Усмонхон Алимов
11
Динимизда оила қуришга эркак ва аёл бирдек тарғиб
қилинган. Оила қурмасдан, таркидунёчилик йўлини ту
тиш қораланиб, бунинг акси бўлган никоҳ ибодат дара
жасига кўтарилган. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ни
коҳланиш фақат ўзларининг суннати эмас, балки ўтган
барча пайғамбарларнинг ҳам суннати эканини айтганлар.
Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) бу борада ривоят
қилинган ҳадисларнинг бирида: «Эй йигитлар, сизлар
дан қай бирингиз оила қуришга қурби етса, уйлансин.
Уйланиш номаҳрамларга кўз ташлашдан, зинокорлик
дан асрайди. Қурби етмаган киши рўза тутсин, токи унга
тўсиқ бўлсин», дейилган
(Имом Бухо рий, Муслим, Абу До-
вуд, Термизий, Насоий)
.
Дарҳақиқат, Аллоҳ инсонни, у эркак ёки аёл бўлсин,
наф сий рағбат билан яратган. Айни пайтда ушбу рағбатни
ҳалолпок йўл билан қондиришни буюриб, никоҳни жо
рий қилган. Албатта, ҳар қандай инсон болоғат ёшига ет
гач, ундаги яширин нафсоний рағбат авж ола бошлай ди.
Аллоҳдан қўрқиб, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом)
кўрсатмаларига амал қиламан деган банда, агар моддий ва
бошқа имкониятлари мавжуд бўлса, никоҳланиш орқали
бунинг олдини олади. Нафс рағбати ни ҳаромга юриб қон
дириш йўли бўлган зинодан ўзини сақлайди.
Бошқа бир ҳадисда эса: «Тўртта яхши иш бор, улар
пайғамбарлар суннатидан саналади: ҳаё, хушбўй лик,
мис вок тутиш ва уйланишдир», деб марҳамат қилинади
(Имом Термизий ривояти)
.
Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) яна шундай ҳадис
бор: «Ким уйланган бўлса, динининг ярмини мукаммал
қилибди, қолган ярмида Аллоҳга тақво қилавер син»
(Та-
бароний, Байҳақий, Ҳоким ривояти)
.
Ислом таълимотига кўра, оила Яратганнинг розили
гини топиш, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ахлоқ лари,
исломий одоб билан зийнатланиш ва пок йўл билан ин
соният наслини давом эттириш мақсадида қурилади.
Шу нинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга
www.muslim.uz
12
Оилада фарзанд тарбияси
алоҳида аҳамият беради ва никоҳни инсоний алоқалар
нинг энг муҳими сифатида юксак қадрлайди. Зеро, оила
катта жамиятнинг кичик бир бўлаги ҳисобланади. Жамият
ёмонлик ва бузғунчиликнинг барча турларидан холи тинч
ва обод бўлиши, аввало, ушбу кичик жамият нинг тинчли
гига боғлиқ. Оила тинчликхотиржам ли ги ва саодатини
таъминлаш оиладаги ҳар бир шахснинг ўз масъулиятини
ҳис қилиши ва бажариши билан бар қарор бўлади. Бундай
масъулиятни эса, эр ва хотин ўр тасини боғлаб турувчи
никоҳгина жорий қилиши ва мустаҳкамлаши мумкин.
Пайғамбар (алайҳиссалом) бир ҳадисларида: «Никоҳ
менинг суннатимдир, ким суннатимдан воз кечса, у мен
дан эмас (яъни, умматимдан эмас)”, деганлар.
Демак, никоҳ асосида турмуш қуриш Аллоҳ таолонинг
буйруғи, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) суннат
лари экан, мусулмон киши оила қуришни пай сал га сол
май, уни шаръий никоҳ асосида амалга ошириши ло зим.
Никоҳ туфайли инсон ўз наслнасабининг пок лигини
сақ лайди, иффатини асрайди, бузуқлик, зино сингари
ҳаром ишлардан тийилади.
«Никоҳ» сўзи луғатда «яқинлик», «боғланиш» маъно
ларини англатади. Никоҳ ақди (битими) битим ларнинг
энг яхшисидир. Шаръий истилоҳда эса, ақд қилишларига
шаръий тўсиқ бўлмаган аёл билан эркакнинг бир
бирларидан лаззат олишларини ҳалол йўлга солувчи би
тимдир.
Ҳар бир мусулмон уйланишнинг шаръий ҳукм лари
ни ҳам билиши зарур. Кишининг жинсий қуввати ҳамда
оила масъулиятини адо эта олишига кўра, шариатда уй
ланишнинг ҳукми беш хил:
1. Маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, фақат
уйланиш билан зинодан сақлана оладиган кишиларга
уйланиш фарздир.
2. Маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, уйлан
маса, зинога кетиш хавфи бўлган кишиларга уйланиш
вожибдир.
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |