Усмонхон Алимов
17
аёлидан соғсаломатлигида фойдаланиб, касаллик ҳола
тида даволаниши учун отаонасининг уйига олиб бориб
қўйиши Аллоҳ таолонинг
“улар билан тотув турмуш
қурингиз”
деган оятига мутлақо зиддир”
(Нисо, 19)
.
Ҳақиқатан, оила аъзоларининг соғлом бўлиши оила
мустаҳкамлигини таъминловчи энг муҳим омиллардан
ҳисобланади. Ақлан ўйлаб кўрилганида ҳам, оилада эр
нинг энг яқин кишиси аёлидир. Яқин кишиси ёрдамга
муҳтож бўлиб турган бир пайтда, унинг узоқдагиларга
яхшилик қилиши ёки аёлининг яқин кишиси ўзи бўлгани
ҳолда, бошқаларнинг ёрдам беришига ташлаб қўйиши
чиройли иш саналмайди.
3. Эрхотин ўзаро тотув яшаши, бирбирининг эркалик
ва инжиқликларини кўтариши лозим. Бу ҳақда Қуръони
каримда бундай дейилган:
ﯗ ﯖ ﯕﯔ ﯓ ﮱ ﮰ ﮯ ﮮ ﮭ ﮬ ﮫ ﮪ
ﯡﯠ ﯟ ﯞ ﯝ ﯜ ﯛ ﯚ ﯙ ﯘ
ﯪ ﯩ ﯨ ﯧ ﯦ ﯥ ﯤﯣ ﯢ
ﯰ ﯯ ﯮ ﯭ ﯬ ﯫ
«Эй имон келтирганлар! Сизларга хотинларни
мажбурий равишда мерос қилиб олиш ҳалол эмас
дир. Яна, уларга берган маҳрларингизнинг бир қис-
мини қайтариб олиб кетиш ниятида хотинла рин -
гизга тазйиқ қилмангиз! Агар улар аниқ бузуқ лик
қилсалар
(бу мустаснодир)
. Улар билан тотув турмуш
кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларин гиз,
(би
либ қўйинг,)
балки сизлар ёмон кўрган нар сада Аллоҳ
(сизлар учун)
кўпгина яхшилик пайдо қилиши мум
кин»
(Нисо, 19)
.
Жоҳилият даврида бир аёлнинг эри ўлса, унинг ўгай
ўғли ёки бошқа бир қариндоши келиб, бева аёл устига
чопонини ташлаб қўйиш билан уни мерос қилиб олар
ди. Сўнгра хоҳласа, ўзи унга маҳрсиз уйланар, хоҳласа,
www.muslim.uz
18
Оилада фарзанд тарбияси
бошқага эрга бериб, маҳрини ўзи олар ёки узоқ вақт эр
сиз ушлаб, беванинг қўлидаги биринчи эридан қолган
мероси ёки бошқа бойлиги эвазига уни озод қилар эди.
Агар аёл мазкур кишиларнинг чопон ёпишидан ол
динроқ уйдан чиқиб кетишга улгурса, шундагина ихти
ёри ўз қўлида бўлиб, эрининг ўғли ёки қариндошига ме
рос бўлиб қолишдан қутуларди. Шундай аёллардан Абу
Қайснинг хотини Кабша исмли бир бева аёл Муҳаммад
(алайҳиссалом) ҳузурларига келиб, эрининг ўғлидан ши
коят қилади. Мазкур масалага жавоб тариқасида юқорида
келтирилган ояти карима нозил бўлган.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (алай
ҳиссалом)дан ривоят қилган ҳадисда бундай марҳа мат
қи линади: “Сизларнинг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши
муомалада бўлганларингиздир. Мен ҳамман гиздан кўра
аҳлига яхшироқ муомала қилувчингизман”
(Имом Тер-
мизий)
.
Мана шундай оят ва ҳадислар орқали Ислом илк давр
даноқ аёлларнинг оиладаги ҳақҳуқуқларини тик лаш,
ҳурматини жойига қўйиш билан уларнинг жа мият да
ги мавқеини юксалтирган. Аёл кишига комил инсон ва
чиройли муомалага муносиб шахс сифатида эътибор
қаратган.
Энг аввало, аёлларга чиройли муомала кўрсатиш, ши
ринсўз бўлиш ва ҳар томонлама яхшилик қилиш лозим.
Иккинчидан, гарчи уларнинг феълатворларида бирор
ҳа ракат ёқмаган тақдирда ҳам қўполлик қилмасдан, ши
ринсўзлик билан камчиликларини айтиш, уни тузатишга
кўмаклашиш керак бўлади. Чунки ҳар нарсада Аллоҳ тао
лонинг биз билмаган, ақлимизга келмаган ҳикматлари
бор. Аёлларнинг хулқларида бир эмас, бир неча яхшилик
борлиги маълум. Оила саранжомсаришталиги, кийимке
чак ва уйларнинг озодалиги, таом тайёрлаш борасидаги
хизматлари ва энг муҳими, тўғри тарбия берилган, кўзлар
қувончи бўлмиш солиҳ фарзандни вояга етказишлари
шундай яхшиликлар сирасига киради.
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |