келажак тараққиёти авваламбор
мавжуд
электрлаштирилган корхоналарда, насос станцияларда, қишлоқ хўжалиги
техникаларини таъмирлаш корхоналарида, ахоли уй – рўзгор электр
жихозларида электр энергиядан оқилона фойдаланиш ва тежамкорликга
эришишга қаратилган техник ва ташқилий тадбирларни амалга оширишга
йуналтирилган бўлиши лозим.
Иккинчидан электр ҳодисалардан ўсимликларга, ерга, сувга, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларига, чорва молларига таъсир эттириш натижасида янги
технологик, генетик, физиологик эффектлар олишга каратилган ишларни
ривожлантириш ва кенг йўлга куйиш керак.
Учинчидан Ўзбекистоннинг геополитик жойлашиш ҳолатдан келиб чиққан
холда электр энергиясини узатиш тизимидан узоқда жойлашган кичик электр
қуввати талаб қилувчи таркок жойлашган истеъмолчиларни (чорвадор
фермерлар, ўрмон хўжалиги кичик корхоналарни асосларичик, балиқчилик
хўжаликлари) электр энергия билан таъминлашда нотехноген энергетик
ресурслар, қуёш, шамол, биоммаса энергиясидан фойдаланишни кенг йўлга
кўйиш кўзда тутилиши зарур.
Электр энергиясига тўлов нархларини кескин ошиб бориши, қишлоқ
хўжалиги истеъмолчилари учун арзон электр энергия ишлаб чиқарувчи
микро ГЭСлар қурилишини ривожлантириш ва бу борада инвестрларни жалб
қилиб, хусусий электр станциялар ташқил этиш қишлоқ энергетикасининг
истиқболли йуналишларидандир.
Қуёш
энергиясидан
усимликшуносликда
фотосинтез
ҳодисаси
самарадорлигини оширишга оид назарий ва амалий изланишлар ва
тажрибалар ўтказиш қишлоқ хўжалигининг узоқ келажак тараққиёт
йўлларидан биридир.
Назорат саволлари
1.
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган электр энергияси миқдори
қандай аниқланади ва унинг мамлакатдаги ривожланиш билан боғлиқлиги.
2.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда электр энергиясидан
фойдаланиш тарихига оид нималарни биласиз.
3.
1920-60 йилларда қишлоқ хўжалигида электр энергияси қандай
ишларни бажаришда фойдаланилган.
4.
Ўзбекистонда дехқончилик қилинадиган майдонлар сув таъминоти
қандай амалга оширилади ва бунда электр энергиясининг ўрни қандай.
5.
Аграр соҳа тизимларида электр энергияси истъемоли 1991-2015
йилларда қандай кўрсаткичларга эга бўлган.
6.
Электр энергияси бошқа тур энергиялардан қайси жихатлари билан
фарқ қилади.
7.
Электр энергиясини ишлаб чиқувчи станциялар қўлланиладиган
энергетик ресурслар турига қараб қандай номланади.
8.
Электр станцияларда ўрнатилган генераторлар ишлаб чиқган
электр энергияси неча вольт кучланишга эга.
9.
Нима сабабдан электр энергияси узоқ масофага узатишда юқори
кучланишли энергияга айлантириб кейин узатилади.
10.
Амалдаги электр узатиш тармоқларда қандай кучланишлар шкаласи
мавжуд.
11.
Қишлоқ хўжалиги объектлари электр энергия таъминоти
ишончлили гига кўра қандай категорияларга бўлинади.
12.
Қишлоқ хўжалиги электр энергияси истеъмолчиларини ўзига хос
қандай томонлари бор.
13.
Қишлоқ хўжалигида электр энергиясининг асосий истеъмолчиларига
қайси объектлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |