Ушбу фан бўйича ўкдладиган маърузаларда энергетик ман-баларнинг ўзяапггириш муаммолари, электр энергиясини ишлаб чиšариш жараёнлари самарадорлигини ошнриш истиšболлари



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/121
Sana10.07.2022
Hajmi4,83 Mb.
#772374
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   121
Bog'liq
RfOspjPwT5Bq5S07uvRPlBeejWTloLngtC8VjCzf

10.1-жавдал 
Айрим давлатларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган электр 
энергия истеъмоли миқдори (кВт.с/йил) 
 
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожланиши асосан қўл меҳнати ва 
меҳнат ресурсларига таянган ҳолда амалга оширилиб келинарди. Шу билан 
Ислан-
дия 
Норве-
гия 
АҚШ 
Италия 
Қозоғис- 
стон 
Тожикис- 
Тон 
Қирғи-
зистон 
Ўзбе- 
кистон 
25,9 
23,4 
12370 
4530 
2930 
2210 
1520 
1670 


 
бирга ХХ асрнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда ҳам электр энергиясидан 
айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш жараёнларида 
фойдаланила бошланди.
Булар асосан сув кўтариб берувчи насосларда, вентиляторларда, дон 
тозалаш пунктларида транспортерларни ҳаракатга келтиришда электр 
юритмалардан ташкил топган электрлаштирилган қурилмалар эди. Электр 
энергиясидан сув иситиш жараёнларида фойдаланиш ҳам ХХ асрнинг 50-
йилларида амалда қўлланила бошланди. Ушбу йилларда қишлоқ хўжалиги 
электр истеъмолчилари асосан ички ёниш двигителлари билан 
ҳаракатлантирувчи генераторлардан ташкил топган электр станциялардан 
энергия қабул қилиб ишлар эди.
Арзон электр энергия ишлаб чиқарувчи гидроэлектр станциялар қурилиши 
ХХ асрнинг 20 – 30 йилларидан бошлаб юборилди. 1960 – 1980 йилларда 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кичик қувватли электр энергияси 
истеъмолчилари (ёритиш, алоҳида электрлаштирилган донни қайта ишлаш, 
ем хашак тайёрлаш) билан бир қаторда йирик саноатлашган қишлоқ 
хўжалиги корхоналари аҳолига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб 
бера бошлади ва улар катта микдорда электр энергияси истеъмолчилари 
бўлиб шаклланди. Булар қаторига ихтисослашган паррандачилик 
корхоналари -Бухоро, Самарканд, Қорасув, Тошкент, Сирдарё, Фарғона ва 
бошқа товуқ фабрикалари, чорвачилик комплекслари «Красный водопад», 
Ҳалқобод, Каттақўргон ва бошқалар, чўчқачилик комплекслар (Охангарон, 
Жомбой, Қуйлиқ ва бошқалар) киради.
1985 – 1990 йилларда Ўзбекистонда ишлаб турган электр станциялари 
қуввати ва уларда ишлаб чиқарилган электр энергияси Ўзбекистон саноати 
қишлоқ хўжалиги ва бошқа иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси 
билан тўла таъминлай олиш имкониятига эга эди. 1971 йилда қишлоқ 
жойларида жойлашган энг узоқ худудларга ҳам электр энергияси етказиб 
берилди. Улар ягона энерготизимига уланди.
Қишлоқ 
хўжалиги 
электр 
энергияси 
истеъмолчилари 
саноат 


 
истеъмолчиларидан фарқли ўлароқ, кичик қувватли ва бир биридан узоқ 
масофада жойлашган бўлиб, уларга электр станциялардан энергия етказиб 
бериш тармоқларида электр энергия исрофи катта миқдорни ташкил этади ва 
бу муаммо ҳозирги кунда ҳам ўз ечимини тўла топгани йўқ.
1960 йиллардан бошлаб пахта етиштириш учун янги ерларни ўзлаштириш 
бўйича бошланган кенг миқёсли ишлар Ўзбекистонда ирригация 
тизимларини ривожлантириш, мелиоратив ишларни амалга ошириш билан 
боғлиқ катта миқдордаги электр энергиясини аграр соҳага етказиб бериш 
зарурияти юзага келди. 
Мирзачўлни ўзлаштириш, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Бухоро 
вилоятларида пахта етиштиришда зарур бўлган сув билан таъминлаш учун 
Сирдарё, Амударёда 1960 – 80 йилларда қурилган кўплаб каналлардан сувни 
юзлаб метр баландликка кўтариб бериш учун бир неча ўнлаб йирик насос 
станциялари қуриб битказилди ва уларни ҳаракатга келтирувчи электр 
моторларни электр энергияси билан таъминлаш учун электр узатиш 
тармоқлари ва юзлаб йирик подстанциялар қурилди.
Асосий ер майдони (93 % дан ортиғи) суғорма деҳқончилик ҳисобланувчи 
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида насос станциялар йирик электр энергияси 
истеъмолчисига айланди.
Республика ривожланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришга эга 
мамлакатлар қаторига киради ва унда суғорма дехкончиликни сув таъминоти, 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш 
жараёнларини амалга ошириш, агоросаноат мажмуининг қишлоқ хўжалиги 
якуний махсулотларини ишлаб чиқиш билан билвосита шуғулланувчи 
тармоқлари юритишида катта миқдорда электр энергияси истеъмол 
қилинади. 
Электр энергияни кичик кучланишларда узоқ масофаларга узатиш мақбул 
эмас, чунки электр тармоқлардаги йўқотишлар токнинг квадратига 
пропорционалдир. Шу сабабли битта қувватни симлардан оқиб ўтадиган ток 
қийматини камайтириш мақсадида узоқ масофаларга катта кучланишларда 


 
узатиш мақсадга мувофиқдир. Электр узатиш линияларида даставвал 
кучланиш орттирилади, масалан 110 кВ гача. Бунда электр энергия узоқ 
масофаларга узатилади. Электр узатиш тармоғи линиясининг сўнгида электр 
энергия яна 35 кВ гача пасайтирилдаи, сўнгра 10 кВ ва охири 0,4 кВгача. 
Электр энергияни давлат энергия тизимдан қишлоқ истеъмолчиларига 
узатиш учун 6, 10, 20, 35 ва 110 кВ кучланишли тармоқлар, 110/10, 110/35 
35/10, 35/0,4, 20/0,4 ва 6... 10/0,4 кВли камайтирувчи истеъмолчи 
подстанциялар 
ишлатилади. 
Электр 
линиялар 
ва 
пасайтирувчи 
трансформаторли подчстанциялардан қишлоқ ерларда жойлашган бошқа 
истеъмолчилар ҳам таъминланиши мумкин. Бундай ҳолатларда қишлоқ 
хўжалигига мўлжалланган тармоқларга умумий юкламанинг 50 % дан кам 
миқдордаги қўшимча истеъмолчилар уланиши мумкин. Электр энергияни 
қабул қилиш, бир номиналдаги ўзгарувчан ток қийматини бошқа 
номиналдаги кучланишга айлантирувчи ва электр энергияни линиялар 
ўртасида тақсимлаш, электр энергияни истеъмолчиларга ёки истеъмолчилар 
гуруҳига узатишга мўлжалланган электр ускуна трансформаторли 
подстанция деб аталади. Қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларини электр билан 
таъминлаш учун кўп ҳолларда серияли ишлаб чиқарилувчи комплектли 
трансформаторли подстанциялар (КТП)лар қўлланилади. электр линиялар эса 
ҳаво ёки кабелли бўлиши мумкин. Ҳаво линиялари изоляцияланмаган 
алюминий ёки пўлат-алюминли симлардан бажарилган бўлиб изоляторларга 
тахтали, темир-бетонли ёки пўлат таянчларга маҳкамланади. Улар симларни 
ер сиртидан бир ҳил масофада ушлаб туришга имокн беради. Хоналар ичида 
электр энергияни таъминлаш тақсимловчи ускуналар ва ички электр 
ўтказгичлар ёрдамида амалга оширилади. Улар мис ва алюмин симлар ва 
кабеллардир. 
Ҳозирги кунга келиб электр энергия асосан юқори қувватли иссиқлик 
станциялари (ИЭС), гидравлик электр станциялар (ГЭС)ларда ишлаб 
чиқарилади. Баъзи ИЭСларда газ-турбинали ускуналар ишлатилади. Бу 
ускуналарда ёнилғи маҳсулотларининг ҳаво билан аралашмаси юқори босим 


 
ва ҳароратда газ турбинага келиб тушади ва бу ерда газларнинг иссиқлик 
энергияси турбина моторининг айланиш кинетик энергияси ўгирилади. 
Қишлоқ 
хўжалиги 
истеъмолчилари 
электр 
таъминоти 
тизими 
ишончлилигига қўйиладиган талабаларга кўра учта (категория) даражага 
бўлинади. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish