«Никоҳ
(учун лозим маблағ)
топа олмайдиган ки
шилар то Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойит гун-
www.muslim.uz
Усмонхон Алимов
417
ча ўзларини
(ҳаромдан, зинодан)
пок тутсинлар...»
(Нур, 33).
Имони комил мусулмонлар шундай йўл тутадилар.
Бу кишининг хулқини зийнат ва кўрк ила товлантирув
чи шундай бир нурли йўл, исломий ахлоқларнинг асли
бўлган сабрга ўргатувчи, бир оз машаққатли бўлсада,
аммо мўминлар учун тақвони кучайтирувчи, бир сўз би
лан айтсак, Парвардигор ризолигига элтувчи ажру савоб
йўлидир.
Аллома Али Тантовий насиҳатлари
Ёшларга гўзал одоблардан жуда кўп мисоллар кел
тирган уламо Али Тантовийнинг ҳикматли сўзларини
қуйида келтирамиз. Қалбга файз ва ором берувчи бу
сўз лар ҳар бир мўмин кишини бефарқ қолдирмайди, чу
қур ўйга толдиради, ҳидояга чорлайди, дилларга сурур
ва қаноат бахш этади.
Уламо Али Тантовий ҳазратлари “Эй ўғлим” деб ном
ланган рисолаларида бундай дейди:
“Эй ўғлим, менга нима учун иккиланиб ва уялиб ёза
сан? Эй ўғлим, тинчлан, сен шикоят қилаётган дард ёл
ғиз сенда эмас, у барча йигитлар дарди. Ўн етти ёшинг
да бу дард сени уйқусизликка олиб келган бўлса, бош
қаларни ҳам бедорликка олиб борган, уларнинг ҳам
уйқуоромини йўқ қилган. У кўп ўқувчини дарсдан, иш
чини меҳнатдан, тожирни савдодан қайтарган.
Бундай йигит нима қилади? У шаҳват қийноғи, тана
азоби ва қони қайнаганида қандай йўл тутади? Бу жуда
қийин, албатта! Аллоҳнинг йўли унга уйлан, дейди. Бош
қа фикрлар эса уни чалғитиб, уч йўлдан бирини танла,
қолгани бекор, дейди.
Сен тўртинчиси ҳақида фикр қилишни ўзингга ло
зим тут. Фақат шу тўртинчиси яхши. У ҳам бўлса “уй
ланиш”дир.
Юқорида айтилган уч хато йўл қуйидагилар:
www.muslim.uz
418
Оилада фарзанд тарбияси
1. Шаҳват орзусига берилиш, уни ўйлашни одат қилиш,
турли ҳаёсиз ҳикоялар, бузуқ филм ва суратларга қараб
вақт ўтказиш. Ҳатто ўйлашнинг ўзи нафсни бузади, қулоқ
ва кўзга таъсир қилади. Ҳар ерда фақат фитна ўйғотув
чи сурат намоён бўлади, ҳатто, китобга қараганида ҳам
шундай. Тўлин ой чиққанида ҳам, уфқ қизарганида ҳам,
қоронғу кечада ҳам, орзуда ва тушда ҳам шу нарса кўри
нади. Гўёки ҳар йўлда Лайло мисоли кўринади. Сўнг бу
ҳолат ёш йигитни мажнун сифат инсонга айлантиради.
2. Онанизм (капаки)ни қасд қилиш сабабли нафс ғамга,
жисм эса касалликка мубтало бўлади. Бу иллат ёшни
бечораҳол кексага, ғамгин кишига ва ёлғизликка дучор
қилади. Одамлардан қочадиган бўлади. Уларга йўлиқиш
дан қўрқади. Ҳаётдан қўрқиб қолади ва ҳаёт масъулияти
дан узоқлашади.
3. Ҳаром лаззат ва залолат йўлини тутиш. Ўткинчи лаз
зат йўлида дин, ёшлик ва сиҳатни сарфлаш. Агар шундай
бўлса, инсон ҳаракат қилиб топган мақомини, шарафли
вазифасини ва олган илмини зое қилади. Қуввати қол
майди. Киши мана шундан кейин бўлди, деб ўйлайди. Ҳар
қачон унга етганида истак зиёда бўлаверади. Худди шўр
сув ичувчи ичгани сайин чанқоғи зиёда бўлганидек. Уни
йўқотганида яна бу аёлни ҳеч билмаган кишидек азобни
ҳис қилади. Ана шундай ғарибликка маҳкум бўлади.
Бу қабиҳ йўлга имкон бераётган молдунёдир. Маъ
лум муддат ўтиб, “роҳат” бераётган тана бўй су нади ми?
Ана ўшанда соғлиқ кучи шаҳват талабини кўтара ола
дими?
Қанчақанчалар ажойиб қувватли, кучли кишилар ку
рашда, тош отишда ва югуришда ғолиб эди. Улар шаҳ
ватига эргашиб ўта нимжон, бўш, камбағал, бечора бўлиб
қолишди.
Аллоҳнинг ажиб ҳикматига эргашганлар фазилатли
амал эвазига соғлом ва қувватли бўлиб ажрга эга бўла
ди. Разолат ва гумроҳлик йўлини тутган эса таназзул ва
касаллик азобига лойиқ бўлади.
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |