён ҳали ҳеч нарсани англатмайди. У
иқтисодий, табиий, ижтимоий каби жараёнлардан иборат бўлиши мумкин. Бу-
ларнинг қайси бирини қайси мезон асосида олиш мумкинлиги ушбу таърифда
мавҳум бўлиб қолган.
Do'stlaringiz bilan baham: