Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

81
Болаларга ёшлигидан бирор касб­ҳунар ўргатиш ота­
онанинг муҳим вазифасидир. Улуғ шоиримиз Алишер 
Навоий бир достонининг қаҳрамони тилидан: «Ҳунар ни 
асрабон неткумдир охир, Олиб туфроққаму кеткумдир 
охир», деб бежиз ёзмаган. Атоқли шарқ шоири Низомий 
Ганжавий: «Ўқиб­ўрганилган ҳар битта ҳунар ҳунар­
мандга бир кун фойда келтирар», деб ёзганида минг бора 
ҳақ эди. Яна ҳикматлардан бирида: «Ҳар кимнинг зари 
бўлмаса­да, аммо ҳунари бўлса, дунёда ҳеч бир хавф­ха­
тари бўлмайди. Шунинг учун ки ши ҳунар зийнати билан 
безанмоғи керак», дейилибди. Яна Алишер Навоий хаз
­
ратлари: «Йўқ ҳунари ёлғиз эрса киши, қайда киши со
­
нида ёлғиз киши», деганлар. 
Халқимиз меҳнатсеварлиги, ғайрат­шижоати, ҳунар­
мандлиги билан ном чиқарган. Ота­оналар фарзанд­
ларини кичиклигиданоқ бирор машғулот билан шуғул­
лантирадилар ёки ҳунар ўргатиш учун бирор ҳунарманд 
устага шогирд қилиб беришади. Қизларимизга ҳам ёш­
лиги дан чеварлик, пазандалик, уй тутиш, бола тарбия­
лаш, ўзига оро бериш каби юмушлар эринмай ўргати­
лади. Токи, борган ерларида эпли­шудли эканликлари
­
ни кўр сатсинлар, янги рўзғор ларида қийналиб қолма­
синлар, ҳаётлари фаровон, оилалари тўкин бўлсин, деган 
ниятда шундай йўл тутилади. Момоларимиз азал­азал
­
дан чевар лик, тўқув чилик, мазали таомлар тайёр лаш, 
зар дўзлик, каштачилик ва бошқа ҳунарлар бобида ном 
чиқаришган. Қизларини ҳам турмушга узатиш олдидан 
бир неча ҳунар эгаси қилиб тарбиялашган. 
Ўн тўққизинчи аср охири ва йигирманчи аср бош
­
ларида яшаб ўтган таниқли олим ва маърифатпарвар 
Алий Назимонинг Марказий Осиёда катта шуҳрат қо­
зонган ва мактаб­мадрасаларда дарслик сифатида ўқи­
тилган «Таълими банот» («Қизлар тарбияси») кито бида 
қуйидаги жумлаларни ўқиймиз: «Ёш қизларга таълим­
тарбия беришда улар учун ниҳоятда керакли, ўрган­
масликнинг асло иложи бўлмаган фан қўл ҳунарлари 
www.muslim.uz


82
Оилада фарзанд тарбияси
фанидир. Энг юқори билим ва маълумот ҳам бу фан
­
нинг ўрнини боса олмагани боис ёш хоним­қизлар бу 
фанни ўрганишга тиришишлари лозим. Қўл ишларига 
уста бўлган аёл қўлларининг моҳирлиги, чапдастлиги 
сабабли адабу иффат ичида тирикчилигини қила олади. 
Бой оилаларнинг хонимлари қўл ҳунари орқасида хуш 
ва ҳузурли вақт ўтказишади ҳамда муҳтожларга ёрдам
­
лар кўрсатиб, одамийликда бўлурлар. Игна бир тўғри ва 
чин дўст бўлиб, кўп вақтда юрт халқининг ёрдамчиси ва 
энг қимматли қуролларидан биридир. У ёлғиз вақт ларда 
юпанч бўлиб, ғам­қайғуни даф қилади, яхши ишларни 
рўёбга чиқаради, керак бўлганда фақирлик ва муҳ тож­
ликка қарши курашади. Қўл ҳунарларини кичкина ёш
­
дан бошлаб тартиби ила ўргатиш лозим». 

Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish