Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

77
ўзларининг саломатликлари қўриқчиси бўлиш га буюрган. 
Бу касбларнинг эгаларисиз жамият соғлом ва осуда бўла 
олмайди, балки таназзул, ҳало катга юз тутади».
Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) Кумайлга: «Илм молдан 
яхшидир, у сени ҳимоя қилади, молни эса сен қўриқлаш­
га мажбурсан, илм ҳоким, мол маҳкумдир, эҳсон­нафақа 
қилиш билан мол камайса, илмни тарқатганинг сайин 
кўпайиб боради», деганлар.
Луқмони ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган экан: 
«Эй ўғлим, олимлар билан ўтир, улар орасига кир, чунки 
Аллоҳ ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалб­
ларни ҳам илм­ҳикмат нури билан тирилтиради».
Бир куни Фатҳ Мусалий: «Касалга сув, овқат берил­
маса, у ўладими?» деб сўрабдилар. Атрофида гилар: «Ҳа, 
ўлади», дейишибди. Шунда Фатҳ: «Қалбга ҳам уч кун илм 
берилмаса, у ўлади», деган эканлар.
Муоз ибн Жабалнинг (розияллоҳу анҳу) мана бу сўзла­
ри илмнинг фазилатига энг яхши далиллардандир: «Илм 
танҳоликда ҳамроҳ, хилватда дўст, тўғри йўл кўрсатувчи 
маёқ, хурсандлигу хафагарчиликда улфат, дўстлар олди
­
да вазир, бегоналар олдида яқин дўст, жаннат йўлининг 
минорасидир».
Демак, ҳар бир мусулмон фарзанди аждодларнинг 
ўгитларига, уламоларнинг тавсияларига амал қилиб, 
илм ўрганишга бор куч­ғайратини сарфлаши, ўрганган 
ил мига амал қилиш пайида бўлиши зарур. Шундагина 
у Аллоҳ розилигини топади, имонини мустаҳкамлайди, 
икки дунё саодатини қўлга киритади. 
Шунинг учун ота­онанинг фарзанд олдидаги энг му­
ҳим бурчларидан бири унинг ёшлигидан бошлаб илм 
олишига қулай шароит яратиб беришлари, улғайган сари 
ўзига муносиб бирор касбу ҳунар танлашга йўл кўрсатиб 
боришларидир. Ҳаммасидан ҳам муҳими – илму ҳунар 
ўрганиш билан бирга ахлоқ ва одоб фазилатларини то
­
бора кўпроқ эгаллаб боришларида барчамиз ўз фарзанд 
ва набираларимизга яқиндан кўмаклашишимиз лозим 
www.muslim.uz


78
Оилада фарзанд тарбияси
бўлади. Аллоҳга шукрки, юртимизда илм­маърифат ва 
касб­ҳунар ўрганиш учун барча имкониятлар мавжуд.
Муҳаммад ибн Ҳасан айтади: «Илмни талаб қилиш 
фарз бўлганидек, касб­ҳунарни талаб қилиш ва уни эгал
­
лаш ҳам фарздир».
Инсон ҳаёти учун зарур бўлган уй­жой, улов, озиқ­
овқат ва рўзғор анжомлари, поклик воситалари, либос
­
га ҳамиша эҳтиёж сезилади. Буларнинг барчаси касб­
ҳунар орқали вужудга келади. Аввал айтганимиздек, 
ўтган барча пайғамбарлар ва элчилар бирон касб­ҳу нар 
билан машғул бўлиб, ҳаёт кечиришган. Одам (алай ҳис­
салом) буғдой сепганлар ва уни ўриб, дон қилиб, те­
гирмондан ўтказиб, хамир қилиб, нон ясаганлар. Нуҳ 
(алайҳиссалом) дурадгор­уста бўлганлар. Иброҳим 
(алай ҳис салом) баззозлик қилганлар. Довуд (алайҳис­
са лом) совут, Сулаймон (алайҳиссалом) чўпдан ўлчов ва 
тарози ясаганлар, Закариё (алайҳиссалом) наж жор лик 
қилганлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳис салом) 
эса қўй боққанлар. Барчалари ўзлари қилган касблари­
дан ризқланиб, ҳалол­пок ҳаёт кечиришган.
Ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам) ҳузурларига бир киши тиланчилик қилиб кел­
ди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ундан сўра­
дилар: «Уйингда бирон нарсанг борми?» У: «Ҳа, бор. Баъ
­
зисини остимизга солиб, баъзисини кечаси устимизга 
ёпадиган бисот ва сув ичадиган бир иди шимиз бор», деб 
жавоб берди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) де
­
дилар: «Икковини келтир!» У киши айтган нарсасини олиб 
келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у олиб 
келган нарсаларни қўлларига олдилар ва: «Буларни ким 
сотиб олади?» дедилар. Саҳобалардан бири: «Мен улар
­
ни бир дирҳамга оламан», деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам) бир неча бор: «Ким бунинг устига зиё
­
да қилади», дедилар. Бошқа бир саҳоба: «Мен уларни икки 
дирҳамга оламан», деди. Расулуллоҳ (сол лаллоҳу алайҳи 
ва саллам) икки нарсани саҳобага бердилар ва ундан икки 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish