Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet264/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

419
Кўпинча ўттиз ёшдан ўтмаган ўз нафсига жабр қил­
ганидан гўё олтмишга киргандек кўринади. Кўпгина 
кексалар иффатлилигидан худди ўттиз ёшли йигитдек 
кўринади. Шундай ҳикмат бор: “Ким ёшлигини сақласа, 
унга кексалиги сақланур”. 
Бу дарднинг давоси нима? Бунинг давоси Аллоҳнинг 
йўлини тутиш. Албатта, Аллоҳ нимани ҳаром қилган 
бўлса, унинг ўрнига бошқасини ҳалол қилган. Рибони ҳа­
ром қилди ва савдони ҳалол қилди. Зинони ҳаром қил ди 
ва уйланишни ҳалол қилди. Бас, даво – уйланиш. Агар уй
­
ланишга қурби етмаса, ўзини пок тутишдир.
Бир мисол. Олов устида қайнаб турган чойнакни кўр­
ганмисиз? Агар сиз уни маҳкам беркитсангиз ва олов 
ёқсангиз тўсилган буғ уни ёриб чиқади. Агар уни тешсан
­
гиз суви оқиб кетади ва чойнак куяди. Агар унга паравоз 
ричагига ўхшаш ричак қўйсангиз­чи, сизга моторни ай
­
лантиради ва поездни юргазади!
Шаҳват гирдобидан қутулиш чоралари:
Биринчи,
шаҳватдан нафсини тийган киши унинг ту
­
бан оқибати ҳақида фикр қила бошлайди ва унга қарши 
қаттиқ курашади.
Иккинчи,
залолат йўлига эргашган киши ўзининг ҳола­
ти ҳаром лаззат ўчоғига тинмасдан тортаётганини пай­
қай ди ва бунинг олдини олади.
Учинчи,
олдин йўл қўйган хатоларидан батамом ти­
йилган киши улардан ўзини узоқда сақлайди. 
Руҳий, ақлий ва қалбий жидду жаҳд ила нафсдан бун
­
дай ғамни улоқтириш лозим. Ана шунда тўпланиб қолган 
шайтоний қувват тамом бўлади ва ғафлат босиб, қама­
либ қолган нур яна зоҳир бўлади. Бу эса Аллоҳга илтижо 
қилиш, ибодатда қоим бўлиш, тавбада бардавом бўлиш 
ва ихлос билан бўлади. Шунинг баробарида тасаввурда 
пайдо бўладиган манзаралардан фориғ бўлиш ва шаҳват 
ўйғотувчи нарсалардан бутунлай воз кечиш шарт. Албат
­
та, спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳам бундай ёмон 
одатларни эсдан чиқаришга катта ёрдам беради.
www.muslim.uz


420
Оилада фарзанд тарбияси
Эй ўғлим, инсон ўзини яхши кўради. Бирон кишини 
ўзидан афзал кўрмайди. У ойна олдида туриб, елкаси 
доирасимон бўлганини ва танаси қаттиқ, қўли бақувват 
бўлганини кўрса, бу унга ҳар қандай аёл зотидан севим
­
ли бўлади. Ҳақиқий имонли, мард йигит эса, қандайдир 
бир ҳаёсизни деб, бундай кўркам виқорни йўқотишга, 
қувватини бой беришга, мушаклари кучсиз ва қомати 
дол бўлишига зинҳор рози бўлмайди. 
Энг маъқул йўл – уйланиш йўлини танлайди. Бу му
­
каммал даводир. Агар бунга қодир бўлмаса, рўза тутгани 
яхши. 
Хуллас, тўғри йўл тутсанг, эй ўғлим, уйланиш лозим. 
Агар уйланишга қодир бўлмасанг, Аллоҳга тақво қилиш, 
ибодат ва билимга шўнғиш, барча фанлар ва спорт би
­
лан шуғулланишни маҳкам тутиш лозим. Чунки бу ишлар 
нафсни жиловлашда жуда яхши чорадир.
Эй йигит­қизлар, бу усуллар жинсий муаммоларни 
ечишдаги ҳалол йўллар. Сизларга бузуқликни зийнат­
лаб кўрсатаётганларни эшитишдан сақланинг. Улар ах­
лоқсизликни гўзал қилиб айтади. Бу мушкулларни енгиш 
гўдаклик ёки ёшлик вақтидан бошлаб, ички туйғу ва тар
­
бияни яхшилаш билан бўлади. 
Ғаламис кимсалар ўзларининг қабиҳ мақсадларини 
амалга оширишга уринади. Йигит­қизларни соғлом жа
­
миятдан бузуқ майдонга ва ахлоқсизлик кўламига торта
­
ди. Нима учун, биласизми?! Маърифатли ёшларни уруш 
билан эмас, балки ушбу ялтироқ усул билан тўғри йўл­
дан буриб, уларнинг бошини эгиш ва бузуқликни жорий 
қилиш фитначи кимсаларнинг қинғир мақсадидир.
Бундай ёлғон, алдамчи чақириқлардан сабр қилиш ва 
қалбларни Аллоҳга боғлаш йўли билан сақланинг. Аллоҳ 
таолонинг бу улуғ амрига қулоқ тутинг:
ﭤ ﭣ ﭢ ﭡ ﭠ ﭟ ﭞ ﭝ ﭜ ﭛ ﭚ
ﭨ ﭧ ﭦ ﭥ
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish