10.2-жадвал
Йирик чорвачилик фермалари ва комплексларини биринчи катория
истеъмолчилар гуруҳига киритиш учун кўрсатгичлар
Ферма ва комплекслар
Ишлаб чиқариш комплекси
Сут етиштириш бўйича
Чўчқаларни етиштириш ва семиртириш бўйича
Йирик чорва молларини етиштириш ва
семиртириш бўйича
Йирик чорва молларини етиштириш ва
семиртириш бўйича очиқ майдончалар
Сигирларни семиртириш бўйича
Насилчилик бўйича ва ёш бузоқлаш
етиштириш хўжаликлари
Товуқлар, ўрдак, ғоз ва куркалар
Товуқ берувчи товуқлар
Товуқ жўжалари
800 бош ва ундан орти
Йилига 12 минг бош ва ундан
ортиқ
Йилига 10 минг бош ва ундан
ортиқ
20 минг ва ундан ортиқ чорва
ўрни
600 бош ва ундан ортиқ
25 минг бош ва ундан ортиқ
10 минг бош ва ундан ортиқ
100 минг бош ва ундан ортиқ
1 млн. минг бош ва ундан
ортиқ
Айнан шу тамойилга асосан ҳозирги кунда электр энергияни қўллаш
бўйича машҳур турлар ва усулларни қуйидагиларга ажратиш мумкин:
- электр энергияни механик энергияга айлантириш (машина ва
механизмларнинг электр юритмаси);
- электр энергияни иссиқликка айлантириш (электр қиздириш);
- электр энергияни электромагнит нурланиш энергиясига айлантириш
(электр ёритиш, нурлатиш ва бошқалар);
-
электр энергияни технологик жараёнларда бевосита қўллаш
(электротехнология).
Қишлоқ хўжалиқ ишлаб чиқаришида иш машиналари ва механизмлари
электр юритмаси муҳим ўрин тутади. Электр юритма деганда ўзгартирувчи,
электр ҳаракатга келтирувчи, узатувчи ва бошқарувчи қурилмадан ташкил
топган электр механик тизим тушунилади.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалик машиналари одатда электр юритмаси
билан бирга таклиф этилади. Қишлоқ хўжалик юритмаларида кўп ҳолларда
турли модификациялардаги 4А,5А ва 6А серияли уч фазали асинхрон
двигателлар қўлланилади, баъзи ҳолларда ўзгармас ва синхрон ток
машиналари ҳам қўлланилади. Электр двигателларни бошқариш ПМЕ, ПМА,
ПМЛ ва бошқа сериядаги магнит ишга туширгичлар, контакторлар ва турли
электр релелар ёрдамида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши – йирик иссиқлик истеъмолчиси
ҳисобланади. Иссиқликни кўп ҳажмда истеъмол қилувчиларга чорвачилик
фермалари ва комплекслари киради. Улар истеъмол қилаётган иссиқлик
жараёнлари улуши бутун энергия истеъмолининг 60...90 % тўғри келади.
Қишлоқ хўжалигида электр қиздирувчи қурилмалар кенг қўлланилади,
жумладан: элементли ва электродли электр сув иситгичлар, электродли буғли
қозонлар, электр калориферлар, чорвачилик фермаларидаги иситилувчи
поллар, электр брудерлар, дон ва мева маҳсулотларини қуритгичлар,
пайвандловчи агрегатлар, иссиқхоналар учун электр иситгичлар ва бошқалар.
Электр энергияни электр магнит нурланиш энергиясига ўзгартирувчи
электр ускуналарга хона ва кўчаларни чўлғам ва газоразряд лампалар
ёрдамида ёритиш электр ускуналари, люминисцент таҳлил ваультрабинафша
нурланишли газоразряд лампали ускуналар, ёруғ (лампа-термо нурлатгичлар)
ва қоронғу (металл ёки керамик) инфра қизил нурланувчилар, рентген
қкрилмалар ва бошқалар.
Электр энергияни технологик жараёнларда бевосита ишлатувчи
ускуналарга ҳавони электр аэроионизаторлари, қишлоқ хўжалиги уруғларини
тозалаш ва ажратиш учун ускуналар, уруғларни ўзгарувчан ва импульсли
электр магнит майдонларда кундалик ишлов берувчи қурилмалар, уруғларни
юқори частотали токлар ёрдамида қуритиш ва дузинфекциялаш ускуналари,
материалларни юқори товушли ишлов бериш ускуналари ва бошқалар
киради.
Бу
ускуналар
келажакда
технологик
жараёнларни
такомиллаштиришга сезиларли таъсир кўрсатишлари лозим. Электр
ускуналарни
соҳа
тамойилига
кўра
синфлашда
чорвачиликда,
ўсимликшуносликда, хўжаликлар ва қишлоқ аҳолиги маиший хўжалигида
ишлатиладиган ускуналарни алоҳида кўрсатиш лозим.
Ҳозирги кунда чорвачилик ва паррандачиликда озуқаларни тайёрлаш ва
тарқатиш, сув билан таъминлаш, оптимал микроиқлимни яратиш, сув
иситиш, сигирларни соғиш, гўнг ва ахлатларнит тозалаш, тухумларни йиғиш
ва ажратиш, тухумларни инкубациялаш, маҳсулотларни қайта ишлаш,
хоналарни ёритиш ва чорваларни нурлатиш, сутни дастлабки қайцта ишлаш
ва бошқа жараёнлар электрлаштирилган.
Ўсимликшуносликда тенг нисбатда уруғларни тозалаш, ажратиш,
қуритиш, иссиқхоналарни иситиш, суғориш, тамаки ва бошқа маҳсулотларни
қуритиш жараёнлари ҳам электрлаштирилган.
Комплекс электрлаштириш қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини тўлиқ
автоматлаштиришни қишлоқ хўжалигида машина техникаси ривожининг энг
юқори поғонаси ҳисобланади. Бунда барча ишлаб чиқариш жараёнлари
инсоннинг жисмоний меҳнатисиз, фақат унинг назорати остида амалга
оширилади.
Техника тарихида биринчи маълум бўлган автоматик қурилма Ползунов
буғ машинаси (1765 й.) ҳисобланади. Бу машина оддий шамол ва гидравлик
двигателнинг ўрнига ишлатилган ва одам иштирокисиз сув сатҳини
ростлаган. Автоматик ростлашнинг асосий тамойиллари инглиз олими Ф.
Максвелл томонидан 1868 йилда ишлаб чиқилган.
Техниканинг ривожланиши ва одамларнинг оғир қўл меҳнатидан
бўшашига қарамасдан иш жараёнлари ва меҳнат қуролларини бошқариш
кенгайиб ва мураккаблашиб борди. Айрим ҳолатларда эса махсус қўшимча
элементларсиз
механизациялашган
ишлаб
чиқаришни
бошқариш
имокниятлари мураккаблашди. Бу эса ўз навбатида автоматиканинг
муҳимлигини ва уни ривожлантириш кераклигини исботлади.
Автоматика – машина техникаси ривожланишининг юқори поғонаси
ҳисобланади. Бунда одамлар нафақат жисмоний меҳнатдан, балки машина,
қурилмалар ва ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш ва уларни
бошқаришдан ҳалос бўладилар. Автоматика меҳнат унумдорлигини ошириш,
иш шароитларини яхшилаш, жисмоний ва ақлий меҳнатни бир-бирига
яқинлаштириш каби кўплаб жараёнлар учун хизмат қилади.
Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришда автоматик бошқариш тизимларини
қўллаш юқори самарадорликка эга, чунки кўп босқичли ишлаб чиқариш
жараёнларида иқтисодий самарадорликка эришиш учун имкон бўйича
механизациялаш ва автоматлаштириш воситаларидан кенг фойдаланиш талаб
чилинали.
Қишлоқ хўжалигини автоматлаштириш асосан саноатдаги технологик
жараёнларни автоматлашитришдаги тажрибаларга аососланади. Шу билан
бирга қишлоқ хўжалигидаги жараёнлар, шу жумладан гидротехник
иншоотлар, насос станциялари, сувни ҳисобга олиш каби соҳалар ўзининг
шундай махсус хусусиятларига эгаки, бу ҳолда танланган техник воситалар
ва элементлар маълум технологик талабларга жавоб бериши керак.
Қишлоқ ва сув хўжалигида иш унумдорлигини оширишнинг асосий
йўлларидан
бири
деҳқончилик
жараёнларини
автоматлаштириш
ҳисобланади. Деҳқончилик соҳасида механизациялаш жараёнлари етарли
даражада ривожланиш кўрсатгичларига эга бўлсада, лекин уларни
автоматлаштириш соҳаси ҳалигача оқсоқлаб келмоқда. Бунинг асосий
сабаблари, биринчи навбатда, деҳқончилик жараёнларининг мураккаблиги
ер
ва сув
шароитларининг
хилма-хиллигидир. Демак, бўлажак
электромеханик мутахассислар олдида қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб
чиқарилишида автоматик бошқариш ва ростлаш тизимлари ҳамда
автоматиканинг техник воситаларини қўллаш каби долзарб масалалар
турибди.
Бугунги кунда юқори кучланишли (500,200,110 ва 35 кВ) электр узайиши
ва тақсимлаш электр тармоқлар «Ўзбекэнерго» Давлат акционерлик
компанияси маъмурий бошқарувида фаолият кўрсатмоқда. Ундан ташқари
электр энергиясидан тўғри фойдаланишни ва ундан фойдаланилгани учун
истеъмолчилар тўловларни тўғри амалга оширилишини назорат қилувчи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги «Ўзбекистон
Давлат энергоназорат» идораси фаолият кўрсатиб турибди.
Электр
энергияси
истеъмолчилари,
жумладан
қишлоқ
хўжалиги,объектлари сув тизими иншоотлари ҳудудий ёки корхоналари ўз
ички электр тармоғига эга бўлади. Масалан ширкат, ёки фермер хўжалиги,
йирик қишлоқ хўжилиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси, йирик
насос станциялари, дренаж тизимилари ва ҳоказолар. Улар пасайтиргич
трансформаторлар, электр узатиш тармоқлари орқали бевосита қишлоқ
хўжалигида технологик жараёнларни бажарувчи электрлаштирилган машина
ва механизмларга электр энергиясини етказиб беради.
Қишлоқ ва сув хўжалиги электр энергияси истеъмолчилари унча катта
бўлмаган қувватлилиги, тарқоқ жойлашганлиги билан саноат электр
истеъмолчиларидан фарқ қилади. Шу боисдан қишлоқ хўжалигида
фермерлар, ширкат хўжаликлари ва бошқа субъектларнинг электр
энергиясига бўлган эҳтиёжига етарли бўлган қувват билан таъминловчи
махсус, комплект трансформатор подстанциялари ишлаб чиқарилади ва
бугунги кунда аксарият қишлоқ жойларда улардан фойдаланиб келинмокда.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 30 % дан
ортиқроқ қисми сув хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш
тизимида истеъмол қилинади. Шундан 63% дан ортиғи сув хўжалиги
тизимларига тўғри келади.
Қишлоқ ва сув хўжалигида электр энергиясидан турли хил механизм ва
машиналар, насослар, вентиляторлар, транспортерларни ишга туширувчи
электр юритмаларни харакатга келтиришда ва уларни автоматик равишда
бошқаришда кенг қўлланилиб келинмоқда.
Қишлоқ хўжалигида электр энергияси асосий истеъмолчилари бу электр
юритмалар, электр ёритиш ва иситиш қурилмалари, уй-рўзғор электр ускуна
ва анжомлари ҳисобланади.
Электр энергияси қишлоқ хўжалигида тирик организмалар, жонли табиат,
органиқ механизмларга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи
электрофизик катталик сифатида фойдаланиши саноат соҳаси учун
тайёрланган кадрларга нисбатан қишлоқ хўжалиги учун тайёрланаётган
кадрлар табиат сирларини, тириклик дунёсини вақиллари ҳисобланган
ўсимлик, тупрок ва бошқа электр таъсирига сезувчан ҳисобланган субъектлар
ҳақида хам билимларга эга бўлишларини токозо қилади.
Қишлоқ хўжалигида баркарор ривожланишга ва юқори самарадорликка
эришишда ишлаб чиқаришни ва жараёнларни автоматлаштириш муҳим
аҳамиятга эга бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистонда насос станцияларни
бошқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кайта ишлаш корхоналари ва
ундаги жараёнларни автоматлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш
биноларида
микроиклим
яратиш,
мева
сабзавотларни
сақлаш
омборхоналарда махсулотларни узоқ муддатга сақланишини таъминлаш
тизимларини яратиш ишлари бажарилмоқда.
Қишлоқ ва сув хўжалигининг
Do'stlaringiz bilan baham: |